Ўзб нинг Сеулдаги Элчихонаси



Download 25,33 Mb.
Sana27.06.2022
Hajmi25,33 Mb.
#710703
Bog'liq
ўзб-10-Жанубий Кореяда Ўзбекистон маданият фестивали бўлиб ўтди



ОАВ

ОАВ/Сайтга

Дипмиссия

Ўзб.нинг Сеулдаги Элчихонаси

Рукн

Ватандошларимиз




Телеграм

Материал манбаси

Дипмиссия









Фото – мульфильм


Жанубий Кореяда “Ўзбекистон маданият фестивали” бўлиб ўтди













СЕУЛ, 23 март. /«Дунё» АА/. Жорий йил 21-22 март кунлари Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлашга қаратилган тадбирлар доирасида, шунингдек янгиланиш ва яшариш айёми Наврўз байрами муносабати билан Тэгу шаҳрида “Ўзбекистон маданият фестивали” бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур тадбир Кемёнг университети қошидаги “Ипак йўли ва Марказий Осиё” илмий-тадқиқотлар маркази кўмагида Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси, Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда хориждаги ватандошларимиз ҳамкорлигида ташкил этилди.
Байрам тантаналарида Тэгу шаҳри ва Кемёнг университети раҳбарияти, мазкур олий таълим даргоҳида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ва хорижлик талабалар, ушбу шаҳарда истиқомат қилаётган ватандошлар, маданият ва санъат арбоблари, журналистлар, шунингдек ўзбек маданиятига ихлосманд бўлган бошқа миллат вакиллари иштирок этди.
Икки мамлакат мадҳиялари садоси остида бошланган тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Кемёнг университети раҳбарияти ва элчихона ходимлари сўзга чиқиб, Наврўз ўзбек халқининг миллий қадриятларини ўзида мужассам эттирган байрам эканини, бугунги маданий тадбирлар эса кореялик ёшларга Ўзбекистонни янадан яқиндан таниши учун яхши имконият эканини таъкидлади.
Маданият фестивали доирасида элчихона томонидан мамлакатимиз тарихи, маданияти урф-одатлари, санъати, сайёҳлик салоҳияти ҳамда икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларга бағишланган йирик кўргазма (showroom) ҳам ташкил этилди. Ўзбекистоннинг бой маданий меъроси ва туризм салоҳиятини акс эттирувчи китоб ва қўлланмалар, миллий либослар, ҳунармандчилик, зардўздлик, ёғоч ўймакорлиги, ипакчилик маҳсулотлари ва бошқа халқ амалий санъати намуналари пештахталардан жой олди.











Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор сайёҳлик йўналишлари, ЮНЕСКО маданий меъроси рўйхатидан жой олган Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарлар бағрида жойлашган кўҳна меъморий ёдгорликлари, замонавий кўнгилочар масканлар, республиканинг турли вилоятларида жойлашган кўплаб туризм объектлари ҳамда ўзбек халқининг урф-одатлари, миллий таомлари, санъати ва бой маданий меъроси ҳақида ҳикоя қиладиган ранг-баранг фото ва видеоматериаллар тақдим этилди.


Иштирокчиларга ватандошларимиз томонидан тайёрланган тансиқ баҳорий таомлар – кўк сомса, кўк чучвара, сумалак, шунингдек ўзбек миллий пазандачилигининг кўрки бўлган палов тортиқ этилди.
Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъатини юқори баҳо берганлари баробарида ўз таасуротларини ҳам ўртоқлашди.
– Мазкур фестивал Жанубий Корея фуқароларига Ўзбекистон аҳолисининг баҳор фаслидаги миллий байрамларни нишонлашдаги жўшқин маданияти ва қадимий анъаналарини кўргазмали тарзда намойиш этмоқда, деди Кемёнг университети қошидаги “Ипак йўли ва Марказий Осиё” илмий-тадқиқот маркази директори Чунг Сун Ким. – Биз келгусида ҳам ҳамкорликда қатор фестивалларни биргаликда ўтказишга тайёрмиз. Зеро, бундай тадбирлар халқларимизни бир-бирига янада яқинлаштиради.
Тадбирда ўзбек миллий санъати ва маданиятини ўзида акс эттирган концерт дастури ҳам намойиш этилди. Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошларимиз томонидан ижро этилган ўзбек миллий қўшиқ ва рақслари тадбирга ташриф буюрган меҳмонларда унутилмас таассурот қолдирди.
Фестивал доирасида шунингдек ўзбекистонлик режиссёрлар томонидан суратга олинган “Тенгиз”, “Фариданинг икки минг қўшиғи”, “Рангсиз тушлар” ҳамда “Иссиқ нон” миллий фильмларининг намойиши ҳам ўтказилди.


Ижрочи: М.Бобоназаров
Директор С.Суяров __________









Download 25,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish