Педагогик тафаккур — бу ўқитувчининг ўқувчи позициясидан туриб тафаккур қилишидир, яъни ўқувчиларнинг хулқ-атвор мотивларини, қизиқишлари йўналишлари, эҳтиёжлари, ички оламини билишидир.
Педагогик позиция — педагогик маданиятнинг бирлаштирувчи таркиби, интегратив компоненти бўлиб, бу ўқувчининг маданий муҳитда ўз-ўзини такомиллаштиришига олиб келади ҳамда ўқитувчи шахсининг ўқувчилар билан педагогик фаолияти жараёнида мулоқотни муваффақиятли амалга ошириши шартларидан биридир.
Педагогик қобилиятлар — ўқитувчининг индивидуал-психологик хусусиятлари бўлиб касбий педагогик фаолиятни муваффақиятли амалга ошириш шартларидан биридир.
Педагогик ижодиёт — ўқув-тарбия ишларининг янада такомиллаштирилган шаклларини излаш, педагогик муаммоларни муваффақиятли ечиш, ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашнинг сифатини оширишга йўналтирилган фаол жараёндир.
Педагогик такт — ўқитувчининг ўқувчиларга мақбул педагогик таъсир чораси, ўқитувчининг ўқувчилар билан самарали мулоқот ўрнатиши услубидир. Педагогик такт — ўқитувчининг касбий сифати, унинг маҳоратидир.
Педагогик этика — ўқитувчининг хулқ-атвори ва дунёни англашининг ўзига хос низоми бўлиб, ўқитувчи фаолияти жараёнида яхшилик ва ёмонликни танлашга имкон яратадиган, умуминсоний қадриятлар ва педагогик фаолият қадриятларига асосланадиган ахлоқий талаблар бирлигидир.
Ривожланиш — субъект ва объектларнинг сифат жиҳатидан ўзгариши, мавжудликнинг янги шакллари, инновациялар ва янгиликларнинг, улардаги ички ва ташқи алоқаларнинг такомиллашиши.
Рефлексия — ўз шахсий кечинмалари, сезгилари ва фикрлари юзасидан мулоҳаза юритиш шаклидаги ўз-ўзини англаш.
Семантик — мазмунга қаратилган, сўзнинг аҳамиятига мансуб.
Семинар - бу таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун шароитни таъминловчи, машғулотни ўқитиш шаклидир.
Суҳбат — 1) ўқувчиларни савол-жавоб асосида ҳатти-ҳаракатларни таҳлил қилиш ва ахлоқий баҳолар ишлаб чиқишга, муҳокамага йўналтирувчи метод; 2) вербал (оғзаки) коммуникация асосида маълумот олишга асосланган метод; 3) ўқитиш методи кўринишлари: ўрганилган материални мустаҳкамлаш, текширишга, ўрганилган материални такрорлаш орқали текширишга қаратилган, эвристик, қидирувчи, яъни ўқувчиларнинг эгалланган, мавжуд билимларига таяниладиган катехизис ёки репродуктив метод, ўқитувчи ўқувчиларни янги тушунчаларни ўзлаштиришга йўналтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |