1.6. Партия ўз муҳри, тамғаси, бланкаларига ва Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб-китоб рақамларига эга бўлади. Партия ўз мол-мулкига ҳамда мулкий ва номулкий ҳуқуқларга эгадир.
1.7. Партиянинг тўлиқ расмий номи:
– ўзбек тилида: Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;
– рус тилида: Демократическая партия Узбекистана “Миллий тикланиш”;
– қорақалпоқ тилида: Өзбекстан “Миллий тикланиш” демократиялык партиясы;
– инглиз тилида: Democratic Party of Uzbekistan “Milliy tiklanish”
1.8. Партия ўз рамзлари сифатида байроғи, эмблемаси ва вимпелларига эга бўлиши мумкин.
1.9. Партиянинг доимий фаолият кўрсатувчи раҳбар органи жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 53-уй.
Do'stlaringiz bilan baham: |