72
Х У Л О С А
«Лойиҳалар
услуби»
инновацион
педагогик
технология
сифатида
талабаларда
касбий,
умумкасбий
ва
маданий
компетентликни, уларда ўз-ўзига ишонч, ўз-ўзини ривожлантириш
ва такомиллаштириш, ўз-ўзини баҳолаш, бир сўз билан айтганда
рефлексив қобилиятларни шаклланишида муҳим рол ўйнайди.
Ҳозирги кунда лойиҳалар услуби дунёда энг кенг тарқалган
замонавий,
инсонпарвар,
ривожлантирувчи
ва
шахсга
йўналтирилган педагогик технология эканлиги қайд этилиб, унинг
ривожланган
давлатлар
таълим
тизимидаги
фойдаланиш
даражасининг таҳлили асосида қуйидаги хулоса ва таклифлар
тавсия этилади:
1.
«Лойиҳалар услуби» таълим соҳасидаги ҳозирги кун
ислоҳотларига жавоб берувчи, таълим сифатини оширишда муҳим
рол ўйновчи инновацион педагогик технология ҳисобланади.
2.
Лойиҳа Италиянинг архитектура устахоналарида XVI
асрлардаёқ юзага келган. Унинг ривожланиш тарихи 5 даврга
бўлинади.
3.
Ҳозирги кунда лойиҳалар услуби технологияси инсонпарвар
ва ривожлантирувчи таълим технологияси сифатида АҚШ, Россия,
Буюкбритания, Белгия, Исроил, Финляндия, Германия, Италия,
Бразилия, Нидерландия ва шу каби кўпгина ривожланган
давлатлар таълим жараёнида кенг фойдаланилмоқда.
4.
Республикамизда лойиҳалар услуби илмий ва ижодий ҳамда
ахборот соҳаларида ўз ўрнини топмоқда.
5. Лойиҳалар услуби технологияси – ўқитувчи назоратида
талабанинг интеллектуал ва жисмоний имкониятларини, мустақил
ишлаш ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш йўли орқали
шахснинг ўз қобилиятларидан тўлиқ фойдаланишга йўналтирилган
ўқув жараёнини ташкил этишнинг амалий аҳамият касб этувчи,
субъектив ва объектив янгиликларга эга мослашувчан модели ва
ўқитиш тизимидир.
6. Лойиҳалар услуби технологияси ҳар қандай мураккаб
дидактик вазифани бирдан ечишга мўлжалланган универсал услуб
эмас. У бир бутун дидактик тизим бўлиб, шахсга йўналтирилган
таълимни ташкил этишнинг бир элементи ҳисобланади.
73
7. «Ахборот хавфсизлигини таъминлаш» мавзусида ишлаб
чиқилган телекоммуникацион ўқув лойиҳасини олий таълим ёки
касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёнида амалда тадбиқ этиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
8. Лойиҳалар услуби технологиясининг амалда қўлланилиши
ўқитувчидан ва талабалардан катта тайёргарликни талаб этади.
Ўқитувчи ўқув машғулотлари олиб боришнинг турли инновацион
усулларини пухта ўзлаштирган, кучли нутқ маданиятига эга,
интерактив ўқитиш технологияларини амалда қўллаш бўйича катта
тажриба тўплаган бўлиши зарур.
9. Лойиҳалар услуби технологиясини ўқув машғулотларида
қўлланилиши талабалардан таҳлил қилиш, таққослаш, синтез
(ҳодисаларни ўзаро боғлаб, текшириш), фикран тадқиқот, олдиндан
баҳолаш, маълумотларни излаш, уни баҳолаш ва шу каби бир қанча
интеллектуал малакаларга эга бўлишни талаб этади. Асосийси,
маълумотларнинг турли манбаларидан фойдаланиш, жамоа (гуруҳ)
таркибида
ишлаш,
муаммо
ечимининг
турли
усулларини
биргаликда муҳокама қилиш, нафақат фақат ўз фикрини
маъқуллаш, балки гуруҳдаги бошқа ҳамкорлар фикрини ҳам ҳурмат
билан тинглаш, таҳлил қилиш ва умумий хулоса чиқаришни ҳам
билишлари шарт.
10. Лойиҳалар услуби технологиясидан нафақат олий таълимда,
балки узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида ҳам
фойдаланиш яхши самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: