Зарядланган заррачаларнинг тезлатгичлари



Download 130,58 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi130,58 Kb.
#31971
  1   2   3   4

Зарядланган заррачаларнинг тезлатгичлари
Режа:

  1. Зарядланган заррачаларнинг тезлатгичлари

  2. Токли тўғри чизиқли ўтказгич ва ҳаракатланаётган заряднинг ўзаро магнит таъсирлашишининг релятивистик талқини


Зарядланган заррачаларнинг тезлатгичлари
Экспериментал ядро физикасининг тараққий этиши муносабати билан, жуда катта кинетик энергияга эга бўлган зарядланган заррачаларнинг (электронлар, протонлар, атом ядролари ва енгил элементлар ионлари) йўналтирилган дасталарини лаборатория шароитларида олишга имкон берадиган махсус қурилмаларга эҳтиёж пайдо бўлди. Бундай қурилмалар зарядланган заррачаларнинг тезлатгичилари номини олдилар. Электронларга ва водороднинг мусбат ионларига (протонларга) бир неча миллион (МэВ) энергия беришга имкон берадиган биринчи тезлатгичлар 30-йилларнинг бошларида яратилган. Кейинги ўн йилликларда тезлатгичлар техникаси шиддатли сурҳатларда ривожланган. Турли русумли тезлатгичлар қурилди, уларда зарядланган заррачаларга бериладиган энергия эса, 500 млрд. ЭВ (500 ГэВ)1) гача етади. Тезлатилаётган заррачалар траекторияларининг кўриниши бўйича ҳамма тезлатгичларни иккита асосий гуруҳларга ажратиш мумкин: чизиқли тезлатгичлар ва циклик тезлатгичлар. Биринчиларида заррачаларнинг траекторияси тўғри чизиққа, иккинчиларида эса - айланаларга ёки буралаётган спиралларга яқин. Тезланаётган заррачаларнинг энергияси уларнинг тезлатгич электр майдонидаги ҳаракатида ортади. Бу майдон тезлатгич русумига қараб электростатик, индукцияланган (§26.2 га қаранг) ёки юқори частотали ўзгарувчан майдон бўлиши мумкин.
Электростатик чизиқли тезлатгичда зарядланган заррача тезлатувчи электр майдон орқали бир карра ўтади. Агар q - заррачанинг заряди, 1 ва 2 лар эса майдондаги заррача траекториясининг бошланғич ва охирги нуқталаридаги потенциаллари бўлса, у ҳолда тезлатгичда заррача олган энергия W = q(1- 2) га тенг.
Потенциаллар айирмаси қанча катта бўлса, заррачанинг энергияси ҳам шунча катта бўлади. Шунинг учун бундай русумли тезлатгичларда майдон юқори кучланишли Ван-де-Граф генератори (§ 16.1 га қаранг) ёки юқори кучланишли импулpсли генератори билан ҳосил қилинади. Аммо шундай тарзда 15 МВ дан ошмайдиган (1- 2) нинг қийматиларини олишга мувоффақ бўлинади. Зарядланган заррачаларга анча катта энергияларни чизиқли резонанс тезлатгичларда бериш мумкин. Бундай тезлатгичларда заррачанинг энергияси ўта юқори частотали ўзгарувчан электр майдон таъсирида кўпаяди. Бу майдон тезлатилаётган заррачалар ҳаракати билан синхрон (резонанс) ўзгаради. АЫШ да электронларга 3 км масофада 22 ГэВ энергия берадиган чизиқли резонанс тезлатгичи ишлаб турибди. Электронларнинг бундай катта энергияларида чизиқли резонанс тезлатгичлар, цикликлардан анча истиқболли экан. Протон ва бошқа анча вазмин заррачаларнинг тезлатгичлари тўғрисида аҳвол бошқача бўлади.
Протонлар ва бошқа зарядланган заррачаларнинг энг катта қувватли замонавий тезлатгичлари циклик русми бўйича қурилган. Бу тезлатгичларда зарядланган заррача электр майдон орқали кўп марта ўтиб, ҳар сафар ўзининг энергиясини бир неча мингдан юзлаб минг электрон-волpтга орттиради. Заррачалар ҳаракатини бошқариш ва уларнинг даврий равишда тезлатувчи электр майдон соҳасига қайтариш учун кучли кўндаланг магнит майдони қўлланилади. Биринчи марта Э.Лоуренс (1931) томонидан қурилган цикотрон мисолида циклик тезлатгичларнинг ишлаш принципини кенгроқ тушунтирамиз.

Download 130,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish