Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Давоси. Бундай беморларни даволаш психотерапевтик ва физиоте- рапевтик муолажалар ёрдамида олиб борилади. ДЕМЕНЦИЯ – ТАФАККУР БУЗИЛИШИМИ?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Давоси. Бундай беморларни даволаш психотерапевтик ва физиоте-
рапевтик муолажалар ёрдамида олиб борилади.
ДЕМЕНЦИЯ – ТАФАККУР БУЗИЛИШИМИ?
Тафаккур бузилишига деменция деб айтилади. Бу касаллик, одатда, 
60 ёшдан сўнг ривожлана бошлайди. Ёш ошган сайин деменция билан 
касалланганлар сони ортиб боради. Агар 60 ёшдан ошганларда бу 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
93
касаллик 2–3% одамда учраса, 80 ёшдан кейин уларнинг сони 40% га 
етиб қолади. Демак, деменция кўпроқ кекса ёшдагилар учун хос.
Сабаблари нима? Деменция Алцхаймер касал лиги учун жуда хос. 
Шунингдек, мия қон томир лари атеросклерози, тез-тез кузатиладиган 
ин сультлар, бош миянинг кетма-кет жароҳатлари, спиртли ичим-
лик ларни муттасил истеъмол қилиш, гиёҳвандлик, доимий қон 
йўқотишлар деменция касаллиги ривожланишига сабабчи бўлади.
Белгилари қандай? Деменцияда инсон ақл-заковати учун хос 
бўлган барча олий руҳий функ циялар сустлашиб боради. Деменцияда 
хотира нинг барча турлари, яъни эшитиш, кўриш ва ҳаракат 
хотиралари бузилади. Бемор ҳозир ва аввал эшит ган гапларни эслаб 
қола олмайди. У, ҳатто ўзи гапираётган гапларни ҳам унутиб қўяди. 
Масалан, бемор сўзлаётганда унинг фикри чалғиса (телефон жиринглаб 
қолди, уни эшитаётганлар луқма таш лади ва ҳ. к.), нима ҳақида 
гапираётганлигини унутади-қўяди. Унга кимдир бирор воқеани эрта-
лаб сўзлаб берса, бир оз вақт ўтгач, ушбу воқеа тафсилотларини унутиб 
юборади ёки гап нима ҳақ да кетганлиги бутунлай эсидан чиқади. Бун-
дай бе мор билан хотирани кучайтирувчи ақлий машқлар ўтказиш 
деярли самара бермайди. Оғир ҳолатларда ҳозир эшитган гапини 
тезда эси дан чиқаради, тўғрироғи эслаб қола олмайди. Деменция да 
хотиранинг барча босқичлари, яъни эслаб қолиш, эсда сақлаш ва қайта 
эсга тушириш кескин бузилади.
Деменцияда узоқ муддатли хотира ҳам бузи лади. Бемор аввалги 
ҳаётида бўлиб ўтган воқеа ларни эсига тушира олмайди. Касаллик 
зўрайган сайин бемор ўтмишини умуман унутади. Образли қилиб 
айтганда, уларни «Ўтмиши йўқ одамлар» деб аташ мумкин. Ҳар доим 
кўриб юрадиган та нишларини юзига қараб эслай олмаслик – демен -
циянинг дастлабки ва энг кўп учрайдиган белги ларидан биридир. 
Деменция билан касалланган бемор кўчага чиқса, уйини топиб 
қайтиб кела олмайди. У ҳатто уйининг олдига қайтиб келиб ҳам «шу 
уй меники ми ёки бошқа бировники?» деб ўйланиб қолади. Борадиган 
жойини ҳам топа олмай юради ёки нима учун уйдан чиққанлигини 
унутиб қўяди. Агар беморнинг рўпарасида ўтириб: «Менинг ўнг 
қўлимни кўрсатинг, десангиз, у сизнинг чап қўлингизни кўрсатади». 
Баъзи беморлар соатга қараб, вақт неча бўлганлигини ҳам айтиб 
бера олмайди. Шу боис деменцияни аниқлашда соат билан боғлиқ 
синамалардан кўп фойдаланилади. У маъноли сўзларнинг мағзини 
ҳам чақа олмайди. Масалан, ундан: «Собир Акмалдан оқроқ, ким қора?» 
ёки «Олим Ҳакимдан узунроқ, ким калта?» деб сўралса, сўзларнинг 
маъносига узоқ вақт тушунмай туради. Бу гапларни бир неча бор 
қайтарса ҳам бемор тўғри жавоб бера олмайди. 
Деменцияда бемор фикрини бир жойга жамлаб иборалар туза 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
94
олмайди, қайсидир воқеа ҳақида сўзламоқчи бўлса, унинг уддасидан 
чиқа олмайди, сўзлардан гап туза олмайди. Бемор атрофдаги нарсалар 
номини тўғри айтиб бера олмайди, қўл билан бажариладиган аввалги 
уқувлари ҳам издан чиқади. 
Ҳар доим бажариладиган оддий амаллар, яъни кийиниш, соқол 
олиш, тиш ювиш, чироқни ўчириб-ёқиш, тирноқ олиш, чой дамлаш, душ 
қабул қилиш, эшикни очиш каби амалларни энди эплай олмай қолади 
ёки бутунлай бажара олмайди. Бемор оддий арифметик амалларни ҳам 
тўғри бажара олмайди.
Деменцияда нутқ функцияси узоқ вақт сақланиб қолади. Кейинча-
лик нутқ бузила бошлайди. Ал батта, инсульт сабабли ривожланган 
деменция бун дан истисно. 
Деменцияда беморнинг шахси ҳам ўзгариб боради. У ўзига эътибор 
қилмай қўяди, кир ва ифлос юрадиган бўлади, тозаликка риоя 
қилмайди, бундан уялмайди ҳам. Деменциянинг баъзи турла рида бемор 
пассив бўлиб қолса, бошқа ҳолатларда, аксинча, уришқоқ, жанжалкаш 
бўлиб қолади. Бироқ унинг жанжалкашлиги узоққа бормайди, у яна 
пассив ҳолатга тушади.
Деменциянинг сўнгги босқичида бемор қаер да яшаётганини 
ёддан чиқаради ва ўзини англай олмай қолади. У ўз болаларини ҳам 
танимайди: унинг ёнига кирган қизи ёки ўғлига «Сиз кимсиз?», деб 
савол беради. Бемор овқат ейман деб айтмайди, ҳожатга ўзи бормайди, 
сийдик ушлай олмайди. Уни қай ҳолатда ётқизса, шу ҳолатда ётаверади. 
Юздаги ҳиссий ифода бутунлай сўнади. Бундай беморлар ҳам 
руҳан, ҳам жисмонан ногирон бўлиб қолишади. Юқорида зикр этилган 
барча белгилар Алцхаймер касаллиги учун ҳам хос. Шу боис яққол 
ифодаланган деменция ҳақида сўз кетса, кўпчи ликнинг хаёлига 
Алцхаймер касаллиги келади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish