Шом. Сарой меҳмонхонаси. Кун.
|
|
|
Шаҳарнинг барча зодагонлари маликанинг топишмоқларни эшитиш ва шартни бажарилишини кўриш учун саройга келдилар. Нодирнинг олдига малика Қорасоч парининг канизакларидан бири келиб, унга садаф беради.
Канизак: Маликам сизнинг жавобингизни кутаяптилар.
Нодир Шоҳдан хизматкорларига бир қути садаф олиб келишларини буюришини илтимос қилади. Йигит олиб келинган бир қути садафлар орасидан маликанинг садафи билан бир хил бўлганини топиб, канизакка узатади.
Нодир:Мана жавобим.
|
|
|
Шом. Сарой. Қорасоч парининг хонаси. Кун.
|
|
|
Канизак иккала садафни ҳам маликага олиб бориб беради, Қорасоч пари эса жилмайиб
Қорасоч пари: Қайтариб олиб бор ва иккинчи топишмоқнинг жавобини топишини айт.
|
|
|
Шом.Сарой. Меҳмонхона. Кун.
|
|
|
Канизак садафларни олиб бориб Нодиргаберади, у эса бунга жавобан қутидаги энг гўзал садафни танлаб олиб, уни бояги иккита садафга қўшиб, канизакка беради.
Нодир: Жавобим шу.
|
|
|
Шом. Сарой. Қорасоч парининг хонаси. Кун.
|
|
|
Қиз жавобни маликага олиб бориб беради.
Қорасоч пари: Донишманд йигит экан бу Нодир. Барча саволимга жавоб бера олди.
|
|
|
Шом. Сарой. Меҳмонхона. Кун.
|
|
|
Канизак: Маликам барча топишмоққа тўғри жавоб берганингизни маълум қилдилар.
Саройдагилар мамнун бўлиб, жилмайдилар. Сарой меҳмонхонасига малика канизаклари қуршовида кириб келади ва отасининг ёнидаги тахтига ўтиради.
|
|
|
|
|
|
Шоҳ: Ҳуш келдингиз! Саволларингиз нималарни англатади, қизим?
Қорасоч пари: Отажон! Бу йигитга берган биринчи саволимда бир дона садаф бердим: ўзимнинг наслимни билдириб, “Сиз ким бўласиз” — деб сўрадим. Бу йигит худди мен берган садафга ўхшаган садаф билан жавоб қайтарди: “Мен ҳам сиз каби ўқимишли, доно кишининг фарзандиман”, деди.
Мен икки садафни яна қайтариб чиқардим, “Икки кишининг пок туйғуларидан ҳам юқори нарса борми”, дедим, бу йигит гавҳар қўшиб чиқарди, бу гавҳар “Иккимизнинг севгимиздан юқори нарса фарзанд”, дегани эди.
Қорасоч пари ўрнидан туриб, Нодирнинг ёнига яқинлашди ва таъзим қилди.
|
|
|
Шом. Сарой атрофи. Кун.
|
|
|
Ҳамма елиб-югуриб, тўйга тайёргарлик кўраяпти. Халқ ичида эса ўйин-кулгу бошаниб бўлган.
|
|
|
Qaroqchilar g`ori
|
|
|
Qaroqchilar g`orining bir burchagida shaxzoda qafasda.yuz ko`zlari kaltakdan ko`kargan shilingan latta bilan boshini boylab olgan oldiga yuvindi va qolgan qutgan ovqatlarni tashlashadi
Shaxzoda zo`rg`a kesatib; mexmondorchilik uchun katta raxmat yo`lda ovqatlangandim
Og`riqdan Sekin yonboshlaydi.
|
|
|
|