Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ масъул ходимлари ва Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОҚҚБ жамоатчилари томонидан режа-топшириққа асосан 2022 йил 7 апрель куни “ZANGOTA AVTOUSTOZ” MЧЖда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши, ўқув-методик ва моддий-техник базаси, ўқув жараёнини ташкил қилиниши атрофлича ўрганилиб мониторинг текширув ўтказилган. Текшириш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф қилинганлиги юзасидан “ZANGOTA AVTOUSTOZ” MЧЖнинг мурожаатига биноан қайта ўрганиб чиқилгани бўйича,
Д А Л О Л А Т Н О М А
ХХ.04.2022 йил Тошкент вилояти
Биз қуйида имзо чекувчилар, Тошкент вилояти ИИББ ЙХХБ РЎ ва ИОҚҚБ катта сержант Ш.Касимов хамда Тошкент вилояти ИИББ ЙХХБ РЎ ва ИОҚҚБ жамоатчиси С.Муротовлар томонидан “ZANGOTA AVTOUSTOZ”MЧЖнинг директори И.Хакимов иштирокида кўрсатилган камчиликларни атрофлича қайта ўрганиб чиқиб, ушбу далолатномани туздик.
1-хона. Йўл харакати қоидалари ўқув хонаси:
Тиббиёт қутичаси кўргазмаси тўлиқ деталлаштирилган, ҳайдовчини шахсий гигиенияси кўргазмаси тўлқ деталлаштирилган, светафор макети чироқлари соз ҳолатга келтирилган, планшетлар тўплами макетчалар билан тўлдирилган.
2-хона. Йўл харакати қоидалари ўқув хонаси:
Тиббиёт қутичаси кўргазмаси тўлиқ деталлаштирилган, хайдовчини шахсий гигиенияси кўргазмаси тўлиқ деталлаштирилган, планшетлар тўплами қўшимча макетчалар билан таъминланган.
3-хона. Aвтомобил тузилиши ўқув хонаси:
Деворий кўргазма тўлиқ деталлаштирилган хамда тўлиқ рақамланган, юк автомобил йиғма макети 3-D аниматция кўргазмаси сифатида тақдим қилинди, ёқилғи мойлаш махсулотлари кўргазмаси деталлаштирилган, енгил автомабиль йиғма макети керакли деталлар билан жиҳозланган.
4-хона. Aвтомобил тузилиши ўқув хонаси:
Деворий кўргазма тўлиқ деталлаштирилган хамда тўлиқ рақамланган, юк автомобиль йиғма макети 3-D аниматция кўргазмаси сифатида тақдим этилди, ёқилғи мойлаш махсулотлари кўргазмаси деталлаштирилган, енгил автомабиль 3-D аниматцияси мавжуд.
05-В гурух журнали талаб даражасида юритилиши йўлга қўйилган, гурух журнали тикилган, рақамланган ва мухирланган.
Ўқув жараёни камералар тизими орқали текширилганда:
Ўқув гуруҳларидаги давомат назоратга олинганлиги натижасида таълим олувчиларнинг дарс машғулотларига қатнашиши яхшиланган.
ХУЛОСА
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ масъул ходимлари ва Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ РЎ ва ИОҚҚБ жамоатчилари томонидан текширилганда аниқланган камчиликлар бартараф қилинганлиги учун янги ташкил қилинган ўқув гуруҳларини Тошкент вилояти ИИББ ЙХХБ РЎ ва ИОБда рўйхатга олишга тавсия этилсин.
Тошкент вилояти ИИББ ЙХҲБ
РЎ ва ИОҚҚБ ходими Ш.Касимов
Тошкент вилояти ИИББ ЙХҲБ
РЎ ва ИОҚҚБ жамоатчиси С.Муратов
“ZANGOTA AVTOUSTOZ”MЧЖ
бошлиги И.Хакимов
Do'stlaringiz bilan baham: |