94
37. Ҳуқуқбузарликларнинг умумий тартибдаги виктимологик профилактикаси давлат ва
жамиятга ўзининг кўп содир этилаётган ёки ижтимоий ва моддий зарари билан хавф
туғдираётган ҳуқуқбузарликлар хусусиятидан келиб чиқиб, тарғибот-ташвиқот ёки бошқа
турдаги профилактик чора-тадбирлар ўтказган ҳолда таълим олувчилар ва ходимларни
огоҳликка, хушёрликка ва хавфсизлик қоидаларига риоя этишга чорлаш мақсадида амалга
оширилади.
38. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги виктимологик профилактикаси маълум бир
ҳуқуқбузарликлар бўйича муайян шахснинг
жабрланиш эҳтимоли юқорилигини аниқлаш
асосида уни мавжуд хавфдан огоҳ қилиш, хушёрликка чакириш ва хавфсизлик чораларини
кўришга каратилган профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш мақсадида амалга
оширилади.
39.
Вазирлик,
унинг
тизимидаги
ташкилот
ва
муассасалари
томонидан
ҳуқуқбузарликларнинг қуйидаги виктимологик профилактика чора- тадбирлари амалга
оширилади:
ҳуқуқбузарликлардан жабрланган таълим олувчилар ва халқ таълими тизимида
фаолият юритувчи ходимларнинг индивидуал ва ижтимоий- психологик хусусиятлари
ҳисобга олинган ҳолда профилактика тадбирларини ўтказиш;
халқ таълими муассасаларида таълим олувчилар ва халқ таълими тизимида фаолият
юритувчи ходимлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш усулларини ўргатиш;
ҳуқукбузарликлардан жабрланган таълим олувчиларни аниқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича
чора-тадбирларни кўриш;
ҳуқуқбузарликдан жабрланувчининг жисмоний ва психологик хавфсизлигини
таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уни қонун
ҳужжатларида назарда тутилган ўзини ўзи мудофаа килиш усуллари ва воситалари
тўғрисида хабардор қилиш;
ғайриижтимоий хулқ-атвор, тайёрланаётган, содир этилаётган ёки содир этилгаи
ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот олиш мақсадида вазирлик, унинг тизимидаги ташкилот
ва муассасалар ҳузурида ишонч телефонларини ташкил этиш;
профилактика дастурлари ва тадбирлари лойиҳаларининг оммавий муҳокамаларини
ташкил этиш, уларни амалга ошириш жараёнида муаммолар ва камчиликларни аниқлаш
ҳамда бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сон
қарорига мувофик “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” жамоат кенгаши аъзолари билан
самарали ҳамкорликни ташкил этиш.
Ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ
бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
40. Ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикасини вазирлик, унинг тизимидаги
ташкилот ва муассасаларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга
оширувчи мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: