Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети алоқа қурилмаларининг электр таъминоти кафедраси



Download 3,96 Mb.
bet38/97
Sana24.02.2022
Hajmi3,96 Mb.
#237780
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   97
Bog'liq
Infokom maruzalar

Тўғрилаш схемаси


K1

K2

KТР

1-тактли:
1- фазали
3- фазали
2- фазали
2- тактли:
1-фазали (ўрта нуқтали)
1-фазали кўприксимон
3-фазали кўприксимон (Ларионов)

0,37
0,83


0,83

0,83
0,83


0,95

0,29
0,67


0,57

0,57
0,83


0,95

0,33
0,75


0,68

0,68
0,83


0,95

Таққослашлардан кўриниб турибдики, бир тактли тўғрилагичларда трансформаторнинг иккиламчи чўлғами бирламчи чўлғамга қараганда ёмон ишлатилади, чунки бу трансформаторларда ўзакнинг мажбурий магнитланиши мавжуд. Бундан ташқари, агар n2>n1 бўлса, бу ҳам иккиламчи чўлғамлардан фойдаланишни ёмонлаштиради. Кўприксимон схемаларда ўзакнинг мажбурий магнитланиши йўқ, шунинг учун трансформатордан ва унинг чўлғамларидан фойдаланиш коэффициентлари бир хил. Бундан ташқари, кўприксимон икки тактли схемаларда вентилга қўйиладиган тескари кучланиш икки марта кичик бўлади. Лекин, уларнинг камчилиги кўп вентиллар сонидан фойдаланишдир.


Тўғрилаш қурилмаси схемасини танлашда унинг эксплуатацион хусусиятлари ва унга характерли бўлган токлар, кучланишлар, қувватлар миқдорий муносабатлари ҳисобга олинади, чунки улар бутун қурилманинг нархини, ҳажмини ва оғирлигини белгилайди.
Турли схемаларни нисбий баҳолаш барча схемалар учун бир хил шароитларда олиб борилади. Шунгача биз тўғрилагични йўқотишларсиз ва актив юкламада кўриб чиқдик, тўғрилаш схемаларнида юкламанинг бошқа турларида ток ва кучланишлар муносабатлари ўзгаради.
Тўғрилаш схемаларининг қўлланилиш соҳалари рухсат этиладиган пульсациялар коэффициенти, вентиллар сони ва трансформатордан қанчалик яхши фойдаланиш орқали аниқланади.
Бир фазали бир тактли схема соддароқ, юкламада катта пульсация коэффиценти рухсат этилса 15 Вт гача чиқиш қувватларида қўлланилади. Унинг афзаллиги оддийлиги, элементларнинг камлиги ва трансформаторсиз ишлаш имконияти ҳисобланади. Камчиликлари эса fт.к.ч пульсация частотасининг кичиклиги ва КП пульсация коэффициентининг катталиги ҳисобланади.
Бир фазали кўприксимон схема тўғриланадиган кучланиш нисбатан катта бўлмаган ва юклама токи эса катта бўлган ҳолларда 300 Втгача қувватларда қўлланилади. Унинг афзалликларига пульсацияларнинг оширилган частотаси, трансформатордан яхши фойдаланиш, трансформаторсиз ишлаш имконияти, камчиликларга эса диодлар сонини кўплиги (чунки бунда кетма−кет уланган диодларда кучланишнинг пасайиши ортади) киради.
Бир фазали икки тактли ўрта нуқтали схема кичик юклама токларида ва юқори тўғриланадиган кучланишларда (кўприксимон схемага қараганда U2 кучланишнинг бир хил қийматларида у 2 марта катта бўлади), лекин кичик қувватларда (50Вт гача) қўлланилади. Бу тўғрилаш схемасининг авфзалликларига диодлар сонининг камлиги, пульсацияларнинг оширилган частотаси, юқори тўғрилаш кучланиши киради. Схеманинг камчиликларига трансформатордан ёмон фойдаланиш, унинг тузилишининг мураккаблиги, диоддаги юқори тескари кучланиш киради.
Ўзгармас токнинг етарлича катта қийматларида кўп фазали тўғрилаш схемалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўртача қувватли тўғрилагичларда асосан уч фазали бир тактли Миткевич схемаси қўлланилади. Унинг афзаллиги пульсацияларнинг кичик қиймати ва катта частотаси, очиқ диодда кучланишни пасайишининг кичиклиги киради, шунинг учун бу схема кичик кучланишларни тўғрилашда қўлланилади. Камчиликларига эса трансформатордан ёмон фойдаланиш, трансформатор ўзагида мажбурий магнитланиш мавжудлиги, диоддаги катта тескари кучланиш киради. Ўзгармас токнинг катта қувватларда уч фазали икки тактли Ларионов схемаси қўлланилади. Унинг афзалликларига трансформатордан яхши фойдаланиш, трансформаторда мажбурий магнитланиш йўқлиги ва трансформатор чўлғамларини исталган схемада улаш имкониятининг борлиги киради. Камчиликларига эса диодлар сони кўплигини киритиш мумкин.
Мураккаброқ тўғрилаш схемалари жуда кам қўлланилади, чунки бунда уларнинг чиқиш параметрлари сезиларли яхшиланмайди, ҳаражат эса кўп талаб қилинади.



Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish