ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2019, 5(78)
сифатли бажарилиши таъминланмоқда. Ўқув-
чиларнинг ҳуқуқий билимларини ривожлан-
тириш бўйича жойларда эришилган натижа-
лар ўрганилмоқда ҳамда ҳудудларга амалий-
методик ёрдам кўрсатилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги «Ҳуқуқ билим-
донлари» республика танлови, «Ҳуқуқий
савод хонлик» ойлиги, «Ёшлар ва миллий
урф-одатлар» тадбирлари, «Соғлом турмуш
тарзи», «Ёшлар ва тадбиркорлик», «Ёшлар ва
интернет» мавзуларида социологик тадқи-
қотлар ўтказди.
Масаланинг муаммолиги.
Шундай бўлса-да, ўқувчиларнинг ҳуқуқий
маданиятини шакллантириш ишларини талаб
даражасида деб бўлмайди. Аввало, ҳар бир
мактабни ҳуқуқ соҳасидаги мутахассис билан
таъминлаш зарур. Олий таълим қабулига
ҳуқуқ бўйича квоталарни кўпайтириш шарт.
Ҳуқуқшунос дарс ўтса, ҳуқуқий билим олиш
самарадорлиги юқори бўлади. Ҳуқуқ дарс-
лари интерфаол усуллар: амалий ўйинлар,
тренинг, баҳс-мунозара, конференция метод-
ларидан фойдаланган ҳолда ўтилади. Дарс-
лар, тўгарак машғулотлари, маънавий-
маърифий тадбирларда компьютер техноло-
гиялари орқали видеороликлар, ҳужжатли
фильмлар, слайдларни намойиш қилиш
ўқувчиларда мустақил фикрлашни ўстиради.
Умумтаълим муассасаларида Конституция-
вий ҳуқуқ; Фуқаролик ҳуқуқи; Маъмурий
ҳуқуқ; Меҳнат ҳуқуқи; Оила ҳуқуқи; Ер ҳуқуқи;
Аграр ҳуқуқ; Экология ҳуқуқи; Молия ҳуқуқи;
Жиноят ҳуқуқи; Фуқаролик-процессуал ҳуқуқ;
Жиноят-процессуал ҳуқуқ; Халқаро ҳуқуқ
бўйича викторина саволлари ҳар ойда ёзиб
борилиши керак. Кўринарли жойга ҳар ҳаф-
тада ҳуқуққа оид атамаларнинг изоҳлари
ёзиб бориладиган доска ташкил этилса, уни
ҳар бир ўқувчи қизиқиш билан ўқийди. Унда
қуйидаги атамаларга эътибор қаратиш
лозим:
Ҳуқуқ – давлат томонидан белгиланган ёки
рухсат этилган ва унинг кучи билан ҳимоя
қилинадиган умуммажбурий хулқ-атвор
қоидалари йиғиндиси.
Ҳуқуқий онг деганда жамиятда кишилар-
нинг ҳуқуқ тўғрисидаги қарашлари тушуни-
лади.
Объектив ҳуқуқ – умуммажбурий хулқ-
атвор қоидаларининг йиғиндиси.
Субъектив ҳуқуқ – муайян жисмоний ёки
юридик шахсга тегишли бўлган қоида.
Аҳлоқ – кишининг жамиятдаги хулқини
норматив тартибга солувчи усуллардан бири.
Ҳуқуқий одат – доимий такрорланиш нати-
жасида барқарор хулқ-атвор нормасига
айланган ва кейинчалик давлат томонидан
тасдиқланган хулқ-атвор қоидаси.
Юридик фактлар – ўзига хос ҳаётий
ҳолатлар бўлиб, қонун ва ҳуқуқий нормалар,
уларни юридик оқибатларнинг вужудга
келиши, ўзгариши ёки бекор қилиниши билан
боғлайди.
Юридик прецедент – муайян иш бўйича
чиқарилган суд қарори келгусида шундай
ишларни ҳал этишда қоидага айланган
манба.
Қонун – давлатнинг олий вакиллик органи
томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий
ҳужжат.
Ҳуқуқий муносабат – иштирокчилар ўрта-
сидаги юридик алоқа бўлиб, уларнинг ўзаро
ҳуқуқ ва мажбуриятларида намоён бўлади.
Жисмоний шахслар - фуқаролар, чет эл
фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс-
лар.
Юридик шахслар – ташкилотчилар, муас-
сасалар, давлат органлари, давлат, хўжалик
бирлашмалари.
Ҳуқуқбузарлик деганда, жамият учун
хавф ли бўлган қилмиш (ҳаракат ёки
ҳаракатсизлик) тушунилади.
Қонунийлик
– барча давлат органлари,
жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар
ва фуқаролар томонидан амалдаги қонун ва
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажари-
лиши.
92
ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМ / ПРАВОВОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |