AKRAMOVA F.A., BILOLOVA Z.B. YOUTH EDUCATION FOR THE FAMILY LIFE –
AS A CURRENT PROBLEM
The article deals with the issues of preparing young people for the family as an actual problem
of the education system, the solution of which ensures the stability and strength of the family. The
necessity of preparing youth for the family in the key parts of the education system is grounded:
pre-school, secondary and higher education. Also, the results of the socio-psychological research
carried out by the author on this issue are presented.
Keywords: family, preparation of youth for family, family climate, healthy family environment,
family psychology, family and family relations.
60
ОИЛАДА ПСИХОЛОГИК ТАРБИЯ / ПСИХОЛОГИЧЕСКОЕ ВОСПИТАНИЕ В СЕМЬЕ
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2018, 9
Маълумки, азалдан шарқ мамлакатлари ҳалқлари онгида
оиланинг муқаддаслиги, эр ва ҳотин ўртасидаги ўзаро
ҳурмат муносабати, фарзанднинг соғлом тарбиясидаги
оиланинг беқиёс роли асрлар давомида шаклланиб келган.
Оилага нисбатан миллатнинг урф одат ва анъаналарини
сақлаш ва давом эттурувчи даргоҳ сифатида қаралган.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги “Оила
институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оши-
риш бўйича махсус ўқув курслари ташкил
этиш тўғрисида” 230-сон Қарори
1
да ёшларни
оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли
ҳолатларни ҳал қилишнинг хуқуқий ва психоло-
гик асосларини ўргатиш асосий долзарб вази-
фалардан этиб белгиланган.
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш фақат
шахсий, бошқаларга алоқаси йўқдек кўринади,
аммо бу қараш миллатимиз равнақига,
халқимиз одобига, келажагига, насли-насабига
путур етказишдан сақловчи омилдир.
Тарихга назар соладиган бўлсак, оила-
ларда ўғил болаларга хос фазилатлар ҳамият,
ор-номус туйғуси сингдирилган, ота-онага,
яқинларига, Ватанига вафодор ва фидоий,
ғайратли, меҳнатсевар қилиб тарбиялан-
ган. Қиз болаларга биринчи ўринда иффатли
ва ҳаёли бўлиш, хушфеъл, одобли, итоаткор,
ширинсуҳан, сабрли бўлишдан сабоқ берилган.
Бу борада тарбия берувчиларнинг ўзлари
намуна бўлишган, йигит ва қизлар ижобий
хислатларни бобо-бувилари, ота-оналари ва
бошқа қариндошларидан кўриб андоза олиш-
ган. Оила бошлиғи - отага нисбатан ҳурмат
эҳтиромни фарзандлар оналаридан ўрганишган.
Ота обрўсини ўз ўрнида тутиб, аёли ва фарзанд-
лари билан муомалада оғир вазмин бўлган.
Ҳозирда баъзи ота-оналарда асосий муаммо
ўғил-қизининг аҳлоқ одоби, илм-маънавияти
эмас, балки уларнинг моддий жиҳатдан таъмин-
ланганлиги деб ҳисобланмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 15 июнда “Ижтимоий
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги “Оила институтини
мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курс-
лари ташкил этиш тўғрисида” 230-сон Қарори. (Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й.,
09/18/230/0951-сон) http://lex.uz/docs/3598026
барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимиз-
нинг софлигини асраш – давр талаби” мавзуси-
даги анжуманда сўзлаган нутқида таъкидлага-
нидек “... турмуш қурган ёшлар орасида ҳаётни
енгил-елпи тасаввур қилиш, оила муқаддас эка-
нини тушуниб етмаслик ҳолатлари ҳам, афсу-
ски, учраб турибди. Ёш оилалар орасида арзи-
мас сабаблар билан ажралишлар кўпайиб
бормоқда. Бегуноҳ болалар етим бўлиб, меҳр
ва эътиборга энг ташна вақтида ота-она тарбия-
сидан четда қолмоқда”
2
.
Никоҳдан ажралишлар асосан 20-35 ёш ора-
сидаги фуқаролар томонидан амалга ошири-
лаётганлиги ўз навбатида, ёшлар онгида оила
ва унинг муқаддаслиги ҳақидаги тушунчалар-
нинг саёзлашиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
Шунинг учун ҳам ёшларни оила-никоҳ муно-
сабатларига тайёрлаш муҳим вазифа сифатида
ўзини намоён этади. Бу борада таълим тизими-
нинг барча бўғинларида оилага оид тушунча-
ларни ёшларга ўргантиб бориш зарурдир.
Оилаларнинг мустаҳкамлиги жамиятнинг
иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, миллий хавф-
сизлигини, унинг равнақи, тараққиётини бел-
гиловчи ҳал қилувчи омил ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда жамиятимиз учун жиддий
хавф туғдираётган иқтисодий, ижтимоий, сиё-
сий, экологик, ички ва ташқи омилларнинг
таҳдиди ортиб бораётган айни вақтда оила-
лар мустаҳкамлигини таъминлашнинг асосий
йўли бўлган ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш
масаласи ҳеч кечиктириб бўлмайдиган, жиддий
ёндошишни талаб этувчи давлат миқёсидаги
долзарб масаладир.
Бугунги кунда ёшларни никоҳга тайёр-
лаш фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш бўлимлари қошида ташкил этилган “Ёш
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мир-
зиёевнинг «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш,
муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби»
мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи. // http://uza.uz/
oz/politics/vatanimiz-ta-diri-va-kelazhagi-y-lida-yanada-
amzhi-at-b-lib--15-06-2017. (Электрон манба. 2018 йил 9
августда мурожаат этилган)
61
ОИЛАДА ПСИХОЛОГИК ТАРБИЯ / ПСИХОЛОГИЧЕСКОЕ ВОСПИТАНИЕ В СЕМЬЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |