Диссертациянинг
«Лотин тилини ўқитиш жараёнида талабаларни
маданий-интеллектуал ривожлантириш самарадорлиги»
деб номланган
учинчи бобида таълимий тажриба-синов ишлари мазмуни ва натижалари
ёритиб берилган.
Таълимий тажриба-синов ишлари жараёнида «Лотин тили ва тиббий
терминология фанига кириш. Лотин алифбоси. Унлилар ва ундошлар.
Дифтонглар ва диграфлар. Тана тузилиши» мавзулари асосида амалий
машғулотлар тизими қайта ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди.
Амалий машғулотни ташкил этиш ва ўтказишда қуйидаги технологик
алгоритмга асосланилди:
Мотивацион босқич. Қуйидаги рақамлар остида берилган сўзларни тўғри
ўқинг ва «Тушунчалар таҳлили» жадвалини тўлдиринг: 1) cancer,
medicamentum, auris, abortus, articulatio, lingua; 2) ventriculus, ren, oculus,
sanguis, pectus, thorax; 3) corpus, dens, fel, epiphysis, caries, oesophagus;
4) hemispherium, ichthyismus, thrombus, scarlatina, angulus, olfactu; 5) intestinum,
incisura, rhinitis, series, aqua, pharmacon; 6) oedema, musculus, vena, cytoplasma,
defectus, dolorrabies; 7) sutura, causa, medicus, cellula, os; 8) curatio, visus, homo,
lapis, cutis, abductor; 9) diaphysis, processus, sulcus, scabies, epicondylus, fascia;
10) punctum, insertio, ictus, cranium, epithelium, cavum; 11) encephalon, colon,
metacarpus, bacterium, plexus, vitium; 12) rubeola, exophthalmia, diphtheria,
migraena, costa, tactus.
«Goal» техникаси асосида машғулотнинг мақсад ва вазифаларини
аниқлаштириш. Талабалар билан ҳамкорликда машғулотнинг қуйидаги
мақсад ва вазифалари аниқлаштирилди: тананинг асосий тузилиш
бирликларини санаш ва таърифлаш; тана анатомик ҳолатини таърифлаш;
тана бўшлиқлари ва қорин-чаноқ соҳаларининг жойлашувини аниқлаш; тана
ҳолати, йўналиш ва юзаларига оид атамаларни таърифлаш ҳамда уларни
рентгенографик текшириш вақтида қўллаш; баъзи организм тизимларига
таъсир кўрсатиши мумкин бўлган умумий аломатлар, симптомлар ва
касалликларни таърифлаш; баъзи организм тизимлари билан боғлиқ умумий
ташхислаш, консерватив ва жарроҳлик амалиётларини таърифлаш;
атамаларни таниш, аниқлаш, тўғри талаффуз қилиш ва ёзиш; топшириқларни
муваффақиятли якунлаган ҳолда билимларни амалиётда қўллаш.
Гуруҳий ҳамкорликда фаолият. «Командада ўқитиш» усули асосида
талабаларга мавзуга доир лингвомаданий тавсифдаги вазиятлар тақдим
этилди ва кичик гуруҳларда ишлаш асосида тайёрланган тақдимотлар
намойиш этилди. Рефлексия. «Лотин алифбоси» ва «Лотин ёзувига асос-
ланган ўзбек алифбоси»ни Венн диаграммаси асосида таққосланг. Мавзу
доирасида ўрганилган айрим концептларнинг инглиз ва ўзбек тилидаги
моҳиятини қиёсланг.
Уй вазифаси. «Лотин тили ва тиббий терминология» фани бўйича
Силлабусда тақдим этилган 1-машқни бажариш.
19
Таълимий тажриба-синов ишлари 2011-2016 ўқув йиллари мобайнида
амалга оширилиб, унга 317 нафар респондент жалб этилди. Тажриба-синов
ишлари Тошкент стоматология институти, Бухоро тиббиёт институти,
Самарқанд тиббиёт институтларида амалга оширилди. Тажриба гуруҳида
диссертант томонидан тавсия этилган ҳамда талабаларни интеллектуал-
маданий ривожлантиришга доир лотин тилини ўқитиш методикаси қўлла-
нилди; назорат гуруҳларида эса анъанавий ўқитиш тизимига асосланилди.
Тажриба-синов ишларининг баҳоловчи-якунловчи босқичида асословчи
босқичда фойдаланилган тест ва сўровнома қайта ўтказилиб, тажриба аввали
ва сўнггидаги натижалар қиёсий таҳлил этилди (4-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |