Зарарли одатлар ва уларни олдини олиш


Спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг огранизмга таъсири



Download 95 Kb.
bet2/4
Sana21.04.2022
Hajmi95 Kb.
#571246
1   2   3   4
Bog'liq
1527346791 71823

Спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг огранизмга таъсири. Одам соғлиғига чекишдан кўпроқ таъсир қилувчи одат – алкогол ичимликларни (ароқ, вино, пиво ва бошқалар) истеъмол қилишдир. Улар фақат одам саломатлигига салбий таъсир этмасдан, у одамнинг ижтимоий моҳиятини ҳам ўзгартиради. Мунтазам спиртли ичимликлар ичиб турганларда шахснинг деградацияси рўй беради, уларнинг жамиятдаги ўрни йўқолади. Истеъмол қилинган алкогол мия ҳужайраларига таъсир этиб, одамда суюнишга ўхшаган ҳолатини келтиради, унда бирор киши билан муомила қилишга интилиш, чекланмаган ҳаракатлар пайдо бўлади. Агар бу ҳолат ёшларда кўп такрорланса, улар ижимоий ориентациясини йўқотади, кўпинча уларнинг оиласида тинч-тотувлик бўлмайди.
Алкоголнинг организмга физиологик таъсири унинг истеъмол қилиш миқдорига боғлиқ бўлади. Турли одамларнинг спиртга нисбатан бўладиган реакциясига индивидуал фарқлар ҳам мавжуд. 100-150 г ароқ ичилгандан кейин қондаги алкоголни миқдори 0,04-0,05% га боради. Миянинг олий бўлимлари бўшашади, одам ички тормозлардан холи бўлиб қолади, ва у турли хоҳишларни қондириш учун ҳаракат қилади. Хаёлий эркинликнинг ҳисси пайдо бўлганлиги туфайли, улар ўзини имкониятларини ортиқ баҳолаб, ўз-ўзини сақлаш инстинкти йўқолади.
Қонда алкогол концентрациясининг 0,1% гача (200-300 г ароқ ичганда) ошиб кетиши, мияниг нозик тузилмаларнинг функционал ҳолати издан чиқиб, одам ҳаракатларида кераксиз тебранишлар пайдо бўлади, нутқи бузилади, ҳиссиётлари ўзгаради. Сабабсиз хурсандчилик ва асоссиз безовталик пайдо бўлади. Баъзида кўзга ёш тўлади.
Қонда алкоголнинг концентрацияси 0,15-0,20% га етиб борганда, миядаги энг чуқур қаватларнинг функциялари бузилиб, оғир мастлик ҳолати рўй беради. Бунда нарсаларни идрок этиш, мия ҳаракат марказларнинг фаолияти, мувозанат аъзоларининг функциялари издан чиқади. Примитив инстинктлар ҳам назоратдан чиқиб кетади. Шунинг учун жаҳлдор бўлиш, юқори агрессия сингари ҳолатлар кузатилади.
Алкоголнинг концентрацияси қонда 0,4-0,5% га етганда (800-1000 г ароқ ичганда) одам шок ҳолатига тушади. Шартли рефлекслар йўқолади, ҳалқа мускуллари бўшашади, сезгирлик кескин пасаяди, нафас марказининг иши тормозланади. Ҳатто ўлим ҳолати рўй бериши мумкин.
Алкоголнинг физиологик таъсири энг аввало бош мия нейронлари орқали амалга оширилади. Мунтазам спиртли ичимликларни истеъмол қилиш натижасида марказий нерв тизимининг фаолияти бузилади. Мия тўқимасининг асосий озуқаси бўлган глюкозани ўзлаштриш қобилияти кескин камаяди. Исботланганки алкогол ақлий қобилиятни, хотира ва фикрлаш ўткирлигини пасайтиради.
Спиртли ичимликларни истеъмол қилувчиларда жисмоний қобилият, мускулларнинг кучи камайиб кетади, ҳаракат малакалари издан чиқади. Алкогол таъсирида юрак мускулларининг қисқариш кучи камаяди, узоқ истеъмол қилувчиларда эса юрак мускулларида структура ўзгаришлари пайдо бўлади. Қонни ивиши қийинлашади ва натижада юрак инфарктига мойиллик туғилади. Алкогол узунчоқ миядаги томирларни ҳаракатлантирувчи марказини ҳам қўзғатади. Натижада қон томирларининг қисқариши рўй бериб, артериал босим кўтарилади, қатор атеросклеротик ўзгаришлар пайдо бўлади, томирларнинг деворида моддалар алмашинуви бузилади. Ундан ташқари, капиллярларда эритроцитларнинг бир-бирига ёпишуви – агглюцинацияси рўй беради, бу нарса эса капиллярнинг беркилишига олиб келади, айниқса, мияда бундай жараёнлар фаол бўлиб туради.
Алкогол ёғ моддаларга ҳам таъсир қилади. Ёғлар спиртда яхши эрийди, натижада алкаголни мунтазам истеъмол қилувчи одамларда ёғ ҳужайралари аста-секин бузилади. Жуда оғир касаллик – жигар циррози ривожланади. Бу касаллик баъзи ҳолатларда ўлим билан тугайди.
Спиртли ичимликлар жинсий безларнинг фаолиятига, наслнинг ҳолатига ҳам таъсир қилади, кўпинча алкоголик ота-оналардан туғилган болалар ақлий заиф бўладилар. Жуда кўп одамларда алкоголни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш натижасида овқат ҳазм қилиш аъзоларининг касалликлари кузатилади. Спирт ошқозон ширасини ажралишини камайтириб, овқат моддаларнинг ҳазм бўлишини пасайтиради. Ичадиган одамларнинг ошқозонида шилимшиқ моддаларнинг миқдори кўп бўлиши, сўрилиш жараёнларини издан чиқаради. Алкогол қизилўнгач, ошқозон, ичак, жигар ҳужайраларининг структурасини ўзгартириб, уларни шиддатли кўпайишига мажбур қилади, натижада рак ўсимталари ривожланиб кетиши мумкин.
Баъзи талабалар спиртли ичимликларнинг кичик дозалари иштаҳани оширади, деб ўйлайдилар. Бу мутлақо нотўғри фикрдир. Алкоголни тез-тез истеъмол қилиш натижасида кутилаётган фойдаси ўрнига, спиртга одатланиш ривожланиши мумкин. Фақат пиво ичаётган одам ҳам сурункали алкоголик бўлиб қолиши мумкин.
Алкогол – соғлом ҳаётнинг энг хавфли душманларидан биридир. Спиртли ичимликларни истеъмол қилгандан кейин эртасига иш қобилияти кескин пасаяди, жисмоний ва ақлий фаолиятни издан чиқаради. Алкогол таъсирида бўладиган интоксикацияси (қонда заҳарли бўлган кетонлар миқдори ошади) айниқса хавфлидир. Бунда организмда бунда энг муҳим микроэлементларнинг баланси издан чиқади. Қизиқишлари чегараланиши натижасида одам «шахс» сифатида тубанлашади. Бундай одамлар учун иродани мустаҳкамлаш ва бу зарарли одатни енгиш – ҳаётий муҳим нарсадир.

Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish