3-мисол. Қуйидаги берилганлар бўйича транзисторли компенсацион стабилизаторни ҳимоялаш қурилмасини ҳисоблаш: UЧИҚ=10 В чиқиш кучланиши, UКИР=15±1,5 В кириш кучланиши, DUЮ=0,5 В ўрнатиш аниқлиги, DТС=300 С атроф-муҳит ҳароратининг ўзгариши ва UЮ.МАХ=11 В ҳимоянинг ишлаб кетиш кучланиши.
Реле, стабилитрон ва диод тури, транзистор тури ва унинг иш режими, R1, R2, R3, RP резисторлар турлари ва ҳимояни ишлаб кетишинининг ҳарорат бўйича хатолигини аниқлаш талаб қилинади.
Реле тури қуйидаги шартдан келиб чиқиб танланади:
UР.макс =13 В< UКИР – DUЮ=15-1,5=13,5 В.
Ва танланган реленинг қуйидаги параметрлари ёзиб олинади: чўлғамнинг UР.макс ишчи кучланиши, чўлғамнинг rЧИҚ қаршилиги, контактлардаги UЮ кучланиш ва IКИР ток, чўлғамдан оқиб ўтиши мумкин бўлган IЧЎЛмакс= UР.макс / rЧИҚ ток.
Қуйидаги параметрларга эга бўлган стабилитрон танланади:
UСТ.мин =4,2 В> (UКИР + DUЮ – UР.макс) =15+1,5-13=3,5 В.
UСТ.макс=5,2 В > (UКИР – DUЮ – UР.мин)=15-1,5-8,3=5,2 В.
Rдиф=56 Ом, aн=4,2 мВ/0С, IСТ.мин=3 мА.
IСТ.макс =58 мА> (IСТ.мин + IЧ.макс)=3+1,36=4,36 мА.
Бу ерда aн – ҳарорат бўйича коэффициент.
Қуйидаги параметрларга эга бўлган транзистор танланади:
UКЭ.макс=60 В > (UКИР + DUЮ – UСТ.мин)=15+1,5-4,2=12,3 В.
IК.макс =400 мА> IЧ.макс =1,36 мА.
H21Э.мин=40, UБЭ=0,88, aТ=2 мВ/0С.
UБЭ.макс =4 В > (UЮ.макс –UЮ – DUЮ)=11-10-0,5=1,5 В.
Бу ерда aн - ҳарорат бўйича коэффициент;
h21Э.мин - ток бўйича узатиш коэффициенти; UБЭ = 0,88 В.
Транзисторнинг база токи қуйидагича ҳисобланади:
IБ = Iоб.макс / h21Э.мин =1,36/40=34 мкА.
Резисторларнинг қаршиликлари қуйидагича аниқланади:
R1 < (UЮ – DUЮ – UСТ.макс) / IСТ.мин=1,4 кОм.
R3 < (UСТ.мин + UБЭ) / 20 IБ=7,2 кОм.
R2 < [(UЮ.макс (UСТ.макс + UБЭ))-1] R3=5,6 кОм.
RР < [(UЮ.макс UСТ.мин) R3] - R2 – R3=5,3 кОм.
R1, R2, R3 ва RР резисторлар стандартга мувофиқ танланади.
Ҳимояни ишлаб кетишини ҳарорат бўйича хатолиги кучланиши қуйидагича ҳисобланади:
DUН.макс = (aн + aТ ) DТС / (UСТ.мин + UБЭ)100%= 3,72%.
Қуйидаги параметрларга эга бўлган стабилитрон танланади:
IТЎҒ =200 мА > IТЕС=1,36 мА.
UТЕС=50 В > (UКИР + DUКИР)=16,5 В.
Ҳисоблаш компьютерда дастурий таъминот ёрдамида ҳам амалга оширилади (6.29-расм).
6.29-расм. Транзисторли стабилизаторни ҳимоялаш қурилмасини ҳисоблаш
Транзисторли стабилизаторни ҳимоялаш қурилмасини компьютер дастурий таъминоти ёрдамида амалга оширишда дастлабки маълумотларни, яъни кириш кучланиши, стабилизатор номинал чиқиш кучланиши, ўрнатиш аниқлилиги, ҳимоянинг ишлаб кетиш кучланиши ва атроф-муҳит температурасининг ўзгариши параметрларини киритиш орқали реле, стабилитрон ва диод тури, транзистор тури ва унинг иш режими, R1, R2, R3, RP резисторлар турлари ва ҳимояни ишлаб кетишинининг ҳарорат бўйича хатолигини аниқлашимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |