ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2017, 9
7. Ўз ота-боболари, миллий қадриятлари,
халқимизнинг буюк ўтмиши ва жасорати би-
лан фахрланиш туйғулари шаклланмоқда.
Яхши танланган ўйин таълим ва тарбия
муваффақиятининг муҳим шартидир. Ўйинни
ўтказишга тайёрланишда ўйингда қат нашув-
чиларнинг таркиби, ёш хусусиятлари, шунинг-
дек, жисмоний тайёргарликларини ҳисобга
олиб, дарснинг асосий вазифаларини белги-
лаб олиш зарур.
Ўқитувчи ўйинни танлашда машғулот қан-
дай шаклда ўтказилишини (дарс тарзида
ўтказилса, ўйин унинг биринчи, иккинчи ёки
якунловчи қисмида, танаффус вақтида ва
ҳоказоларда ўтказилишини) билиши керак.
Ўйин ўткази ладиган жой, об-ҳаво ва ҳарорат
ҳисобга олиниши лозим. Агар ўйин қишда
ўтказиладиган бўлса, ўқувчиларни фаоллашти-
радиган ва жисмоний юкламани бир текисда
тақсимлай диган серҳаракатроқ ўйинлар тан-
ланиши мақсадга мувофиқ.
Мактаб спорт кечалари ва байрамлари
ўқувчиларда соғлом ва қувноқ кайфиятни яра-
тишнинг энг таъсирли омилидир. Мактабдаги
бундай тадбирларга киритиладиган ўйинлар
фаол дам олиш воситасигина эмас, балки мак-
таб жамоасининг жисмоний тарбия соҳасидаги
барча ишларни якунловчи кўрсаткич ҳамдир.
Бундан ташқари, турли ўйинлар спортчиларни
янада кўпроқ қизиқ тиради. Кеча ва байрам-
ларни самарали ўтказиш учун пухта тайёрла-
ниш, ўйин ўткази ладиган жой, асбоб-ускуналар
ва турли қуролларни тайёрлаб қўйиш лозим.
Бундай маросимларда кўпроқ ўқувчилар иш-
тирок этишини ҳам хисобга олиш керак. Шу-
нинг учун «Оқ теракми, кўк терак», «Пат», «Пр-
р-р...», «Айланма дарра», «Мусиқа жўрлигида
юриш» сингари оммавий ўйинларни мусиқа
садолари остида ўтказиш, яъни мусиқа ёрда-
мида ўйинни янада жонлаштириш ва
таъсинчанроқ қилишга эришиш лозим. «Лен-
тани торт», «Ўртага торт», «Ким кучли ва
чаққон» каби ўйинлар орқали юқори синф
ўқувчиларининг яккама-якка беллашувлари,
эпчиллик ва тез югуриш бўйича мусобақаларни
уюштириш мумкин.
Ҳаракатли ўйинларда эстафета етакчи ўрин
олиши керак. Ҳаракатли ўйинлар баскетбол,
волейбол, футбол, қўл тўпи ва бошқа секция-
ларда кўпроқ қўлланади. Шунингдек, гимнас-
тика, енгил атлетика ва сузиш секцияларида
ҳам ҳаракатли ўйинлардан фойдаланилади.
Секцияларда ҳар бир ўйиндан мунтазам ра-
вишда ўринли фойдаланиш ўқувчиларнинг
жисмоний баркамоллиги, улардаги малака-
ларнинг такомиллашувига катта ёрдам беради.
Ўқувчиларда зарурий жисмоний сифатларни
ривожлантириш учун жисмоний тарбия дарс-
ларида илгари ўрганилган ўйинлар янги
қоидлар асосида, янги вариантларда ўтилиши
лозим.
Секциялар ишида ҳаракатли ўйинлардан
кенг фойдаланишда ўқувчиларнинг ёш хусуси-
ятлари, шунингдек, маҳаллий ва мавсумий ша-
роитларни аниқ ҳисобга олиш керак. Унча
тайёргарлик кўрмаган кичик мактаб ёшидаги
ўқувчиларга жуда кўп ва хилма-хил ўйинлар
ўргатилади. Яхшироқ тайёргарлик кўрган
гуруҳ ларда ўйинлар камроқ ўтказилади.
Ўзбекистонда баҳор, ёз ва куз пайтларида,
айниқса, баскетбол, волейбол, қўл тўпи, тен-
нис ва енгил атлетика секциялари ишлаб тури-
ши, бундай вақтларда «Чиллик», «Қозиқ», «Ка-
малак», «Оқ тош» сингари миллий ва бошқа
халқ ўйинларидан фойдаланиш лозим.
Ҳар хил
ҳаракатли ва спорт йўналишидаги
ўйинлардан, шунингдек, енгил атлетика машқ-
ларидан фойдаланишда ўқувчиларда мусоба-
қа ларга қизиқиш уйғотиш ғоят фойдалидир.
Ўқувчилар кўпинча ўйинга берилиб кетиб,
уни ўзгартирадилар, эски қоидаларни йиғиш-
тириб қўйиб, янгиларини ўйлаб чиқарадилар,
мақсадга эришиш йўлини қийинлаштирадилар
ва шу тариқа янги ўйинни вужудга келтиради-
лар. Ана шунинг учун ўйинларни такрорлашда
(айниқса, ўқувчиларнинг истаги билан боғлиқ
бўлган ҳолларда) сира эринмаслик лозим.
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш
мумкинки, соғлом авлод тарбиясида халқ
ўйин ларидан юқори савияда фойдаланиш,
уларнинг турли кўринишларини таълим-тар-
бия жараёнига теран татбиқ қилиш кутилган
педагогик натижаларни беради.
Бунинг учун:
– оила муҳитида фарзандларимизни мил-
лий халқ ўйинларига тайёрлаб боришимиз,
уларга ушбу ўйинларнинг фойдали томонла-
рини тушунтиришимиз зарур;
– мактабдаги машғулотлар, синфдан таш-
қари тадбирларда ўқитувчи ва мураббийлар
томонидан миллий халқ ўйинларини ўйнашга
69
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |