Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети м. С. Сапаев У. Т. Алиев


Импульсли стабилизаторларнинг кенглик-импульс модуляцияли бошқариш занжирлари



Download 4,71 Mb.
bet52/92
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#91468
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   92
Bog'liq
АКЭТ китоб охирги (1)

Импульсли стабилизаторларнинг кенглик-импульс модуляцияли бошқариш занжирлари

Хатолик сигналини КИМли импульсли кучланишга ўзгартиришда турли хил қурилмалар ишлатилади. Бундай қурилмалар рақамли техника элементларида йиғилиши мумкин. Шунга кўра модуяцияловчи аналог хатолик сигналини импульс кенглигини модуляциялашли импульс кучланишга ўзгартириш услуби кенг қўлланилади. Бу услуб модуляциловчи сигнални аррасимон кучланишга таққослашга асосланган. Аналог сигнал аррасимон кучланишда ортганда КИМли импульс шаклланади. Шундай килиб, импульсларнинг такрорланиш даври аррасимон кучланиш орқали, уларнинг узунлиги эса хатолик сигналининг сатҳи орқали аниқланади [4].


Ҳозирги пайта деярли бутун бошқариш занжири битта кристалда катта микросхема тарзида йиғилиши мумкин. Бундай микросхемалар таркибига КИМ модуляторидан ташқари таянч кучланиши манбаи, транзисторлар учун импульсларни шакллантириш куч занжирлари ва ҳимоялаш занжирлари киради. К142ЕП1 микросхема беш функционал қисмдан: таянч кучланиши манбаи, тескари алоқа кучайтиргичи, КИМ занжири, бошқариш импульслари кучайтиргичи ва кичик қуватли транзисторлардан иборат. Кичик юклама токларида (50 мА гача) микросхемани тугалланган стабилизатор сифатида, катта юклама токларида эса импульсли стабилизаторлар катта қувватли куч транзисторларини бошқариш схемаси сифатида ишлатиш мумкин.

6.25-расм. Битта кристалда катта микросхема тарзида йиғилган бошқариш занжири

6.25-расмда тасвирланган катта интеграл микрасхема таркибига А1 такт импулсьлари генератори, А8 аррасимон кучланиш генератори, А6 тескари алоқа кучайтиргичи, А9 таянч кучланиши манбаи, аналог хатолик сигналини аррасимон кучланиш билан фарқини кучайтиргичи, яьни А5 КИМ занжири, А3 ва А4 мослаштириш схемаларида йиғилган чиқиш кучайтиргичлари ва А2 ҳисоблаш триггери киради. Чиқиш кучланишига пропорционал бўлган аналог сигнал кучланиш бўлгичидан 3 киришга берилади ва А6 операцион кучайтиргичда А12 дан олинган таянч кучланиши билан таққосланади. Хатолик сигнали кучайтиргичи чиқишидаги аналог сигнал А9 КИМ компаратори киришларидан бирига берилади. Бу компараторнинг иккинчи киришига аррасимон кучланиш берилади. Бу кучланиш А8 звенода шакллантирилиб, А1 такт импульслар генераторида синхронлаштирилади (6.26а,б-расмлар). U01 хатолик сигналига t1 узунликдаги импульс, U02 хатолик сигналига эса t2 узунликдаги импульс мос келади. Такт генератори импульслари аррасимон кучланиш генераторидан ташқари ҳисоблаш триггерига ҳам берилади. Триггернинг ноинверсловчи чиқишида Т узунликка ва 2Т такрорланиш даврига эга булган UТ1 тўғри бурчакли импульслар шаклланади. Триггернинг инверсловчи чиқишида эса UТ1 га нисбатан ярим даврга, яъни Т га сурилган UТ2 импульслар кетма-кетлиги шаклланади (6.26в,г-расмлар).

6.26-расм. Бошқариш занжирининг вақт диаграммалари


Хатолик сигналининг сатҳи қанчалик юқори бўлса компаратор чиқишидан кенглиги шунчалик катта бўлган КИМли импульслар олинади (6.26д-расм). UТ1 импульслар кетма-кетлиги А3 мослаштириш схемаси киришига, UТ2 импульслар кетма-кетлиги эса А4 мослаштириш схемаси киришига берилади. Мослаштириш схемалари чиқишларидан UҚ1 ва UҚ2 импульслар кетма-кетлиги олинади (6.26 е,ж-расмлар). 4 ва 5 чиқишлардаги импульслар кетма-кетлигининг кенглигини даврига нисбати 0 дан 0,5 гача ўзгаради. А7 кучайтиргичнинг 1 ва 2 киришларига юклама токига пропорционал бўлган фарқ сигнали берилади. Бу фарқ сигнали ортганда А7 кучайтиргичнинг чиқишида А6 тескари алоқа кучайтиргичи кучланишига нисбатан каттароқ мусбат кучланиш шаклланади. VD2 диод ёпилади ва VD1 диод очилади КИМ схемаси киришига ток бўйича ҳимоя занжиридан кучланиш берилади. Бу кучланишнинг таъсирида КИМ импульслари узунлиги камаяди ва бунинг натижасида чиқиш кучланиши ҳам камаяди. Шундай қилиб ток бўйича ортиқча юкланишларда кучланиш бўйича тескари алоқа занжири узилади ва ток бўйича тескари алоқа занжири уланади.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish