Замонавий таълим / современное образование 016, Абдураҳмонова З. А., Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти «Педагогика, психология, таълим менежменти»


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana22.02.2022
Hajmi2,07 Mb.
#106670
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
zamonaviy-ituvchining-shahsiy-kompetentsiyasini-shakllantirish-muammolari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 5
халққа тааллуқли бўлиши лозимлигини чуқур 
англаган бўлиши керак. Шунинг учун у илмий 
билимларни ўсиб келаётган авлод ва оммага 
беришга, ижтимоий ғояларни, ахлоқий меъёр-
ларни ва шу кабиларни етказишга тайёр бўлиши 
керак. Педагогик фаолиятнинг бу жиҳати педа-
гоглардан чуқур билимдонлик, фан-маданият, 
санъат, этиканинг турли соҳаларига оид билим-
лар, замонавий фан ютуқлари ва муаммолари-
ни билишни талаб қилади. Ўз фанини яхши би-
ладиган ўқитувчи ўқувчиларни қизиқтириш, 
уларнинг фикрини қўзғаш, фан ва амалиётга 
манфаатдор муносабатни шакллантиришга 
қодир дир.
Педагогик фаолиятнинг моҳияти болалар 
билан кўтаринки руҳдаги алоқани ўрнатишдан-
гина иборат бўлмай, балки ўзаро муносабатлар, 
ҳаракатларнинг табиати, шахснинг йўлланган-
лигига фаол таъсир кўрсата олишда ҳамдир. 
Сифатларнинг бу иккинчи гуруҳи педагог дина-
мизми номини олган бўлиб, юзага келаётган 
ҳар қандай вазиятдан болаларни тарбиялаш ва 
ривожлантиришда фойдаланиш: вазиятдаги 
ўзгаришни англаш ва унга эмоционал-иродавий 
таъсир, педагогнинг жаҳли, ишонтиришнинг 
мантиқийлиги, талабчанлик ва юморни ҳис 
қила билиши, қарорларни қабул қилишдаги та-
шаббускорлиги ва мустақиллиги, кашфиётчи-
лиги билан ифодаланадиган педагоглик таъси-
рини қўллай билишида намоён бўлади. Педагог 
шахснинг динамизми педагогик таъсир кўрса-
тиш нинг бевосита ва билвосита усулларини би-
риктира билишида юзага келади. 
Ўқитувчининг шахсий тарбияланганлик 
кўрсаткичлари ва мезонлари қуйидагича:
мулоқотчанлик – тил билиш, турли хил 
инсонлар билан мулоқотда бўлиш, жамоада 
ўзига хос ўринда туриш;
ватанпарварлик – ўлка ўтмиши, ҳозирги 
ҳаётига қизиқиш, табиатга меҳр қўйиш ва уни 
асраш, ватанининг буюк кишилари билан фахр-
ланиш;
фаоллик ва ташаббускорлик – ижтимо-
ий ҳаётда фаол қатнашиш, ташаббускорлик, 
ташкилотчилик, ҳамма ишда ўрнак бўлиш;
ўзини-ўзи тарбиялаш – ахлоқий сифат-
ларни таҳлил қилиш орқали ўзидаги камчилик-
ларни қайта тарбиялашга интилиш, ўзини 
обьектив бахолаш;
соғлом турмуш тарзига амал қилиш;
масъулиятлилик – ўз вазифасини сидқи-
дилдан бажариш, олинган мажбуриятни ўз 
вақтида аниқ бажариш, бошлаган ишини охи-
рига етказа олиш;
ишчанлик – вақтдан тўғри фойдаланиш, 
ижтимоий меҳнатда фаоллик;
инсонпарварлик – жамоага қўшила олиш, 
катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, муҳтож-
ларга ёрдам бериш, меҳр-шафқатлилик, ғамхўр-
лик, самимийлик;
ҳалоллик – самимийлик, ростгўйлик, ўз 
хатосини тан олиш, сўз билан иш бирлиги, ваъ-
дага вафо қилиш, ўзгалар мулкига тегмаслик;
камтаринлик – кишилар орасида ажра-
либ туришга ҳаракат қилмаслик, ахлоқли бўлиш, 
ташқи кўриниши билан ажралиб турмаслик, 
мақтанчоқ бўлмаслик, босиқлик, оддийлик, 
соддалик, сиполик.
Қадрият ва ўзини англаш ўқитувчининг 
дунёқараши, тасаввури ва қадрияти билан 
боғлиқ равишда намоён бўлади. У атроф-
муҳитдаги воқеа ва ҳодиса ларнинг моҳиятини 
кўра олади ва тушунади, бунга ўзини йўнал-
тиради, педагог сифатида ўз фикрини асослай 
олади, муаммо ечимини топа олади. Бу компе-
тенция ўқитувчининг ўқув ва бошқа фаолиятла-
ридаги ўз-ўзини англаш механизмини таъмин-
лайди.
Дарҳақиқат, юртимиз келажаги бўлган ёш-
ларни ҳар томонлама камолга етган, баркамол 
инсон қилиб тарбиялашда уларнинг маънавий 
қирралари: иймон, эътиқод, меҳрибонлик, ва-
танпарварлик, дўстлик, инсонга чексиз муҳаб-
бат, мурувватлилик, қаноатлилик, сабр-тоқат-
лилик, сахийлик, миллий ғypyp каби фазилат-
ларни шакллантириш жуда муҳимдир. Тарбия – 
тарихий ва ижтимоий ҳодисадир. Тарбия 
авлод-аждод ларимиздан бизга етиб келган 
буюк мерос бўлиб, у комил инсонни вояга ет-
казишда муҳимдир. Тарбия инсонларнинг фао-
лияти жараёнида уларнинг онги ва иродасини 
ўстиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, тар-
бия ижтимоий ҳодиса бўлиб, инсоният 
57
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish