Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети иқтисод ва бошқариш факультети


ТАЯНЧ ИБОРАЛАР...............................................................................................................148



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/42
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#177286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
2 5366323136818056125

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР...............................................................................................................148 
 



 
КИРИШ 
Геосиёсат фан сифатида узоқ тарихга эга бўлса-да, бугунги кунда у нафақат 
Ўзбекистонда, балки бутун дунёда янгидан қўлланаётган фанлар сирасига киради. Бунинг 
сабаби, биринчидан, ушбу фаннинг ўзига хослигига, аниқроғи, у тадқиқ қиладиган 
муаммоларнинг кенг оммага мўлжалланмаганлиги, иккинчидан эса, геосиёсий 
жараёнларнинг кўпинча махсус институтлар томонидан ўрганилиши ва яратилган 
хулосаларнинг ташқи сиёсатни белгилашда тор доирадаги мутахассислар томонидан 
қўлланилишига бориб тақалади. Бундан ташқари, олиб борилаётган геосиёсий 
тадқиқотлар, бир қарашда ушбу фанни сиёсий амалиётга оид қандайдир ноилмий 
мажмуага ўхшатиб қўяди. Чунки геосиёсий тадқиқотларни фақат назарий мақсадларни 
кўзлаб олиб бориш мураккаб жараён бўлиб, уларнинг аксарияти ташқи сиёсат амалиётида 
қўлланилади.
Ушбу фаннинг муҳимлигини бевосита мамлакатимиз ва минтақамиз атрофида 
кечаётган воқеа-ҳодисалар мисолида осонроқ тушуниш мумкин. Аниқроқ айтганда, 
Ўзбекистонда дастлаб 1999 йил 16 февралда рўй бериб, кейинги йилларда бир неча марта 
такрорланган террористик воқеалар айнан Марказий Осиё атрофида кейинги ўн 
йилликларда рўй бераётган геосиёсий жараёнларнинг оқибати эканлигини намоён этди. Бу 
жараёнлар узоқ хориждан туриб бошқарилиши, умуман, бундай воқеалар ёқилғи 
энергитика захиралари улкан минтақалар атрофида ташқи таъсир остида рўй бериши 
назарда тутилса, геосиёсат фани ва геосиёсий тадқиқотларнинг муҳимлиги янада 
ойдинлашади. Ана шу нуқтаи-назардан қараганда, бундан буён геосиёсатнинг туб 
моҳиятини ўрганиш, бу соҳада илмий тадқиқотлар олиб бориш алоҳида аҳамият касб 
этади.
Геосиёсатни фан сифатида халқаро муносабатлар фани доирасига киритиш мумкин 
бўлса, бошқа томондан у минтақашуносликка яқинлашиб кетади. Шунинг учун ушбу 
фанни халқаро муносабатлар амалиётига тегишлилигини таъкидлаган ҳолда алоҳида фан 
эканлигига эътиборни қаратамиз. Рус геосиёсатчи олимларидан К.Э.Сорокин «...геосиёсат 
жуғрофий омиллар мажмуасининг тарихий жараёнга таъсири тўғрисидаги фан сифатида 
вужудга келган»лигини қайд этади
1
. Бошқа геосиёсатчи олим Ю.В.Тихонравовнинг 
фикрига кўра эса геосиёсат, ўзининг мазмунидан келиб чиққан ҳолда, «ер, жуғрофий 
1
Сорокин К.Э. Геополитика современности и геостратегия России. -М., «Российская 
политическая энциклопедия» (РОССПЭН), 1996, 5-бет. 



ҳудуд ва давлат сиёсатининг ўзаро боғлиқлиги»га эътибор қаратиши лозим
2
. Юқоридаги 
фикрлардан келиб чиққан ҳолда, геосиёсатда жуғрофий ҳудуд ва давлат сиёсати ўзаро 
боғлиқликда таҳлил этилишига эътибор қаратиш ва ушбу фаннинг моҳияти, унинг 
яловбардорлари яратган асарларга мурожаат этиш мақсадга мувофиқдир.
Геосиёсий таълимотнинг асосчилари Европа тадқиқотчилари ҳисобланади. Бу 
борадаги асосий илмий изланишлар немис, француз, инглиз шунингдек, америкалик 
олимлар томонидан амалга оширилган. Россия ҳудудий нуқтаи-назардан геосиёсий 
жараёнларнинг марказида бўлганлиги туфайли рус олимлари ҳам ушбу йўналишда чуқур 
илмий тадқиқотлар олиб боришган.
Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, Евроосиё қитъасининг
3
асосий қисмини 
эгаллаган Россия ҳудуди ўтган асрда икки жаҳон урушининг объекти бўлганлиги унинг 
айнан геостратегик марказий ҳудудни эгаллаганлигидан келиб чиққан эди. Зеро, мумтоз 
геосиёсатчилар ер шарининг юрагини эгаллаган бу минтақани қўлга киритиш бутун 
дунёга ҳукмронликни англатишини таъкидлаганлар. Буни чуқур тушуниб етган рус 
геосиёсатчилари Россиянинг яхлитлигини сақлаш учун мустаҳкам геосиёсий иттифоқ 
тузиш зарур эканлигини таъкидлашган. Евроосиёчилик концепцияси рус геосиёсатчилари 
яратган муҳим геосиёсий таълимот ҳисобланади.
Гарчи Евроосиёнинг марказига интилиш ва уни эгаллаш геосиёсий таълимотнинг 
кўзга кўринмас, бироқ асосий нуқтаси бўлса-да, ҳам геосиёсий жараёнлар, ҳам илмий 
тадқиқотлар Евроосиё қитъасининг қирғоқ ҳудудларида жадаллик билан олиб борилган. 
Бу Европанинг геосиёсий тақдири борасида олиб борилган курашларда илмий ва адабий 
асарларда айниқса кўпроқ намоён бўлган. Геосиёсий таълимот борасидаги мумтоз 
асарлари бугунги халқаро муносабатларнинг туб илдизларини очиб беришда муҳим 
восита бўлиб хизмат қилади.
Ушбу қўлланмада яратилган геосиёсий тадқиқотлар асосида илгари сурилган 
ғояларга асосланган ҳолда Евроосиё қитъасининг стратегик мувозанати, унинг марказида 
жойлашган Марказий Осиё минтақаси атрофида кечаётган геосиёсий жараёнларга 
бевосита мурожаат этилади. Агар биринчи ва иккинчи боблар геосиёсий таълимотнинг 
назарий-услубий жиҳатларига бағишланган бўлса, учинчи боб бевосита Марказий 
2
Тихонравов Ю. Геополитика.- М.: ЗАО «Бизнес-Школа «Интел-Синтез», 1998,11-бет.
3
Евроосиё бу икки қитъа, Европа ва Осиёдан иборат материкдир. Геосиёсатда Евроосиёни 
ягона қитъа сифатида талқин этувчи геосиёсатчи олимлар уни «Континентал масса», 
«Евроосиё континенти», «Евроосиё материги», «Россия», собиқ иттифоқ ҳудуди, 
«теллурократия», «қуруқлик» сифатида талқин этишади. Шуни алоҳида таъкидлаш 
керакки, геосиёсатда Евроосиё соф географиядаги Евроосиё тушунчасини англатмайди. 
Ушбу фан қоидалари нуқтаи-назари бўйича Евроосиё Ер шарининг марказий қисмини 
эгаллаган қуруқлик бўлиб, бўлинмганлиги туфайли ягона қитъани англатади.



Осиёнинг геосиёсий мақеини таҳлил этишга бағишланган. Дастлабки икки бобда 
геосиёсатнинг назарий жиҳатларини очиб берилган бўлса, учинчи бобда бевосита 
Марказий Осиё давлатларининг умумий табиий—жуғрофий кўрсаткичлари, иқлим 
шароитлари, иқтисодий ва демографик салоҳияти қаламга олинган. Бу эса айнан назарий 
геосиёсий таҳлилнинг аниқ географик минтақага нисбатан қўлланишини ифода этади. 
Геосиёсат сиёсий фанлар ва халқаро муносабатлар доирасида тадқиқ этиладиган 
хавфсизлик, минтақавий хавфсизлик сингари соҳалар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, 
айрим мавзулар айнан ана шу икки соҳа нуқтаи-назаридан таҳлил этилади. Шунингдек,
қўлланмада мазкур фан тарихида муҳим ўрин тутган машҳур асарлардан намуналар ҳам 
келтирилган.
Ушбу китоб нафақат олий ўқув юртлари талабалари, балки илмий-тадқиқот билан 
шуғулланувчи олимлар, ўқитувчилар ва сиёсат билан қизиқувчи бошқа соҳа 
мутахассисларига мўлжалланган.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish