Назорат саволлари.
1. Зичлик нима?
2. Моддалрнинг сифатини ўлчашда, баҳолашда зичликнинг тутган ўрни
қандай?
3. Зичлик асосий сифат кўрсаткичли саналадиган 5 та маҳсулотга мисол
келтиринг.
4. Зичлик билан температуранинг боғлиқлигини изоҳлаб беринг.
5. Зичлик муаммосини ҳал этишда қадимги олим Архимеднинг қўллаган
усули
6. Оддий уй шароитида зичликни ўлчайдиган асбоб ясаш мумкинми?
7. Зичликни ўлчаш усуллари.
8. Қалқовучли зичликни ўлчаш усулининг принципи қандай?
9. Физикавий-кимѐвий хусусиятларни санаб беринг.
10. Зичликни ўлчаш учун хизмат қиладиган қандай асбобларни биласиз?
Таянч иборалар:
моддалар зичлиги,
қалқовуч, зичлик ўлчагич, ҳажмий
кенгайиш коэффициенти.
35
Давра суҳбати учун масалалар.
1. Қандай тупроқ қуѐш нурларидан яхши қизийди: Қуруқ тупроқми ѐки нам
тупроқми?
2. Дарахтларнинг таналари нима мақсадда оқланади?
3. Нима яхши грелка бўлади: қумли халтачами ѐки сувли шиша бутилками
(массалари ва температуралари бир хил)?
4. Нима учун сиқилган газни баллондан чиқаришда вентиль шудринг ѐки
қиров билан қопланиб қолади?
5. Гугурт чўпи сув юзида сузиб юрибди. Чўпнинг бир томонига совун
эритма қуйилса, чўп қайси томонга ҳаракат қилади?
Нима учун (тажрибани ўзингиз қилиб кўринг)?
Уй вазифаси:
1.
Кундалик ҳаѐтда, уй шароитида
бажариладиган физикавий-кимѐвий
ўлчашларга 5 та мисол келтиринг.
2.
Эрта билан уйғониб, то кечқурун
ўринга ѐтгунча қадар инсон нечта
ўлчашни бажариш мумкин?
36
§3.
Вазнли зичлик ўлчагичлар
Вазнли зичлик ўлчаш асбобларининг ишлаш принципи назорат қилинаѐтган
суюқликнинг маълум бир доимий ҳажмининг вазнини узлуксиз тортиб туришга
асосланган. Тоза суюқликлар зичлигини ўлчашдан ташқари вазнли зичлик
ўлчагичлар суспензия ва таркибида қаттиқ моддалар бўлган суюқликлар
зичлигини ўлчашда ҳам ишлатилади.
5.1-расмда пневматик ўзгарткичли вазнли зичлик ўлчагичнинг принципиал
схемаси келтирилган.
5.1-расм. Вазнли зичлик ўлчагич.
Суюқлик резина тарнов ва металл сильфонлари 3 бўлган сиртмоқсимон
трубка 1 ва 2 дан ўтади. Сиртмоқсимон трубка пневмо-ўзгарткичнинг тўсиғи 14
билан боғлиқ Суюқлик зичлиги ошганда сиргмоксимон трубканинг вазни ортади
ва у пастга ҳаракатланади, сопло 13 билан тўсиқ 14 орасидаги зазор кичраяди,
ўзгарткичдаги босим кўтарилади. Унификацияланган пневматик сигнал
кучайтиргич орқали сильфон 16 га узатилади (тескари алоқа).
Сильфондаги босим суюқлик зичлигининг ўзгаришига пропорционал
ўзгаради ва шкаласи зичлик бирлигида даражаланган иккиламчи асбоб билан
ўлчанади. Асбоб Суюқликнинг зичлнгини сиртмоқсимон трубка тўлдирилаѐтган
пайтдаги амалий температурада ўлчайди.
37
Вазнли зичлик ўлчагичларнинг афзаллиги трубка кесимининг доимийлиги
ва трубкадан суюқликнинг катта тезликда ўтишидир. Бу эса суюқлик
таркибидаги қаттиқ жисмларнинг трубка тубига (деворларига) чўкишига йўл
қўймайди. Саноатда 500 дан. 2500 кг/м
3
ўлчаш чегараларига мўлжалланган
вазнли зичлик ўлчагичлар чиқарилади.
Ўлчашдаги асосий хатолик +2 %.
5.2-расмда Тошкент Давлат Техника университети (олдинги Тошкент
политехника институти) нинг ходимлари ишлаб чиққан зичлик ўлчагичнинг
схемаси келтирилган.
У корпус
1
ва ўлчаш асбоби
2
дан иборат. Корпус назорат қилинаѐтган
суюклик солинган камера 5, буфер суюқлик билан тўллирилган оралиқ камера
4
ва пневмоўзгарткич ролини ўйнайдиган камера
5
дан иборат. Зичлиги
ўлчанаѐтган суюқлик камера
5
га кириш штуцери
6
орқали тўхтовсиз келиб
туради ва ундан тўкиш штуцери
7
орқали чиқиб кетади, бу эса камерада
суюқликнинг бир сатҳда туришини таъминлайди. Оралиқ гидравлик камера
4
идиш
5
нинг туби
8
нинг силжишини узатиш учун мўлжалланган, у бикр
марказли эластик мембрана
9
дан иборат, марказ камера
4
нинг тубида
ўрнатилган. Камера
5
сопло
10
билан жиҳозланган. Сиқилган ҳаво фуба
11
орқали камера
5
га доимий дроссель
12
орқали киради. Мембрана
9
нинг бикр
маркази сопло
10
нинг тўсиғи
РОЛИНИ
ўйнайди. Мембрана
8
нинг суюқлик вазни
(зичлиги) га боғлиқ бўлган силжиши оралиқ камера
4
орқали мембрана
р
га
берилади, бу мембрана силжиб сопло
10
ни беркитади. Камера
5
даги ҳаво
босими ўлчаш асбоби
2
ѐрдамида назораг килиб турилади ва суюқликнинг
зичлик ўлчови бўлиб хизмат қилади.
Мембрана-вазнли зичлик ўлчагич ўлчаш сезгирлиги ва аниқлигини
оширишга имкон беради.
38
Do'stlaringiz bilan baham: |