Ўзбек ва жаҳон адабиёти



Download 4,16 Mb.
bet4/6
Sana07.07.2022
Hajmi4,16 Mb.
#755088
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
215.1.Китобхонлик маданияти

2019 йил март ойида Германиянинг Франкфурт шаҳрида 20 гектар майдонда Халқаро китоб кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада дунё бўйича 7 мингта нашриёт иштирок этган. Ўзбекистон делегациясидан 8 та нашриётларимиз чоп этган нодир асарлар билан қатнашишди.


Дунёдаги энг катта китоб сотувчи компания — Amazonнинг хабар беришича, ҳозирда дунёда бестселлер бўлган китобларнинг 25 фоизи ҳали нашриётлар томонидан чоп этилмасдан туриб муаллифлар бевосита интернетга жойлаган асарлардир. Аввал интернетда машҳур бўлган китоблар босма ҳолида ҳам чоп этилиб, бестселлер бўлмоқда. Дунёда китоби энг кўп сотилган муаллифлардан бири Пауло Коэльо таъкидлаганидек, “Китобларимнинг интернетда электрон версияси тарқатилиши уларнинг босма нашрини бестселлер қилди”.

Арастудан Ибн Синогача, Афлотундан Берунийгача, Румийдан Навоийгача, Соҳибқирон Амир Темурдан Гулханийгача минглаб мутафаккирлар китоб орқали шаклланди.

Арастудан Ибн Синогача, Афлотундан Берунийгача, Румийдан Навоийгача, Соҳибқирон Амир Темурдан Гулханийгача минглаб мутафаккирлар китоб орқали шаклланди.

Шеърият мулкининг султони Ҳазрати Мир Алишер Навоий 7 ёшида шоир Фариддин Атторнинг “Мантиқут-тайр” достонини ёд олган. Ҳазрати Имом ал-Бухорий 6000 ҳадисни ёд билган.


Муҳаммад Жабалрудийнинг китоб ҳақидаги қуйидаги фиркларига бир қулоқ тутайлик: “Эй азиз! Киши учун китобдан азизроқ ва ёқимлироқ суҳбатдош йўқдир. Китоб фасоҳат, балоғатда, латофатда тенги йўқ, мунофиқликдан ҳоли ҳамроҳдир. Ёлғизликда ва ғамли айёмларда мунис улфатдир. Унда на нифоқ бору, на гина. У шундай ҳамдамки, сўзларида ёлғон ва хато бўлмайди. Суҳбатидан эса кишига малоллик етмайди. У ўз дўстининг дилини оғритмайди. Юрагини эса сиқмайди. У шундай рафиқдирки, киши орқасидан ғийбат қилиб юрмайди. Унинг суҳбатидан сенга шундай файзли фойдалар етадики, бундай фойдани одамлардан топа олмайсан. Аксинча, аксар одамлар суҳбатидан кишига зарар етади. Китобдек дўст ичида барча илму ҳилм мужассамдирки, у кишиларни ўтмишдан ва келажакдан огоҳ қилиб туради. Шунинг учун ҳам “Китоб ақл қалъасидир”, деганлар”.
Сўз ўлдиради, сўз кулдиради. Бунёдкор ғоялар ҳам, бузғунчи ғоялар ҳам у билан. Сўз хусусидаги бу таърифлар бежиз айтилмаган.
Хулқи қандай бўлса, киши нутқи ҳам шундай бўлиши табиий. Мутафаккир Алишер Навоий “Кимнинг миясида иллат кўп бўлса, сўзида мантиқ бўлмайди. Мияси соғлом бўлса, гап сўзи ёқимли ва хатосиз бўлади” – дейишлари билан ҳақ.
Шарқ одобномасида қаерга бориш, қандай сўрашиш, қаерда ўтириш, қандай сўзлаш, кимларнинг суҳбатида бўлиш муомала маданиятининг мезонлари сифатида китоб мутолаасини кўп бор тилга олинган. Саъдий Шерозий “Ширин сўзли шилгай душман пўстини, дағал сўзли душман қилгай дўстини” — дея ўринли таъкидлаган.
Ўқишга эҳтиёжи бор одам бу — Наполеон. Эҳтиёжи бўлганки, вақти ниҳоятда зиқ бўлишига қарамай немис ёзувчиси Ҳётенинг “Ёш Вертернинг изтироблари” романини жуда катта қизиқиш ва қунт билан ўқиб чиққан ва Германияга келганида адибни ҳузурига чорлаб унга асар ҳақидаги таассуротлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини жўшқинлик билан билдирган. Бўлмаса Наполеон қайда-ю “Вертер” қайда? Эҳтиёж бўлганки, император ва ёзувчи китоб устида бир стол атрофига ўтиришган.
Иброҳим Ғафуров
Исталган янгилигу ахборотларни бу воситалардан хоҳлаганча олиш мумкин. Ачинарлиси, бугун китоб ўқиш учун вақт сарфлашга ҳожат йўқдек. Аслида, ҳеч бир ахборот воситаси, кино ёки видеофильм бадиий асар ўрнини босолмайди. Масалан, “Ўтган кунлар” романи асосида ишланган фильм қанчалик маҳорат билан суратга олинган бўлмасин, китобнинг таъсирини, жозибасини беролмайди. Китобхонлик оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маърифатли оилаларда китобга эътибор фарзандлар тарбиясида қўл келади. Китобни инсон тафаккурининг қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинг чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган айрим нохушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинг аччиқ меваси. Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонга китоб ўқиш орқали юқади. Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради. Бироқ инсониятнинг минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди.

Download 4,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish