25
«Тазкираи Имом Аъзам» асарида қолипловчи ҳикоя яратиш билан унинг
мазмунини чуқурлаштиришга ҳаракат қилган. Асар ичидаги ҳикоялар
мустақил сюжет линиясига эга бўлса-да, қиссадаги воқеани тўлдиради,
таъсирли қилади ва асарнинг ўқишлилигини таъминлайди.
Ўзбек жадид адабиёти тарихида саёҳатнома жанрининг шаклланиши ва
унинг ривожи, саёҳатномаларда замон ва макон ўлчовлари катта аҳамиятга
эга. Аҳмад Донишнинг «Наводиру-л-вақое» (1870-1885), Фурқатнинг «Саргу-
заштнома» асарлари ҳам мумтоз наср намунаси сифатида қаралар экан,
уларнинг жадид сафарномаларига ҳам муносабатини ўрганиш лозим. Авло-
нийнинг «Афғон саёҳати», Беҳбудийнинг «Саёҳат хотиралари», Чўлпоннинг
«Йўл эсдалиги», «Вайроналар орасидан» асарлари асосини муаллиф-
қаҳрамон сафари ташкил қилса-да, унинг турли хил ифодаси: сафар
кундалиги (М.Беҳбудий), аниқ географик маршрут асосида ёзилгани
(А.Авлоний), «эрксевар қаҳрамон руҳининг кўнгил кўчалари бўйлаб
машаққатли сафари» (Чўлпон) тарзида юзага чиқади.
М.М.Бахтин таъкидлаганидек, «Ижтимоий иерархия ва маконий
масофада бир-бирларидан узоқда турувчи инсонлар йўлда учрашишлари
мумкин, йўлда ҳар хил контрастлар пайдо бўлиши, турли тақдирлар тўқнаш
келиши ва бир-бирлари билан қўшилиб кетишлари мумкин»
41
. Авлонийнинг
«Афғон саёҳати» ҳам маълум географик маршрут асосидаги йўл кундалиги
шаклида битилган. Авлоний асарда Тошкентдан Афғонистонгача бўлган
сафари давомида шаҳар ва қишлоқларнинг турмуш тарзи, маҳаллий
халқларнинг аянчли аҳволи ҳақида маълумот беради. Ҳар бир жой ва унинг
халқи ҳаётини кузатади, воқеларни ташкил қилган факт ва рақамларни аниқ
кўрсатади, шу билан бирга китобхонга сабоқ бўларли хулосалар ҳам
чиқаради.
Чўлпон сафарномалари «Йўл эсдалиги», «Вайроналар орасидан» деб
номланиб, улар одатдаги саёҳатномалардан жиддий фарқланади. Асар
марказидаги сайёҳ-муаллифнинг бевосита кўрган-кечирганлари эмас, балки
муаллиф қалбидан кечган жараёнлар олдинги планга ўтади. Улар шоирона
бадиий тасвирий воситалар орқали ифодаланиши натижасида рамзийлик
асарнинг моҳиятини ташкил қилади.
Беҳбудий, Авлоний ва Чўлпон асарларида бир-бирига яқинликдан кўра
ҳар бир адибнинг тасвирдаги воқеаларга муносабатида турлича ёндашувни
кўрамиз. Беҳбудий асарида воқеа тасвирида аниқлик, жой номининг
кўрсатилиши, содир бўлган санани бериб боришлик каби хусусиятлар кўзга
ташланса, Авлоний асарида урғу воқеанинг характерига берилади ҳамда
муаллифга қаттиқ таъсир қилиб, унинг руҳини безовта қилган ҳодисотлар
биринчи планга чиқади. Чўлпоннинг ҳар икки асарида воқеа баёни руҳий
тасвир билан алмашади, ифодаланаётган ҳодиса ва предметга рамзий
ишоралар юкланади.
Бобнинг учинчи фасли «Романчиликда мумтоз наср поэтик хусусият-
ларига издошлик ва янгиланиш тамойиллари»
Do'stlaringiz bilan baham: