диалекти, Самарқанд —Бухоро диалеғсги, Андижон диалекти, Қипчоқ
диалекги ва бошқалар.
Лаҳжа
— арабча сўздан олинган бўлиб, равиш, тарз, йўсин каби
маъноларни билдиради. Л ингвистикада
тилнинг бир неча шева ва
диалектларини ўз ичига олган, умумий хусусиятлари жиҳатдан ўхшаш
катта бўлаги яъни шевалар йиғиндисидир. Эски туркий тилларга доир
адабиётларда лаҳжа (русча наречие) атамаси ҳозирги мустақил миллий
тил маъносида ҳам ишлатилган. Масалан, туркий тилларнинг қирғиз
лаҳжаси (Киргизское наречие тю ркских язмков)- бу ибора ҳозирги
қозоқ миллий тили маъносида қўлланган. Туркий тилларнинг қора-
қирғиз лаҳжаси (кара-киргизское наречие тюркских язьгков) — бу
ибора ҳозирги қирғиз миллий тили маъносида қўлланган.
ДИАЛЕКТОЛОГИЯНИНГ
АСОСИЙ ВАЗИФАСИ
Д и а л е к то л о ги я ф ан и н и н г м ак о н и (о бъ екти ) м аҳал л и й ш ева
диалекти ва лаҳжаси бўлиб, мақсади ва вазифалари қуйидагилардан
иборат:
— шева ва диалектларнинг фонетик, морфологик,
синтактик ва
лексик хусусиятларини ҳар томонлама тавсиф қилиш;
— миллий тилнинг пайдо бўлиши ва тараққиётида шеваларнинг
тутган ўрни ва шу миллий тилга асос бўлган шеваларни аниқлаш ;
— ш еваларнинг ўзаро м уносабатини, уларнинг адабий тил ва
қардош тилларга бўлган
муносабатларини белгилаш;
— ўхшаш хусусиятларига кўра шеваларнинг тарқалиш чегарасини
аниқлаш;
— умумий ўхшаш лингвистик хусусиятларини белгилаш асосида
ш еваларнинг маълум ҳудуддаги тарқалиш карталарини тузиш ва
шеваларни тасниф қилиш;
— ўрганилган шеваларни карталаштириш
асосидаги лингвистик
атласини тузиш ва бошқалар.
ДИАЛЕКТОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИНИ
ЎҚИТИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Ўзбек тили шеваларининг асосий хусусиятларини яхш и билиш
ўқитувчилар, айниқса она тили ўқитувчиси учун жуда зарур. Ҳозирги
кунда шева хусусиятлари адабий тил таъсирида жуда тез бирлашиб,
текисланиб бораётганига қарамай, бу хусусиятлар фақат қишлоқларда
эмас, балки шаҳарларда ҳам маълум даражада сақланиб турибди. Шу
сабабли ўқувчилар нутқида айниқса бош ланғич синф ўқувчилари
ёзувида учрайдиган хатолар шева таъсирида содир бўлмоқаа.
Ш унинг
учун ўқитувчилар, айниқса она тили ўқитувчиси, ўзбек адабий тили
меъёрларини яхши билиш и, бу меъёрларни ўқувчиларга ўргатиши
уларнинг ёзма ва оғзаки нутқ маданиятини ўстириш устида тинимсиз
машғулот олиб бориши зарур. Ҳамда ўқувчилар нутқида
учрайдиган
кам ч и л и к л ар н и (ш ева таъси ри даги ) ту затм оқ учун барча ўзбек
ш еваларига хос хусусиятларни яхш и билм оғи керак. М асал ан ,
ўқувчиларнинг нутқида фонетик (айналм оқ//
ад.-орф.
айланмоқ; эс н а/
/
ад.-орф.
энса), морфологик (қаратқич келишиги ўрнида тушум
келишиги афф иксини ишлатиш: нонни ушоғи / /
ад.-орф.
ноннинг
ушоғи. Жўналиш ва ўрин-пайт келишикларини фарқламаслик: Бухорога
туради / /
ад.-орф.
Бухорода туради), лексик (
ад.-орф
. чақалоқ ўрнида
бувак; бобак;
ад.-орф.
чумоли ўрнида: мўрча, қаринжа)
каби шева
хусусиятлари учраб туради. Ўқувчилар нутқида учрайдиган бундай
хатоларни тузатиш учун ўқитувчи шу ҳолатларнинг келиб чиқиш
сабабини билмоғи керак.
Ш ундай қилиб, республика олий ўқув юртларида ф и лологи к
ўқи ти ш н и н г асоси й вазиф аси ўзбек адабий тили н о р м ал ар и н и ,
ш унингдек, адабий тилни н г шеваларга бўлган муносабатини ҳам
ўргатишдир. Бу вазифани ҳал қилиш филолог талабаларнинг ўзбек
тилининг тарихий ривожланиш қонуниятларини
яхши билиш и билан
б о ғл и қ д и р . Ф и л о л о г та л а б а л а р бу м аъ л у м о тл ар б и л а н ў зб е к
диалектологияси ф анини бойитади.
Do'stlaringiz bilan baham: