Замонавий таълим / современное образование 2020, 6 (91) Маматқулов Абдурасул Абдуғаппорович



Download 4,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana08.04.2022
Hajmi4,99 Mb.
#537672
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
uvchi-yoshlar-rtasida-internet-va-izhtimoiy-tarmo-lardan-foydalanish-madaniyatini-shakllantirish

Мавзунинг объекти.
Мактаб таълим муассасаларида ўқувчилар 
ва ёшлар ўртасида интернет ва ижтимоий 
тармоқлардан фойдаланиш маданиятини 
ошириш. Уларнинг ижобий ва салбий томон-
ларини таҳлил қилиш.
Мавзунинг ўрганилганлиги.
Бугунги кунда дунёда содир бўлаётган 
ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ўқувчилар 
онгига турлича таъсир кўрсатмоқда. Глобалла-
шув жараёнида электрон ахборот воситалари 
ва интернет тармоқларининг ўрни ва улар-
нинг ахлоқий ва эстетик тарбия жараёнларга 
таъсири масалалари, қандай оқибатларга 
олиб келиши, уларни бартараф этиш чора тад-
бирлари бир қанча тадқиқотчилар томонидан 
ўрганилган. Ҳар бир мутафаккир глобаллашув 
жараёнида ахборот уруши, ахборот террори 
ва ахборотнинг ахлоқий ҳамда эстетик тар-
бияга таъсири масалаларига ижодий ёндаш-
ган ҳолда, сиёсий, ҳуқуқий, илмий-фалсафий 
ёндашишга ҳаракат қилмоқдалар. Бугунги 
олим ва файласуфлардан А.Азизхўжаев, 
Қ.Назаров, 
З.Жумаев, 
С.Отамуродов, 
Ш.Пахрутдинов, Н.Умарова, А.Очилдиев, 
А.Эркаевларнинг асарларида ўрганилган.
2
Полякова T.A. Правовое обеспечение информацион-
ной безопасности при построении информационного 
общества в России. - Moсква, 2008. 
61
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2020, 6 (91)
Ш.Қаҳҳорова “мафкуравий хатар” атама-
сини ишлатади: «Мафкуравий хатар ахборот 
хатари билан узвий боғлиқдир. Зеро, инфор-
мация хатарини фақат кучли мафкура ёрда-
мида бартараф этиш мумкин ва, аксинча, 
информация хатари мафкурани барбод 
қилиши мумкин. Шунингдек, мафкура шахсга 
жамият истиқболи уфқларини аниқ тасаввур 
қилиш имконини беради. Ваҳоланки, бунинг-
сиз ижтимоий тараққиёт стихиявийлик, бетар-
тиблик (хаос) дан иборат бўлади»
1
.
Бу борада “эркин ахборот алмашуви” наза-
риясининг асосчиларидан бири хисоблан-
ган МРБ собиқ директори А.Ф.Даллеснинг 
фикрини келтириш мумкин “Агар менга ташқи 
сиёсатнинг фақатгина битта тамойилини тан-
лаб олиш ҳуқуқи берилганда, мен ахборот-
нинг эркин оқими принципини танлаган 
бўлур эдим”
2
деган сўзни бежизга айтмаган.
Бугунги кунда интернетдаги ижтимоий 
тармоқлар айниқса ёшлар орасида оммала-
шиб бормоқда. Бироқ кейинги йилларда маз-
кур тармоқларнинг ёшлар тарбиясига сал-
бий таъсир кўрсатаётган жиҳатлари ҳам 
кўзга ташланаётгани кўпчиликни ташвишга 
солмоқда. Бугунги кунда ёшлар томонидан 
интернет ва ижтимоий тармоқлардан қай 
мақсадда фойдаланаётганлигини аниқлаш 
учун сўровнома ўтказилди. Сўровномани 
ўтказишдан мақсад ҳам мазкур масала юзаси-
дан ўқувчиларимизнинг фикрларини ўрганиш 
эди. Бир ҳафта давомида 110 дан ортиқ ишти-
рокчи ўқувчилардан «Интернетдаги ижти-
моий тармоқлар ёшлар ҳаётида қандай ўрин 
тутади?» сўровномасига ўз муносабатларини 
билдиришди. Қизиғи шундаки, ўқувчиларнинг 
32 фоизи ушбу тармоқлар дўстлар орттириш, 
манфаатли танишувлар учун керак деган фик-
рни маъқуллаган бўлса, яна шунча фойда-
ланувчи тармоқларнинг ёшлар тарбияси ва 
одоб-ахлоқига салбий таъсир кўрсатаётганини 
тан олган
3
. Демак, бугун ижтимоий тармоқлар 
қанчалик оммалашмасин, унинг салбий 
оқибатларини кўра билаётганлар сафи ҳам 
ошиб бормоқда.
1
Қаҳҳорова Ш. Глобал маънавият - глобаллашувнинг 
ғоявий асоси. - Т.: “Тафаккур”, 2009.
2
А.Даллес. Искусство разведки. - M.: ”Международные 
отношения”, 1992.
3
http;//www.ziyonet.uz
Юқоридаги сўровноманинг тўлиқ натижаси 
қуйидагича аниқланди. Савол: “Интернет-
даги ижтимоий тармоқларнинг ёшлар ҳаётида 
қандай ўрин тутади?”. Жавоблар:
1. Дўстлар орттириш ва манфаатли тани-
шувларга ёрдам беради - 32 (26,9%); 
2. Ўз фикрини эркин билдириш имкония-
тини беради - 24 (20,2%);
3. Ёшлар тарбияси ва одоб-ахлоқига сал-
бий таъсир кўрсатади - 32 (26,9%); 
4. Ғараз ниятли шахсларнинг ўз манфаати 
йўлида фойдаланиши учун бир восита – 10 
(8,4%); 
5. Бекорчиликдан бошқа нарса эмас – 21 
(17,6%).
Ахборот хавфсизлиги экспертлари
4
интер-
нет ва ижтимоий тармоқлардан ўқувчи 
ёшлар ижобий фойдаланилмаса унинг салбий 
оқибатларини 5 та асосий таҳлика таснифини 
белгилаб берган.
1. Интернетдан назоратсиз фойдаланиш 
оқибатида ота-она обрўсининг заифлашуви. 
Гоҳида ота-оналар «фарзандим улғайди» 
ёки «болам бирор-бир машғулот билан банд 
бўлиб, менга халақит бермасин», дея уни 
глобал тармоқ билан ёлғиз қолдирадилар. 
Бундай ҳолатлар болаларнинг Интернет-
дан назоратсиз фойдаланишининг биринчи 
қадами ҳисобланиб, оқибатда болалар ўз ота-
оналарини тингламай, уларни алдаш ва мен-
симасликни одат қилиб олишади.
2. Маданият, ғоя, мафкураларнинг аксил 
тизими. Ҳаётнинг ушбу мураккаб даврида 
ўспирин ўзини кўрсатиш ва жамиятда ўз 
ўрнини эгаллаш йўлларини излайди. Мустақил 
бўлиш кайфиятига эҳтиёж сезади. Ушбу йўлда 
интернет тармоқларида тарқалаётган ва 
тарғибот қилинаётган аксил маданият тизими, 
бошқа субмаданият оқимлари, диний-
экстремистик оқимдаги мафкуралар ҳали 
шахс сифатида барқарор шаклланиб улгурма-
ган ёш авлодга катта хавф туғдирмоқда.
3. Аноним Интернет-мулоқотлар. Ано-
ним мулоқотлар ҳақорат, камситиш ва хира-
лик қилиш сингари ҳаракатларни келтириб 
чиқариши мумкин.
4. Шахсий маълумотларни йўқотиш. У 
Интернет тармоғи фойдаланувчиларининг 
(болалар ва ўсмирлар) ўта ишонувчанлиги ва 
4
Умарова Н. Ахборот хавфсизлиги; муаммо ва ечим-
лар. - T.: «Aкадемия», 2008. 
62
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 4,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish