61
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА ҚАРАШЛИ
21-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ
БУЙРУҒИ
№_____
“___”___________2019 йил Шахартепа МФЙ
Ўзбекистон Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил
этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик
кўриш 15 декабрдан 15 январгача “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил
этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш
15 декабрдан 15 январгача “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги”ни муносиб тарзда ўтказиш
мақсадида
буюраман:
1. Мактабда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги
ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ишлари наъмунали тарзда
ташкил этилсин.
2. Мактабда 15 декабрдан 15 январгача “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” этиб белгилансин.
3.Қўштепа туман ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабининг “Ўзбекистон
Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам
тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи 1-иловага, ушбу байрамга
тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
4. ММИБ директор ўринбосари (У.Пўлатов) га:
- ўқувчиларни ҳудуддаги ҳарбий қисмларга ташрифларини амалга ошириш бўйича чора-
тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;
- режа асосида мактабда миллий гвардия харбий қўшинлари ва спортчиларни жалб этган ҳолда
давра суҳбатлари, учрашувларни ташкил этиш;
- мазкур буйруқ бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман халқ таълими бўлимига
маълумот тақдим этиб бориш;
- малакали ва тажрибали мутахассисларидан иборат тарғибот-ташвиқот гуруҳини тузиш ва режа
асосида тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйиш;
- харбий ватанпарварлик ойлигига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, чора-
тадбирлар
режасида
белгаланган
вазифаларнинг
ўз
муддатларида
бажарилишини
мувофиқлаштириш вазифалари юклатилсин.
5. ЧҚБТ раҳбари (Т.Мадаминов) га:
- мактабда 15 декабрдан 15 январгача “Харбий ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан
ўтказилган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан амалга
оширилаётган ишларни ОАВ орқали ёритиб бориш вазифаси юклатилсин.
6. Ушбу буйруқнинг бажарилиш назоратини ММИБДЎ У.Пўлатов ва ЧҚБТ раҳбари
Т.Мадаминов зиммасига юклатилсин.
Мактаб директори: М.Ғофурова
Do'stlaringiz bilan baham: