2-мисол. Қуйидаги берилганлар бўйича инвертор бошқариш қурилмасини ҳисоблаш: Куч транзисторлари коллектор токларини IК.мин … IК.макс = 0.1...0,5 А ростлаш чегаралари,
R1=240 Ом, R5=100 Ом, R7=2 кОм, R11=24 Ом, R13=24 Ом, R17=100 Ом резисторлар.
Дастлабки кучайтиргич транзисторлари тури, инвертор транзисторлари база токларининг ўзгариш чегаралари, чеклаш резисторлари орқали оқиб ўтадиган максимал ва минимал токлар ва кучайтирувчи транзисторлар иш режимларини аниқлаш талаб қилинади.
Ҳисоблаш.
1. Ҳисобланадиган бошқариш қурилмасининг схемаси 7.21-расмда келтирилган. Вариантда берилганлардан келиб чиқиб, дастлабки кучайтиргич учун h21Э.мин ва h21Э.макс параметрларга эга бўлган транзистор тури танланади. Шундай қилиб, бошқариш қурилмаси қуйидаги чегараларда инвертор транзисторларининг база токларини бошқарилишини таъминлаши керак:
IБ.макс = IК.макс / h21Э.мин=0,5/5= 0,1 А.
IБ.мин = IК.мин / h21Э.макс=0,2/10=0,02 А.
2. Чеклаш резисторлари орқали оқиб ўтадиган максимал ток қуйидагича аниқланади:
Iчек.макс = IБ.макс + UЭБ.макс / R17=0,1+0,8/100=0,108 А.
Бу ерда UЭБ.макс = 0,8 В.
3. DА1.3 ва DА1.4 транзисторлари максимал база токлари қуйидагига тенг бўлади:
IБ. DА1.3 = Iчек.макс / h21Э. DА1.3. мин=0,108/5=0,0216 А.
4. Дастлабки кучайтиргич коллекторидаги зарур максимал кучланиш қуйидагича аниқланади:
UКЭ.П.макс = IБ. DА1.3 · R5 + UDА1.3 + Iчек.макс · (R11 + R13) + UDА2.3 + UБ1Э=
=0,0216·100+0,7+0,108·(24+24)+0,7+0,2=8,944 В.
Бу ерда UDА1.3 = UDА2.3 = UБ1Э = 0,7 В.
5. DА1.1 транзистор ёпиқ бўлгандаги коллектор токи қуйидагича аниқланади:
IК. DА1.1 = IБ. DА1.3 + UКЭ.П.макс / R7=0,0216+8,944/2000=0,026 А.
6. Тескари алоқа манбаи максимал токи қуйидагича аниқланади:
UОС.макс = UКЭ.П.макс + IК. DА1.1 · R1=8,944+0,026·240=15,184 В.
7. Чеклаш резисторлари орқали оқиб ўтадиган минимал ток қуйидагича аниқланади:
Iчек.мин = IБ.мин + UЭБ.мин / R17=0,02+0,2/100=0,022 А.
8. DА1.3 ва DА1.4 транзисторлари минимал база токлари қуйидагига тенг бўлади:
IБ. DА1.3.мин = Iчек.мин / h21Э. DА1.3. мин=0,108/5=0,0216 А.
9. Дастлабки кучайтиргич коллекторидаги зарур минимал кучланиш қуйидагича аниқланади:
UКЭ.П.мин = IБ. DА1.3 · R5 + UDА1.3 + Iчек.мин · (R11 + R13) + UDА2.3 + UБ1Э=
=0,0216·100+0,5+0,022·(24+24)+0,5+0,5=4,716 В.
Бу ерда UDА1.3 = UDА2.3 = UБ1Э = 0,5 В.
Ҳисоблаш компьютерда дастурий таъминот ёрдамида ҳам амалга оширилиши мумкин. (7.21-расм).
7.21-расм. Кучланиш ўзгартиргичини ҳисоблаш
Инвертор бошқариш қурилмасини ҳисоблашда компьютерда дастурий таъминот ёрдамида дастлабки кучайтиргич транзисторлари тури, инвертор транзисторлари база токларининг ўзгариш чегаралари, чеклаш резисторлари орқали оқиб ўтадиган максимал ва минимал токлар ва кучайтирувчи транзисторлар иш режимларини аниқлашда дастлабки маълумотларни киритиш орқали амалга ошириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |