Ўзбекист онда з амонавий интенсив о



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

биринчи йил. Экишдан сўнг иложи борича кам 
кесиш ва лидерни қисқартириб кесмаслик дарахт-
ларни сокин ўсишини таъминлаб, келажакда кўплаб 
мева куртакли шохлар пайдо бўлишига олиб кела-
ди. Агар ён шох сони 3 та ёки ундан ортиқ бўлса 
ва шохлар лидер қалинлигини 3 дан бирига тенг 
бўлса, уларни шу ҳолатда қолдириш керак. Агар ён 
шох сони 3 тадан кам бўлса, барчасини голландча 
усулда кесиш керак. Ердан 50 см масофадаги бар-
ча шохлар тагидан кесиб ташланади. 
Ўсиш 2–3 см бўлганда лидерни энг учки куртаги-
ни қолдириб, пастини куртаксизлаб, 5 та куртакни 
олиб ташланг. Ён шохлар қалинлашиб кетишининг 
олдини олиш учун уларни горизонтал ҳолатдан 
Расм-148. Биринчи йил якунида дарахтлар кўриниши. 
Расм-149. Дарахтларни экиш зичлиги ортиши билан ён шох-
ларни эгиш даражаси ҳам ортади. Дарахтлар орасидаги масо-
фа (ўнгда) бўлса, шунга мувофиқ чап тарафи шохларни эгиш 
даражасидир. 
Расм-147. Интенсив боғга экилган олма кўчатининг лидери қисқартирилмаган. Шу каби дарахтларни эккандан сўнг 90 см 
баландликда ҳалқалаш тавсия этилади. 


Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
82
пастга эгиб боғлаш керак. Экиш зичлиги ортган-
да, ярим пакана пайвандтаглар ишлатилганда ва 
тез ўсар навлар экилганда пастки шохларни эгиб 
боғлаш жуда муҳимдир. Симбағаз тизимини тезлик 
билан ўрнатиб, дарахтларни унга бойланг. 
Биринчи йилдаги мақсадлар:

Лидер шохни иложи борича баландга ўстириш. 
Иккинчи йил охирида дарахтлар баландлиги 
максимал даражага етиши керак. 

Ён шохлар камида 15–20 см ўсишига эришиш. 

Илдизлар яхши ўсиб ривожланиши учун ило-
жи борича кўчатни эрта экиш (кузда экилса 
яхшироқ) ва томчилатиб суғориш тизими орқали 
ўғитларни ўз вақтида бериш. 

Иккинчи йилда ҳосил олиш учун гулкуртак лар 
ривожланишини таъминлаш. 
Бу шакл бериш усулининг эски усуллардан асо-
сий фарқи кам кесишдир. Кўп кесиш кучли ўсадиган 
новдаларни ўстиришга олиб келади. Бунинг ўрнига 
дарахтларни зич экиб, фақат лидерни юқорига 
ўстиришни истаймиз. Ён шохлар пастга бойланади. 
Лидер билан рақобат қиладиган шохлар голландча 
кесиш усулида кесилиши керак. 
Айрим серҳосил навлар биринчи йилда ҳосил 
бериши мумкин, аммо дарахтларни яхши ўсишини 
ҳисобга олиб, уларни баҳорда, гуллашидан аввал 
узиб ташлаш керак. 
иккинчи йил. Биринчи йил охирига келиб, да-
рахтларнинг бўйи энг юқоридаги симга етиши да-
рахтларни яхши ўсганлигини билдиради. Лидер 
шохларда кўплаб мева куртаклар ва қалам новда-
лар ривожланган бўлиши керак. 
Биринчи йил якунида қишда лидер қалинлигининг 
ярмига тенг бўлган йўғон, бақувват шохлар гол-
ландча усулда кесилиши керак. Лидерга рақобат 
қилаётган новдалар эса тагидан кесиб ташланади. 
Тик шохлар эгиб бойланиши керак. Агар да-
рахтда жуда кўп тик новдалар пайдо бўлган бўлса, 
сабабини аниқлаб, бартараф этиш керак. Бего-
на ўтларни доимий назоратда сақланг. Энг муҳим 
бегона ўтларни йўқотиш даври — бу куртаклар 
бўртгандан то гуллашдан 30 кун кейингача. 
Юқоридаги расмларда иккинчи йилдаги ҳосил 
миқдорини кўриш мумкин. 

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish