а) Миллий ғоя ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида:
ҳар томонлама етук, баркамол, маънавий, ақлий, жисмоний ривожланган шахс
тарбиясини амалга ошириш, ўқувчиларнинг қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари учун
етарли шарт-шароитлар яратиш;
ўқувчиларни Ватани ва халқига садоқат, фидойилик, Давлат рамзларига ҳурмат
руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳитини
яратиш, бой маданий меросимиз, миллий одоб-ахлок меъёрларини тарбия жараёнига татбиқ
этиш, ўқувчиларда меҳнатга ижодий муносабатни шакллантириш;
тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг ғайриижтимоий
хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни тизимли
равишда ташкил этиш, тадбирларга “хавф гуруҳи”га кирувчи ўқувчиларни мунтазам
равишда жалб этиш;
б) ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорлик йўналишида:
“Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши фаолиятини
кенг татбиқ этиш, режа асосида кенгаш мажлисларини ташкил этиш;
ўқувчиларнинг таълим муассасасига белгиланган мактаб формасида келишларини назорат
қилиш;
ўқувчиларнинг турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш,
тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;
ўқувчиларнинг таълим-тарбияси бўйича ота-оналар мажлислари, давра суҳбатлари,
мулоқотлар уюштириш;
дарсларга сурункали ва мунтазам келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчиларнинг ота-
оналари, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш, натижаларини
режа асосида директор ҳузуридаги ишлаб чиқариш йиғилишларида муҳокама этиб бориш;
в) ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни мактабдан ва
синфдан ташқари фаолиятга жалб этиш йўналишида:
муҳим ташаббуслар доирасида таълим муассасасида фан, спорт, бадиий- эстетик,
санъат, техник, экологик, сайёҳлик, ўлкашунослик ва бошқа йўналишларда тўгараклар,
клублар фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларнинг қизиқиши, имконияти ва қобилиятларидан
келиб чиққан ҳолда уларни тўгаракларга жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;
қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни рағбатлантириш, уларнинг ижодий
имкониятларини ривожлантиришга кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;
ўқувчиларнинг ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш, кузги,
қишки ва баҳорги таътил кунларини мазмунли ўтказиши учун ёшлар етакчиси, синф
раҳбарлари ва ота-оналар ҳамкорлигида шароит яратиш ишларини мувофиқлаштириш;
8
ёшлар етакчиси, синф раҳбарлари билан биргаликда ўқувчиларнинг хавфсизлигини
таъминлаган ҳолда синфдан ва мактабдан ташқари, экскурсия, маънавий-маърифий, маданий
оммавий тадбирларни ташкил этишига, саёҳатлар уюштиришига бевосита раҳбарлик қилиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |