Замонавий таълим / современное образование 020, (89) Қосимова Наргиза Дилмуродовна



Download 13,71 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi13,71 Kb.
#304096
Bog'liq
drty


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 4 (89)
Қосимова Наргиза Дилмуродовна,
Андижон давлат университети ҳузуридаги 
Халқ таълими ҳодимларини қайта тайёрлаш 
ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий 
маркази “Педагогика ва психология, таълим 
технологиялари” кафедраси мудири, психология 
фанлари номзоди
ЎСМИРЛИК ДАВРИ ДЕВИАНТ ХУЛҚИНИНГ
ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
ВА ПРОФИЛАКТИКАСИ
УДК: 151.8:152.26
ҚОСИМОВА Н.Д. ЎСМИРЛИК ДАВРИ ДЕВИАНТ ХУЛҚИНИНГ ПСИХОЛОГИК
ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ПРОФИЛАКТИКАСИ
Мақолада ўсмирлик даврида девиант хулқидаги ўзгариш холатларини ўрганиш, муаммо-
лари психологик таҳлил қилинган. Унда ёш даврлар психологиясида ўсмирлик даврининг пси-
хологик хусусиятлари, уларнинг хулқини оғишга таъсир этувчи ижтимоий омилларни аниқлаш, 
ҳамда амалиётда татбиқ этиш учун коррекцион ишлар профилактикасига оид тавсиялар берил-
ган.
Таянч сўзлар ва тушунчалар: ўсмирлик даври, девиант хулқ, психологик холат, профилак-
тика
КАСЫМОВА Н.Д. ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ И ПРОФИЛАКТИКА
ДЕВИАНТНОГО ПОВЕДЕНИЯ У ПОДРОСТКОВ
В статье изучены проблемы и психологическая диагностика девиантного поведения в под-
ростковом возрасте. Изложены социальные факторы влияния на деструктивное поведение 
подростков, а также даны коррекционные проифилактические рекомендации для формирова-
ния личности. 
Ключевые слова: подростковый период, дезадаптация, психологическая ситуация, профила-
тика.
KASIMOVA N.D. PSYCHOLOGICAL FEATURES AND PREVENTION OF DEVIANT
BEHAVIOR AMONG TEENAGERS
There is presented in the article the results of the studies the problems and psychological 
diagnosis of deviant behavior among adolescence. The social factors of influence to the destructive 
behavior of adolescents are outlined, as well correctional recommendations for prophylactic are 
given.
Key words: adolescence, disadaptation, psychological situation, prevention.
48 ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 4 (89)
Кириш.
Давлат ва жамиятни демократлаштириш 
фаол ижтимоий фуқарлик жамиятда шахсни 
ижтимоийлаштириш хамда тарбиявий инсти-
тутлар фаолиятини такомиллаштиришни талаб 
этади. Республикамиз Президенти Шавкат 
Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Муражаатно-
масида, “Шарқ донишмандлари айтганидек,
“Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм,
Энг катта мерос - бу яхши тарбия, энг катта
қашшоқлик - бу билимсизликдир!” - деган 
фикр баён қилинган
1
. Ватанимиз келажаги 
ислоҳотларнинг тақдири ва уларнинг нати-
жалари, халқимизнинг билим даражаси давр 
талабига ва тарраққиётига қанчалик мосли-
гига, қандай мутахассислар етказиб бериб, 
ўрнимизни эгаллашларига боғлиқдир. Шунинг 
учун мамлакатимизда таълим тизимини туб-
дан ислоҳ қилишга катта эътибор қаратаяпти. 
Шунга кўра, юқори малакали кад-
рлар тайёрлаш давлат сиёсати даражасига 
кўтарилмоқда. Таълим муассасаларида фао-
лият кўрсатувчи психологлар учун деви-
ант хулқли (хулқи оғишган) ўсмирлар билан 
ишлаш муаммоси долзарбдир. Бу муам-
мони бартараф этиш учун психопрофила-
тик ишларни ташкил этишни мазкур мақола 
орқали ёритишни мақсад қилдик. 
Мавзунинг долзарблиги.
Оилада бола шахсини шахс сифатида шак-
лланишига, унинг ривожланишида ҳар бир 
ёш даврининг ўзига хос психологик хусусият-
лари ва қонуниятлари мавжуд, уларнинг шах-
слараро муносабатлар орқали камол топиши, 
келажакда қандай инсон бўлиб етишиши кўп 
жиҳатдан унга таъсир этувчи ижтимоий омил-
лар аниқланган.
Хар бир шахс ҳар куни ижтимоий истал-
маган ахлоқнинг турли-туман кўринишлари – 
тажовузкорлик, зарарли одатлар, қонунга зид 
ҳаракатлар билан тўқнаш келиши табиий. Шу 
каби муаммолар билан шуғулланувчи педагог, 
психологлар кўп йиллардан бери қатор савол-
ларга жавоб изламоқдалар. Бундай ахлоқнинг 
сабаби нимада бўлиши мумкин?
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзи-
ёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 
январь. - http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-
prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020
Девиант хатти-харакатли (хулқи оғишган) 
болалар, ўзини-ўзи бошқара олмайди-
ган болалар ҳеч нарсадан тап тортиш-
майди, улар учун қонун-қоидалар йўқ, улар 
ўқитувчиларини хам, ота-онасини ҳам тан 
олмаслиги мумкин.
Бундай ўсмирлар билан ўз вақтида чора-
кўрилмаса, ўз ҳоҳиш-истакларини жилов-
лай олмаса, бундай болалар катта бўлганда 
невротизм, психопат ёки баъзи ҳолларда 
қонунбузар бўлиб етишиши мумкин.
Бугунги кун таълим-тарбия психологияси-
нинг асосий мақсади – ўсмирлик даври деви-
ант хулқидаги холатларини шакллантиришда 
оилавий муносабатларнинг психологик хусу-
сиятларини назарий ва амалий тадқиқ этиш-
дан иборат.
Тадқиқот вазифаларидан бири ўсмирлик 
даври девинатлик хулқи билан боғлиқ муам-
моларини психологик таҳлил этиш, психоло-
гияда ўсмирлик даврининг психологик хусу-
сиятларини ёритиш муаммоларини ўрганиш, 
ижтимоий омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш 
ва коррекцион ишларни амалга оширишдир.
Тадқиқот объекти – мактабда ўсмир ёши-
даги ўқувчилик даври хулқидаги психологик 
ўзгариш жараёни.
Асосий қисм.
Ҳозирги кунда таълим-тарбия жараё-
нида педагогик-психологик нуқтаи назар-
дан қаровсиз қолган, тарбияси оғир, тар-
тиббузар ва ҳуқуқбузарликка мойил хатти-
ҳаракатли ёшлар билан тарбиявий ва профи-
латик ишларни олиб боришга катта аҳамият 
берилмоқда.
Этнопсихология фанидан маълумки, ҳар 
кайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини 
шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг 
ўрни ва ахамияти бекиёсдир. Чунки инсон-
нинг энг соф ва покиза туйғулари, илк хаё-
тий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда 
оилада шаклланади. Боланинг характери, 
табиати ва дунёкарашини белгилайдиган маъ-
навий мезон ва карашлар пойдевори илк 
бор оила шароитида карор топиши табиий-
дир. Тарбия оиладан бошланиб, узлуксиз таъ-
лим (мактабгача таълим ташкилоти, умумий 
ўрта таълим мактаби, касб-хунар коллежи, 
олий таълим) муассасаларида ривожланти-
рилади. Шунинг учун хам бола тарбиясида 
49 ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 4 (89)
ота-онанинг ўрнини хеч ким боса олмайди. 
Оилада фарзанд тарбиясида биз Шарқ мута-
факкирларимиз илмий меросидан фойдалан-
ган ҳолда, фарзанд тарбиясида мақол, ривоят 
ва Ҳадису-Шарифлардан мисоллар келтириш 
рефлекси шаклланган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси-
нинг “Ота-оналик ҳуқуқини амалга ошириш”га 
номли 75-моддасида “Ота-оналик ҳуқуқи 
болалар манфаатларига зид тарзда амалга 
оширилиши мумкин эмас. Болар манфаат-
ларини таъминлаш ота-она ғамхўрлигининг 
асосини ташкил қилиши лозим” – эканлиги 
кўрсатилган
1
.
Шунингдек, ота-онанинг болага, айниқса 
ўсмир ёшидаги болаларга бўлган муноса-
бати муаммосига қарашлари бир бутун педа-
гогик ва психологик тизимни ташкил этади. 
Шу ўрида ойдинлик киритиб ўтиш керакки, 
оилада фарзанд тарбиясидаги салбий холат-
лар, ўсмирлар психологияси билан боғлиқ 
муаммолар учраб турибди. Бу каби муаммо-
ларни тадқиқ этишда ўзбек психолог олим-
лари ўзларининг ҳиссаларини қўшганлар 
(Р.И.Суннатова, Б.Р.Қодиров, А.В.Токарева, 
Э.Ғ.Ғозиев ва бошқалар). Мазкур муаммонинг 
аҳамияти кўплаб нуфузли психологик назари-
ялар, жумладан, психоанализ, бихевиоризм 
ҳамда гуманистик психология намоёндалари 
томонидан ўрганилган ва улар асосий эъти-
борни ота-онанинг эмоционал илиқ муноса-
батига, шунингдек, уни бола ривожланиши-
нинг асосий манбаи эканлигига қаратганлар( 
З.Фрейд, А.Фрейд, Р.Сирс, Э.Эриксон, 
К.Роджерс).
Ўрганилган таҳлилий манбаларда ўсмирлик 
ёшида девиантлик хулқга эга масалаларда, энг 
аввало ота-онанинг деструктив муносабати, 
оилавий мулоқотдаги қарама-қаршиликларни 
келтириб чиқариши аниқланган. Айникса 
бу ҳолат нохуш оилаларда кузатилган. Ҳар 
бир инсон индивидуал психологик хусуси-
ятларга эга, лекин оиладаги муносабатлар 
қайсидир болани характеридан келиб чиқиб 
кўниктирса, бошқаси учун эса оғир қалб 
жароҳатланиши ва руҳий касалликлар сабаб-
чиси бўлиши мумкин. 
1
Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодекси. - Тош-
кент: “Адолат”, 1998. 48 б. 
Тарбиядаги нуқсонлар ноҳуш оилалар-
нинг биринчи ва асосий кўрсаткичдир. Оила 
моддий томондан таъминланган, маиший 
шароити ҳам аъло даражада бўлиши мум-
кин. Буларнинг ҳаммаси оиланинг нохуш ёки 
тинч ва хотиржамлиги даражасини белгила-
майди. Фақат оиладаги ўзаро мулокот харак-
тери ота-онанинг болага бўлган муноса-
бати оркали ўсмир ёшдаги болаларда оилага 
ижобий муносабатларни шаклланишига 
таъсир қилади. Бирок оиланинг тўлиқ ёки 
нотўлиқлиги, уларнинг қадриятларини ино-
батга олмаслик ҳам мумкин эмас. Оиланинг 
таркибий деформацияси (нотўлиқ оила) бола-
нинг мулоқотида ҳам акс этиб, унинг тенгдош-
лари ва катталар (айниқса эркаклар) билан 
мулоқотида намоён бўлади. Бундай оила-
лардаги ўсмирлар дўст танлашда, тенгдош-
лари билан мулоқотда қийинчиликларга тез 
учрайди. 
Россиялик руҳшунос олим А.А.Реаннинг 
фикрича: оилавий муносабатларни шакллани-
шида ота-оналардан бири турли сабабларга 
(хизмат сафарлари, ўта бандлиги ёки шун-
чаки фарзанди тарбияси билан шуғулланишни 
хоҳламаслиги) кўра, тарбия жараёнида ишти-
роки табиийки, мулоқотда бўлмайди. Оила 
тузилмасининг бузилиши ўсмирга ўз-ўзидан 
эмас, балки бошқа омиллар билан биргаликда 
таъсир этади, хусусан, ота-оналарнинг умумий 
ва педагогик маълумотининг даражаси, оила-
даги ўзаро муносабатлар, мулоқотнинг маз-
муни эканлигини илмий асослаб берган
2
.
Бугунги кунда кўпчилик ота, ёки ота-
оналар Россия ва хориж давлатларида 
ишлаш мақсадида кетган. Бу каби шароит 
ўсмирларни турли ташқи омиллардан сақлай 
оладими? Назоратни интернет алоқа ва воси-
талари орқали амалга ошириш сунъий таъсир 
турига киради. Реал вазиятда ота-оналарнинг 
ўзаро ва фарзандлари билан муносабатлари 
мулоқотнинг мазмуни ва характерига таъ-
сир қилиб, мулоқот малакалари ва муноса-
батларини коррекция қилиш, ривожлантириш 
имконияти туғилади. Агар оилада шахслараро 
муносабатлар ижобий бўлса оилавий мулоқот 
конструктив ўзига жалб этадиган ва томон-
ларнинг қониқиш ҳиссини юзага келтиради. 
Агар муносабатлар низоли, эмоционал салбий 
2
Реан А.А. Психология подростка. – СПб: 2001. 270 с.
50 ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 4 (89)
бўлса, у ҳолда оилавий мулоқот ҳам негатив 
тусга эга бўлади.
Айни пайтда мулоқотда, унинг коммуни-
кативлик маконида катта тарбиявий имкони-
ятлар мавжуд бўлиб, бу имконият оила ичи-
даги муносабатларнинг характерини, ҳамда 
оиладаги ўзаро муносабатлар тартибини 
ўзгартиришда муҳим аҳамият касб этади. 
Чунки бу омил нафакат муносабатларга хос 
булган ҳиссиётга, балки одамларнинг онгига, 
уларнинг ўз хатти-харакатларини баҳолашга 
йўналтирилган.
Оилавий тарбиянинг адекват бўлмаган 
усуллари уларда невротик, ижтимоий 
қабул қилинмаган шахс сифатлари шак-
лланишига, ўсмирнинг жамиятга мослаши-
шида қийинчиликлар пайдо бўлишига олиб 
келади. Россия олимлари (Ж.Боулби, И.С.Кон, 
Е.О.Смирнова, А.С.Спиваковская) томони-
дан ота-оналар ва уларнинг фарзандлари 
ўртасидаги нотўғри психологик муносабат-
лар натижасида юзага келадиган тарбия-
нинг бир неча хато тарбия усуллари ажра-
тиб кўрсатилади. Масалан, гипопротекция 
ота-оналарнинг ўз фарзандларига эътибори-
нинг камлигидан келиб чикади. Гипопротек-
циянинг ёмон окибати - ўсмирларнинг бутун-
лай қаровсизлигида намоён бўлади. Яширин 
гипопротекция ота-оналарнинг фарзандлар 
устида формал назорат ўрнатилганликлари, 
уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига 
бефарқлик кўринишда намоён бўлади. Ўсмир 
ўқувчи бошқаларни мутлақо қизиқтирмайди, 
у ўз олами билан яшайди, бу ҳолатни ривож-
ланишига асосий сабаб агрессия ҳолати 
ҳисобланади.
Агрессия лотин тилидаги “agressio” сўзидан 
олинган бўлиб, босқинчилик, ҳужум қилиш 
деган маънога эга бўлиб, деструктив хулқ- 
атворни намоён этади
1
. У жамиятда яшовчи 
кишиларнинг ҳаётий меъёр ва қоидаларига 
зид бўлиб, атрофдаги жонли ва жонсиз объ-
ектларга жисмоний зарар етказиш маъно-
сини билдиради. Инсоннининг агрессив-
лиги ва агрессияга мойиллиги унинг индиви-
дуал ривожланиш хусусиятлари билан белги-
ланади. Агрессив хулқни пайдо бўлиш омил-
1
Психология. Словарь / Под общ. ред. А.В.Петровского, 
М.Г.Ярошевского. 2-е изд., - М.: “Политиздат”,1990. - 494 
с.
ларида, жумладан ёш индивидуал хислат-
лар, жисмоний ва ижтимоий шароитлар ўрин 
тутади. Лекин кўпгина тадқиқочиларнинг 
фикрича ижтимоий муҳит бевосита катта роль 
ўйнашини илмий исботлаб беришган.
Девиант хулқни ривожланишида агрес-
сив хулқ ҳаракатларини кўпинча инсон-
нинг ёши билан боғлиқ хислатлари белги-
лайди. Ҳар бир ёш босқичи ривожланиш-
нинг ўзига хос вазиятига эга ва шахсга нис-
батан муайян талабларни илгари суради. 
Ўсмир ёшидаги ўқувчиларда агрессив хулқ 
муаммоси ҳозирги кунда долзарб муаммо 
сифатида кўтарилмоқда. Бу ҳолат йилдан 
йилга ўқувчилар билан ишлаш қийинлашиб 
бормоқда, ўқувчиларни ўртасида жиноят, 
ҳуқубузарликни ошиб бориши, ёки суи-
цид холатлари, ва бу муаммолар баъзида 
ўқувчиларга қандай чора кўриш масаласи 
кўндаланг турмоқда.
Девиант хулқли ўсмирнинг тартиббузар ёки 
жиноят содир қилишида, аввало унда ҳаётий 
тажрибанинг етишмаслиги, натижасида ўзини 
хатти-ҳаракатларини объектив баҳолашга 
тўсқинлик қилади. Ўсмирларда гуруҳларга 
бўлиниш, ўз шахсини гуруҳ орқали тасдиқлаш 
ҳолати кузатилади, аммо уларнинг хатти-
харакатлари бутун гуруҳнинг установкаларига 
ҳам боғлиқ бўлади.
Зеро, ўсмирнинг агрессивлиги ва жазола-
ниши, шунингдек, боланинг хатти-харакатини 
ота-она томонидан кучли назорат қилинишига 
оид ўтказилган тадқиқотларни кўрсатишича, 
шафқатсиз тарзда жазоланиш ўсмирнинг 
агрессивлигини янада оширади (вояга етма-
ган жиноятчиларнинг кўпчилиги жисмонан 
шафқатсизлик билан жазоланадиган ва бола-
нинг хиссиётларига бефарқ бўлган оилаларда 
тарбияланганлар), назоратнинг камлиги эса 
ижтимоийлашувнинг қийинлашишига олиб 
келади.
Агрессив бола билан ишлаётганда ота-
оналар ва психологлар унинг ички руҳий 
кечинмаларига, ички дунёсига ҳурмат билан 
қарашлари керак. Катталар томонидан агрес-
сив болаларнинг ички дунёларига нисбатан 
ижобий эътибор шунинг учун хам зарурки, 
ўсмирни ўзи у ерда йиғилиб қолган салбий 
ўй-фикрлар, бузғунчи эмоцияларни жилов-
лай олмайди. Чунки агрессия ортида, асо-
сан, кўнгил қолиш, тан олмасдан қилинган 
51 ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 4 (89)
ҳар қандай коррекцион ишлар омадсизликка 
учрайди, сабаби бола сизга нисбатан ишон-
чини йўқотади ва кейинги ишларга қаршилик 
кўрсата бошлайди.
Девиант хулқли ўсмирларинг профилакти-
каси.
Девиант хулқни муваффақиятли профилак-
тик ишларнинг асосий шартлари: унинг ихчам 
йиғилганлиги, кетма-кетлиги, узвийлиги, дол-
зарблиги; тоифага тўғри бўлинганлиги. 
Бу тадбирлар ўсмирлар орасида кенг йўлга 
қўйилиши мумкин. Асаб-руҳий тизим бузи-
лишини илк даврда аниқлаб, уни тузатишга 
“хавфли гуруҳ”даги ўсмирлар билан ишлашга, 
энди шаклланаётган девиант хулқ ҳолатига 
эга ўсмирларни қайта тарбиялаш ишларини 
олиб боришга қаратилган. Улар асаб руҳий 
тизим бузилишидан келиб чиқувчи хулқ-
атвор иллатларини даволаш бўйича олиб 
бориладиган махсус фаолият девиант хулқли 
ўсмирларнинг ўта оғир феъл-атворни намоён 
қилувчи қилмишларини олдини олиши мум-
кин. Руҳий профилактика иши уч даражали 
олдини олиш чораларидан иборат бўлиб, 
амалга ошириш режасига асосан, руҳий про-
филактика иши қуйидаги шаклларда амалга 
оширилиши лозим:
● ижтимоий-руҳий ва ахлоқий тренин-
глар;
● экскурсиялар;
● психологик маслаҳатхоналар;
● ишонч телефонлари;
● комплекслилик жамланган, умумлаш-
ган;
● адреслилик, жинси, ижтимоий келиб 
чиқиши;
● оммавий-гуруҳлашишни илгари суриш;
маълумотларнинг холислиги;
● салбий хотимани иложи борича четлаб 
ўтиш;
● қатнашувчиларнинг шахсий манфаат-
лари ва жавобгарлиги;
● келажакка интилиш истиқболли режа 
асосида ҳаракатланиш
1
.
Девиант хулқли ўсмирга кўрсатиладиган 
ёрдам икки йўналишда бўлади. Руҳий ташхис 
қўйиш – психодиагностика - керакли бўлган, 
1
Асадов Ю., Мусурманов Р. Ўсмирлар девиант хатти-
ҳаракатининг ижтимоий-психологик хусусиятлари. – 
Тошкент: 2011.
аммо ҳаётий зарурат ҳисобланмаган фаоли-
ятдир. Ўсмир ёшдагилар билан руҳий профи-
лактика ишини олиб боришнинг турли шак-
ллари мавжуд.
Биринчи шакл - ижтимоий муҳитни таш-
кил қилиш. Унинг асосида атроф-муҳитни 
девиант хулқли ўсмирларга бўлган таъсири 
ҳақидаги тасаввурлари ётади. Атрофдаги 
муҳитга таъсир қилиб, шаҳсни салбий хулқини 
ўзгартириш мумкин. Бунда ўсмир ҳолатини 
муҳокама қилувчи жамоатчиликнинг таъсири 
хам иш бериши мумкин.
Фаолият давомида оилага, алоҳида шахсга 
суяниш ҳам натижа беради.
Юқоридаги шакл негизида соғлом турмуш 
тарзини, жисмоний тарбияни, спорт билан 
шуғулланишни тарғиб қилиш билан девиант 
хулққа боғланиб қолишнинг олдини олиш ҳам 
мумкин. Айниқса, ўсмир ўзининг бўш вақтини 
ўтказадиган жойларда профилактика ишла-
рини олиб бориш керак. Кўчаларда лидер-
ўсмирлар тайёрлаш орқали ёшлар билан 
ишлашни йўлга қўйиш мумкин. Бунга “Ёшлар 
иттифоқи” ташкилотларига жалб қилиш 
ишлари замирида ўсмирларни номақбул 
хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш, уларни 
қўллаб турувчи қайта тарбияловчи худуд-
ларни яратиш ётади. 
Иккинчи шакл бўйича руҳий профилакти-
кани олиб бориш усули –ахборот етказиш. Бу 
анча оммалашган йўналиш усули бўлиб, унда 
турли қизиқарли маърузалар, видеороли-
клар, давра суҳбатлари, махсус адабиётлардан 
фойдаланилади. Бундай ёндашувнинг асосий 
мақсади – шахснинг билиш қобилиятига ва 
қизиқишларига таъсир қилиб, унда керакли, 
тўғри хулоса чиқара олиш қобилиятини тар-
биялашдир. Бунинг учун, масалан, гиёҳванд 
моддаларининг, компьютер ўйинларининг 
соғлиққа ва шахсга қанчалик ҳалокатли таъ-
сири ва оқибатлари хақидаги аниқ фактларга 
асосланган статистик маълумотлардан, мисол-
лардан кенг фойдаланиш зарур.
Кўпинча бундай маълумотлар қўрқитиш 
тусида бўлади. Лекин таъсир қилиш давомида 
гиёҳванд моддаларнинг ёмон оқибатлари 
санаб ўтилса, девиант хулқли ўсмирларнинг 
фожиавий тақдири, шахс сифатида таназзулга 
юз тутиши ҳоллари тасвирлаб берилса, ушбу 
шаклдаги профилактика ишини олиб бориш 
ахборот-билиш жараёнига таъсир қилади, 
52 ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 4 (89)
аммо шахс ўз хулқини тубдан ўзгартирмаслиги 
ҳам кузатилади.
Профилактика ишларнинг учинчи шакли 
– ижтимоий зарур бўлган кўникмаларни 
фаол ўргатишни сингдириш. Бу шакл бўйича 
ишлашда гуруҳларда тренинг ўтказиш усули-
дан фойдаланилади. Битта гуруҳ билан 10-15 
та учрашувни 4-5 ҳафта давомида ташкил 
қилиш керак бўлиб учрашувлар сони 15 тадан 
ошмаслиги талаб этилади. Ҳар бир машғулот 
орасида узилиш жуда узоққа чўзилиб кетмас-
лиги машғулотларнинг ўзаро боғлиқлигини 
ва психологик билим, кўникмаларни тизимли 
шаклланишини таъминлайди. Ташкил этилган 
ҳар бир тренинг мавзу, мақсади, вазифалари 
ва амалга ошириш методлари асосида ташкил 
этилади ва энг асосийси рефлексия, қайтарма 
алоқа орқали ўсмирларда ўзгаришларни куза-
тиш мумкин бўлади.
Профилактика ишларининг тўртинчи шакли 
– девиант хулққа муқобил хулқ-атворни шак-
ллантириш. Бу шаклда жиноят содир этган 
ўсмир, ўспиринлар ва шу қаторда юксак нати-
жага эришган спортчилар, кашфиёт, ихтиро 
қилган ўсмирларни ўрнини босувчи хулқни 
топиши билан боғлиқ. Шунингдек, муқобил 
шаклда кайфиятни кўтариш усуллари:
● Ўзбекистон Республикаси бўйлаб 
саёҳатларга, тоғларга чиқиш; 
● экстремал спорт турлари, 
мусобақаларда иштирок этиш; 
● ижод қилиш, ихтиро ёки кашфиётлар 
яратишга шарт-шароитлар яратиш;
● фаолиятга йўналтириш, тилларни 
ўрганиш, ҳунармандларга шогирдлик;
● мактабда ташкилий ишларга 
бошқарувни ишониш, ҳайрия ишларига жалб 
этиш. 
Бу машғулотлардан истаган вақтида фойда-
ланиш мумкин.
Хулоса ўрнида қуйидагиларни айтиш мум-
кин. Индивидуал ва гуруҳий психокоррекцион 
дастурларни тузишда амалиёт психологга тре-
нерлик билим-кўникмалари, тажрибаси, креа-
тив фикрлаши керак бўлади. Психодиагностик 
ва психокоррекцион усуллар, методикалар 
билан ишлаш малакаси психолог учун асосий 
қурол хисобланади. 
Девиант хулқли ўсмирлар билан кўпроқ 
гуруҳий психокоррекцион дастурлар аосида 
ишлаш тавсия этилади. Чунки гуруҳда 
кучли ижтимоий таъсир, имитация фено-
мени орқали керакли ижтимоий-психологик 
билим-кўникмаларни ўсмирларда нисбатан 
осонроқ шакллантириш мумкин. Асосийси, 
гуруҳий фаолият хулқи оғишган ўсмирлар 
учун керакли бўлган жамоада ишлаш, комму-
никатив компетенцияни, адекват ижтимоий 
шахс ахлоқ хусусиятларини вужудга келти-
ради.
Адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Муро-
жаатномаси. 2020 йил 24 январь.
2. Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодекси. - Тошкент: “Адолат”, 1998. 
3. Каримов И.А. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. - Т.: 
“Шарқ”, 1997.
4. Реан А.А. Психология подростка. – СПб: 2001.
5. Психология. Словарь / Под общ. ред. А.В.Петровского, М.Г.Ярошевского, 2-е изд. 
- М.: “Политиздат”,1990.
6. Асадов Ю, Мусурманов Р. Ўсмирлар девиант хатти-ҳаракатининг ижтимоий-
психологик хусусиятлари. – Тошкент: 2011.
7. Гилинский Я.И., Афанфсьев B.C. Социология девиантного (отклоняющегося) пове-
дения. Учеб. пособие. - СПб: СПб филиал ИС РАН, 1993. 
8. Таджиева С.Х. Ота-она муносабати бола шахси ривожланишини белгиловчи омил 
сифатида. Психология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун автореферати. 
– Тошкент: 2009.
53 ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
Download 13,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish