ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2020, 6 (91)
Кириш.
ХХ асрнинг энг катта кашфиётларидан бири
бу – халқаро тармоқ, яъни интернет бўлди. Бу
тармоқ қисқа йилларда телевидение, радио,
газета ва журналларни орқада қолдирди.
Дунё бўйича сон-саноқсиз одамлар интернет
хизматларидан фойдаланмоқдалар, ахборот
алмашмоқда, ўз билимларини оширишмоқда
ҳамда турли масалаларни зудлик билан ҳал
қилмоқдалар. Бугун ёшидан, қайси ижтимоий
гуруҳ ёки қатламга мансублигидан қатъий
назар - интернетдан фойдаланувчилар ҳамон
ортиб бораётган бўлса-да, бунда ўқувчи-
ёшларнинг сони кенгайиб бораётганлиги бу
соҳада тушинтириш ва тарғибот ишлари олиб
боришни тақозо қилади.
Интернет пайдо бўлгандан бери баъзи-
лар уни ижобий баҳолашса, баъзилар салбий
томонларини гапиради. Бу мавзудаги мақбул
қараш шуки, интернет ҳам телевизор, радио
каби бир восита. Уни яхшиликка ишлатсак
яхши, ёмонликка ишлатсак ёмон нарсага айла-
нади. Бу ердаги энг муҳим омил – инсон оми-
лидир. Чунки инсон бир пайтнинг ўзида тўғри
маълумот ҳам, ёмон маълумот ҳам тарқатиши
мумкин. Унинг муқобилида ўқувчи-ёшлар
тушуниб-тушунмай ҳар қандай яхши ёки
ёмон маълумотни қабул қилиб олиши мум-
кин.
Демак,
ўқитувчи-мураббийларнинг
муҳим вазифаси - интернетдан фойдаланаёт-
ган ёш авлодга тўғри йўлни кўрсатиш, зарарли
оқибатлардан
огоҳлантиришдир.
Бошқа
томондан эса ижтимоий тармоқларда мил-
лий қадриятларимизга зид ғояларни тарғиб
қилаётган шахслар таъсирига тушмаслик
йўлларини ўргатишдир.
Шунинг учун ҳам аҳоли ва ёшлар ўртасида
компьютер технологиялари ва интернетдан
самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Бунинг исботи сифатида Ўзбекистон Респу-
бликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томо-
нидан қабул қилинган “Ёшлар маънавия-
тини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини
мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим
ташаббуси”нинг учинчи ташаббусида “Аҳоли
ва ёшлар ўртасида компьютер технология-
лари ва интернетдан самарали фойдаланишни
ташкил этиш”га қаратилганлиги ҳам бежиз
эмас.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз ёшла-
рига замон талабига мос таълим-тарбия
бериш жараёнига янги замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари (АКТ) тизими
ва Интернет тармоғи имконияткларининг
татбиқ этилиши ўзининг самарасини оши-
риш омили эканлигини англатмоқда. Жаҳонда
шиддат билан тараққий этиб бораётган АКТ
тизими ва интернет тармоғидан самарали
фойдаланиш ёшларнинг ижодий тафаккур-
ларини ривожлантириб, ўзлигини намойиш
этишларига имкон бераётганлиги ҳам янги
замонавий технологияларнинг афзалликла-
ридан бири бўлиб ҳисобланади. Бу эса ёшла-
римизга ўз интеллектуал салоҳиятлари ва
қобилиятларини, истеъдодларини намоён
этишларида, таълим-тарбия жараёнида замон
талабига мувофиқ барча зарур техника воси-
талари билан таъминлашни, жумладан интер-
нет тизимидан ҳам мақсадли ва мазмунли
фодаланишни ташкил этишни тақозо этади.
Мутаҳасисланинг
маълумотларига
кўра, мамлакатимизда Интернет тизими-
дан фойдаланувчилар сони 12,1 миллион
га яқин, бошқача айтганда, республика-
миз аҳолисининг учдан бир қисми айнан
Интернет тармоғидан мунтазам фойда-
ланиб келмоқда
1
. Бу, албатта, мамлакати-
мизда ахборот-коммуникация технология-
лари жадаллик билан ривожланаётганидан,
фуқароларимизнинг ахборот олиш, сақлаш,
тарқатиш каби конституцион ҳуқуқларини
амалга оширишда сифатли алоқа тизимлари-
дан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги-
дан далолат беради.
Бугунги кунда интернетдан фойдаланувчи-
ларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этгани
ҳолда, унинг катта қисми ўқувчи-ёшлар
ҳиссасига тўғри келмоқда. Шу боис мута-
хассислар, шифокорлар, педагоглар, олим-
лар тарафидан интернетдан фойдаланувчи
ўқувчи-ёшларга маслаҳат, кўрсатмалар бериб
борилмаса ёки бутунлай назорат қилинмаса
мазкур янги технологиялар болалар ва ёшлар
тарбиясига салбий таъсирга эгалиги ҳам
таъкидланмоқда. Чунки бугунги глобаллашув
жараёни ёшларнинг маънавий дунёсини эгал-
лаш борасида турли ахборот майдонлари-
дан фаол фойдаланиш «пойга»си жадаллашиб
бормоқда. Бундай хавф-хатарни олдини олиш
учун эса энг аввало мактаб таълим муассаса-
1
http;//www.ziyonet.uz
58
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |