Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Эпилепсия руҳий касалликми?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Эпилепсия руҳий касалликми?
Эпилепсия руҳий касаллик эмас. Бироқ эпилепсия билан касаллан-
ганларнинг деярли ярмида кейинчалик руҳий бузилишлар ривожлана-
ди. Аксарият ҳолларда руҳий бузилишлар даражаси хуружлар сонига 
боғлиқ. Хуружлар кўпайган сайин беморнинг шахси ўзгариб, руҳий бу-
зилишлар кучайиб ва кўпайиб бораверади. Эпилепсияда бемор шахси-
нинг ўзгариши ўзига хослиги билан ажралиб турадики, бунинг натижа-
сида тиббий амалиётда «эпилептик характер» деган ибора пайдо бўлди. 
Бундай беморлар жуда эзма, қайсар, бесабр, тез хафа бўладиган, кайфи-
яти тез ўзгариб турадиган, арзимаган майда ишларга ўралашиб юра-
диган, тез жанжал кўтарадиган, майдагап ва жаҳлдор бўлиб қолишади. 
Албатта, беморда бу белгилар турли даражада ифодаланган бўлиши 
мумкин ва уларнинг қанчалик яққол намоён бўлиши тутқаноқ хуружла-
рининг нақадар кўп кузатилиши, эпилепсия тури ва беморнинг давола-
ниш тарзига боғлиқ. 
Яхши кайфиятда юрган бемор бирдан ўзгариб қолиши ва қўпол 
сўзлар билан яқинларини ҳақорат қила бошлаши мумкин. Бундай ҳолат 
у бирор нарсасини топа олмаса, унинг қилаётган ишига четдан кимдир 
аралашиб, хатосини кўрсатса, унинг фик рига зид фикр билдирса, рўй 
беради. Бундай пайтларда бемор тезда жанжал кўтариб, уришиб кета-
ди. Баъзан арзимаган нарсадан кўтарилган жанжал аффект даражасига 
етиб, бемор ўзи ёки атрофдагиларга тан жароҳати етказиб қўяди. Шу-
нинг учун ҳам бундай беморни даволаётган врач уни психиатр назора-
тига юбориши керак. 

 Хулқ-атвор ва кайфият нега ўзгаради?
Эпилепсияда кузатиладиган шахсият ўзгариш лари касалликнинг 
қайси ёшда бошлангани, хуружлар сони ва тури, ўтказилаётган му-
олажаларнинг қандай олиб борилаётганига узвий боғлиқ. Касаллик 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
32
қанчалик эрта ёшда бошланса ва хуружлар ҳадеб такрорланаверса 
(айниқса, ҳушнинг йўқолиши билан кечувчи), шахс ўзгаришлари шун-
чалик тез ривожланади ва оғир кечади. Бош мия нинг чакка бўлаги за-
рарланиши сабабли юзага келган эпилепсияда шахс бузилишлари куч-
ли ифодаланган бўлади.
Эпилепсияда хулқ-атвор ўзгаришлари баъзан «ижобий» тус олади. 
Масалан, улар бировларга керагидан ортиқча меҳрибон, бош ёрдамчи, 
кулиб турадиган, мулойим, ҳар қандай ишга бел боғлаб киришиб кета-
диган шахслардир. 
Бу меҳрибонлик баъзи ҳолларда оила аъзоларига эмас, бегона-
ларга кўрсатилади. Шундай бўлса-да, унинг жаҳлини чиқариш осон, 
қилаётган ишларига мос эътиборни сезмаса ёки танбеҳ олса, бемор яна 
ўзгариб, қайсар ва ўжар бўлиб қолади. Бемор бирорта одамдан қаттиқ 
ранжиса, у билан сира мулоқотга киришмайди.
Эпилепсия билан касалланган баъзи беморлар ёлғонга ўч бўлса, 
бошқа бирлари ҳақиқатпарвар бўлишади, адолатсизликка чидай олиш-
майди. Унинг учун бегона бўлган одам ноҳақликдан азият чекса, узоқ 
вақт у ҳақида гапириб юради, қўлидан келса, ёрдамга шошади. Баъзи 
беморлар уйни ва ишхонасини жуда саранжом ва саришта тутишади, 
озода юришади, чиройли кийинишади, яъни улар тартибга қаттиқ риоя 
қилишади. 
Эпилепсия учун клептомания (керакмас нарсаларни ўғирлаб қўйиш) 
ҳам хос. Жуда кам ҳолатларда яхши кайфиятда юришади. Улар бего-
на одам билан ҳам ҳазиллашаверади, бирор-бир кул ги ли воқеа ўйлаб 
топиб гаплашиб кета вериша ди, масхарабоз бўлишади, пардасиз ла ти-
фалар ўйлаб топишади, гап орасида ҳадеб кечирим сўрайверишади. Та-
ниш одамларни учратиб қолишса, йиғлаб ҳам олишади (айниқса, аёл-
лар). Баъзи беморларда жинсий фаолликнинг ошиб кетиши кузатилади.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish