Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети м. С. Сапаев У. Т. Алиев



Download 4,71 Mb.
bet6/92
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#91468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92
Bog'liq
АКЭТ китоб охирги (1)

Сўз боши
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда телекоммуникация соҳаси жадал суръатлар билан ривожланмоқда, янгидан-янги замонавий тизимлар яратилмоқда. Телекоммуникация тизимларининг замонавий электрон қурилмалари электр таъминоти манбаларига қатьий талабларни қўймоқда. Бунда электр энергияси сифатига ўрнатилган меъёрлар стационар режимлардан ташқари, ўтиш режимларида, шунингдек, авария режимларида ҳам бажарилиши керак. Куч электроникаси ўзгартириш техникаси билан биргаликда замонавий алоқа қурилмаларининг электр таъминоти таркибини аниқлайди. Кўп ҳолларда ишлаб чиқариш электр тармоғи, аккумулятор, электр генератори ва бошқалар каби бирламчи электр энергияси манбалари телекоммуникация аппаратураларининг ишлаши учун қўйилган талабларга жавоб бермайди. Натижада, турли телекоммуникация аппаратураларини тўғридан-тўғри таъминлаш учун бирламчи электр таъминоти манбалари энергиясини талаб қилинадиган кўринишда ва сифатда ўзгартириб берадиган иккиламчи электр таъминоти манбалари қўлланилади.
Электр энергиясини ишлаб чиқариш кўламининг кенгайиши, электр тармоқларининг умумий анъаналарига қарамасдан, жойлардаги истеъмол қилинадиган электр энергиясининг сифатига таъсир кўрсатиб, айрим ҳолларда кучланишларнинг кескин ўзгаришига олиб келмоқда. Шу сабабли, замонавий иккиламчи электр таъминоти манбалари электр тармоғининг кучланишларининг катта ўзгаришларида чиқиш кучланишларининг стабиллилигини таъминлаши зарур бўлмоқда. Бунга, ўз навбатида фойдали иш коэффициентини камайтирмасдан, электр энергиясини ўзгартириш ва ростлашнинг импульсли услубларини қўлланилиши натижасида эришиш мумкин бўлади.
Кейинги йилларда иккиламчи электр таъминоти манбалари тузилиши ва хусусиятлари жихатидан сезиларли ўзгарди. Уларда электр энергиясини ўзгартириш, биринчи авлод трансформаторсиз киришли электр таъминоти манбалари частоталаридан фарқли ўлароқ, нисбатан юқори частоталарда амалга оширилмоқда. Энергияни юқори частоталарда ва катта кучланишларда ўзгартириш фойдали иш коэффициентини ошириш ва электр таъминоти қурилмасининг ҳажм ва масса кўрсаткичларини яхшилаш имкониятларини яратмоқда.
Мазкур ўқув қўлланмада куч электроникаси асослари, турли мақсадларга мўлжалланган ўзгартириш қурилмалари асосидаги физик принциплари, кечаётган жараёнларнинг математик ифодалари, аппаратураларнинг электр таъминоти тизимлари ва қурилмалари соҳасидаги замонавий схемотехник ечимлари ҳамда турли қурилмаларни лойиҳалаштириш ва ҳисоблаш усуллари ёритилган.
Ўқув қўлланмада телекоммуникация қурилмалари электр таъминотига оид атамаларнинг изоҳли луғати, элементлар бўйича маълумотлар ҳам ёритилган.
Ўқув қўлланма муаллифлар томонидан Тошкент ахборот технологиялари университетида “Алоқа қурилмаларининг электр таъминоти” ва “Радиотехник қурилмаларининг электр таъминоти” фанлари бўйича кўп йиллик маъруза ўқишлари тажрибалари асосида фан дастурига мувофиқ ёзилган.
Муаллифлар профессор А.Халиков, доцент А.Назаров ҳамда Б.К.Абидовларга ўқув қўлланмани ёзиш давомида беришган қимматли маслаҳатлари учун ўз миннатдорчилигини билдиришади.
Ўқув қўлланма “Телекоммуникация”, “Телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш”, “Радиотехника”, ”Мобил алоқа тизимлари” йўналишлари ҳамда ушбу фан умумкасбий фанлар блокига кирувчи турдош йўналишлар талабалари учун мўлжалланган.

Кириш
Кейинги йилларда телекоммуникация воситалари кескин ривожланмоқда. Ҳозирги вақтга келиб янги рақамли автомат телефон станциялари, мобил алоқа тизимлари, кўп каналли зичлаштириш тизимлари, маълумотларни узатиш тизимлари ва бошқалар жорий этилган, ахборотларни узатиш эса ернинг сунъий йўлдошлари орқали ҳам амалга оширилмоқда.
Электр таъминоти манбалари алоқа аппаратураларини сифатли ва ишончли электр энергияси билан таъминлайдиган электр энергияси ўзгартиргичларининг турли қурилмаларини ўзига бирлаштиради. Компьютер тизимлари, ўлчов асбоблари, телекоммуникация қурилмалари ва тизимларининг таркибий қисми ҳисобланган электр таъминоти манбалари (ЭТМ) уларнинг ишлаш ишончлилигини, материаллар сарфини ва бошқа қатор техник-иқтисодий кўрсаткичларини белгилайди. Йирик телекоммуникация тизимлари электр таъминоти қурилмаларининг ҳаражатлари улуши умумий ҳаражатларнинг 40 фоизларига етади, бундан ташқари, телекоммуникация қурилмаларининг ҳажми ва массаси ҳам ЭТМлар кўрсаткичлари орқали аниқланади. Телекоммуникация қурилмалари томонидан ЭТМларга қўйиладиган талаблар узлуксиз ортиб бормоқда.
Телекоммуникация қурилмалари ўзгарувчан ток энергияси билан бир қаторда ўзгармас ток энергиясини ҳам истеъмол қилади. Радиотехник қурилмаларнинг кўп қисми эса асосан ўзгармас ток энергиясини истеъмол қилади. Турли қийматлардаги (номиналлардаги) ўзгармас ток кучланишини олиш учун ўзгарувчан ток асосан тўғрилаш қурилмалари ёрдамида тўғриланади. ЭТМлар кенг қувватлар диапазонларида имкони борича юқори фойдали иш коэффициентига ва тўғриланган кучланишнинг кичик пульсациясига эга бўлиши, турли иш режимларида кучланишнинг юқори стабиллилигини таъминлаши керак. Шунинг учун ЭТМлар таркибига асосан, тўғрилагичлар билан бирга, силлиқловчи фильтрлар, маълум даражадаги аниқлиқдаги чиқиш кучланишлари ва токларини стабиллигини таъминлайдиган стабилизаторлар ва зарур чегараларда чиқиш кучланишлари ва токларини ўзгартиришни таъминлайдиган ўзгартиргичлар киради.
Телекоммуникация қурилмаларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашда (асосий тармоқдан заҳира тармоққа ўтишда) электр аккумуляторлар кенг қўлланилади. Бу ҳолда турли номиналлардаги кучланишлар юқори ўзгартириш частотали ўзгартиргичлар ёрдамида олинади. Телекоммуникация соҳасига интеграл микросхемаларнинг жорий этилиши эса электр таъминоти манбаларининг истеъмол қуввати, ҳажми ва массасининг кескин камайишиги олиб келмоқда.
Телекоммуникация курилмаларининг электр таъминоти мураккаблиги куч электроникаси элементлари базаси ва компонентларининг тараққиёти билан белгиланади. Бундан ташқари, замонавий элементлар базасини қўлланилишининг ўзига хос хусусиятлари янги схемотехник ечимлар асосида янада сифатли қурилмаларнинг яратилиши имкониятини бермоқда.
Юқорида келтирилганлардан кўриниб турибдики, электр таъминотининг турли кўринишлардаги масалалари мутахассислардан куч электроникаси асослари ва замонавий ЭТМлар тузилиши ҳақида чуқур билимга ҳамда қўйилган талаблар асосида таъминот қурилмасини танлаш малакасига эга бўлишликни талаб қилади.
Ўқув қўлланма “Алоқа қурилмаларининг электр таъминоти” фанини ўрганадиган талабаларга мўлжалланган, шунингдек, аспирантлар, магистрантлар ва электр таъминоти манбалари ва ўзгартириш техникаси соҳасидаги мутахассислар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.



  1. Download 4,71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish