Кучланиш кўпайтиргичлари ўз чиқишида киришидагига нисбатан исталган марта катта кучланиш олиш имконини беради.
Бу қурилма кейинги вақтда юқори кучланишли трансформаторлар ўрнида ишлатилгани сабабли кўп қўлланилмокда. Бунда ҳажмда ва массада сезиларли ютуққа эришилмоқда.
7.15-расмда кучланишни икки марта кўпайтиргичнинг параллел принципиал схемаси келтирилган. У трансформаторнинг иккиламчи чўлғамига уланган иккита битта ярим даврли тўғрилагичлардап иборат. Кириш кучланишининг биринчи ярим даврида VD1 диод очиқ, VD2 диод эса ёпиқ. Вақтнинг бу моментида С1 конденсатор очиқ бўлган VD1 диод орқали кучланишнинг U2m амплитуда қийматигача зарядланади.
7 .15-расм. Кучланишни икки марта кўпайтиргичнинг параллел принципиал схемаси
Кириш кучланишининг кейинги ярим даврида в нуқтанинг потенциал мусбат, а нуқтанинг потенциали эса манфий VD2 диод эса очиқ бўлади. Бу ярим даврда очиқ бўлган VD2 диод орқали С2 конденсатор кучланишнинг U2mқийматигача зарядланади. С1 ва С2конденсаторлар чиқиш клемаларига нисбатан кетма-кет улангани сабабли конденсаторлар қутбларидаги кучланишларнинг қиймати шундайки, курилманинг чиқиш кучланиши агар зарядсизланишининг доимий вақти CRЮ » T/2 бўлса, трансформатор иккиламчи чўлғамининг иккиланган кучланиши қийматига тенг бўлади (С=С1=С2, Т Кириш кучланишининг даври). Акс ҳолда конденсаторларнинг зарядланиши уларнинг зарядланиш ярим даврига ўтиб кетади ва чиқиш кучланиш 2U2m қийматдан кичик бўлади.
7.16-расмда кучланишни икки марта кўпайтиргичнинг кетма-кет схемаси келтирилган. Кириш кучланишининг биринчи ярим даврида в нуқтанинг потенциал мусбат, а нуқтанинг потенциали эса манфий бўлганда VDl диод очиқ, VD2 диод эса ёпик бўлади. Бу вақт моментида С1 конденсатор VD1 диод орқали кучланишнинг U2 қийматигача зарядланади. Кейинги ярим даврида а нуқтанинг потенциал мусбат, в нуқтанинг потенциали манфий бўлади, бунда VD1 диод ёпилади, VD2 диод эса очилади. С2 конденсатор VD2 диод орқали трансформатор иккиламчи чўлғами U2 кучланиши ва аввал зарядланган С1 конденсатор кучланишлар йиғиндисига тенг булган кучланишдан бошлаб зарядлана бошлайди. Демак, Rю резистордаги кучланиш U2m кучланишнинг иккиланган қийматига тенг бўлади.
7.16-расм. Кучланишни икки марта кўпайтиргичнинг кетма-кет схемаси
Кучланишни икки марта кўпайтиргичнинг кетма-кет схемаси
параллел схемага қараганда қатор афзалликларга эга: чиқиш
кучланишниг пульсацияси кичик, ишлаш стабиллиги эса юқори. Бундан
ташқари бир неча кучланишни икки марта кўпайтиргичнинг кетма-кет
схемаларидан кучланишни тўрт марта кўпайтиргичларини йиғиш қийин
эмас (7.17-расм). Иккита кучланишни тўрт марта кўпайтиргичининг
схемасини кетма-кет улаб эса, кучланишни саккиз марта кўпайтиргичнинг схемасини олиш мумкин. Шунинг учун кучланишни икки марта кўпайтиргичларни кетма-кет схемалари параллел схемаларга қараганда кўпроқ қўлланилади.
Кучланишни кўпайтиргичлари ёрдамида қурилма чиқишида бир неча ўнлаб киловольт кучланишни кичик хажмли ва арзон асбоблардан (конденсаторлар ва диодлар) фойдаланган ҳолда олиш мумкин. Барча кучланишни кўпайтиргичларининг умумий камчилиги уларнинг юқори бўлмаган қуввати ва кичик ФИКи ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда микроэлектроника технологиясининг ривожланиши орқали 2000-2400 В чиқиш кучланишни олиш имконини берувчи К299 сериядаги интеграл микросхемалар ишлаб чиқарилмокда ва қўлланилмокда. Масалан, К299ЕВ1 микросхема кучланишни тўрт марта кўпайтиргич ҳисобланади.
7.17-расм. Кучланишни тўрт марта кўпайтиргичнинг кетма-кет схемаси.