ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2015, 5
биатга нисбатан эътибор билан қарайдиган
урфодатлари, анъаналари асосида ёшларни
тарбиялаш, улар онгида табиат, унинг бойлик
ларига меҳрмуҳаббат уйғотиш, уларни тежам
корликка ва табиий бойликларни асрабавай
лашга ўргатишдан иборат.
Яшил олам инсон саломатлигини сақ
лашда ниҳоятда катта аҳамиятга эга экан
лиги, шунинг учун ҳам ҳар биримиз ўз таъ
лим даргоҳимиз, ҳовлимиз, кўча ва хиё
бонларни кўкламзорлаштириш ишида фаол
қатнашишимиз, кўчат ўтқазиб, уларни парва
риш қилиш орқали атрофмуҳитнинг мусаффо
бўлишига ҳисса қўшишимиз кераклигини
тушун тиришимиз лозим.
Ҳозирги давр ўсиб келаётган ёш ав
лод онги да табиатга нисбатан онгли муно
сабатда бў лиш ҳиссини шакллантириш ва
ривож лантиришни тақозо этмоқда. Табиатнинг
келгусида гуллабяшнаши ёки экологик муам
моларнинг глобаллашиб бориши ёш авлод
нинг табиатга нисбатан муносабатига бевосита
ва билвосита боғлиқлигини ёш авлод онгига
сингдириш долзарб вазифалардан бири ҳисоб
ланади.
Бугун ўтмишда табиатга етказилган зарар
нинг чуқур асоратларини тугатиш, экологик
хавфсизлик ва атрофмуҳит муҳофазасига
алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда
экологик маданият деган тушунчани ёш авлод
онгида шакллантириш ва ривожлантириш
муҳим аҳамият касб этади.
Табиат бойликларидан унумли фойдаланиш,
уларни муҳофаза қилиш масалаларини онгли
равишда ҳал этиш учун оила, мактабгача
таълим муассасаларидан бошлаб болаларда
табиат неъматларига меҳрмуҳаббат руҳини
шакллантириш, экологияга оид билимларни
улар онгига сингдириш ёш авлодни келажакда
атрофмуҳитни муҳофаза қила оладиган ва
табиатдан унга зарар келтирмаган ҳолда фой
далана оладиган бўлиб вояга етказишда муҳим
омил бўлиб хизмат қилади.
Мактабгача таълим муассасаси экология
йўналишида иш олиб бориб, болаларга кунда
лик ҳаётларида жонли ва жонсиз табиат
бўйича таълим бериб бориши лозим. Ҳар бир
гуруҳда ривожлантирувчи муҳитда экологик
билимларни ташкил этиш керак. Бизни ўраб
турган теваракатрофга тўғри муносабатда
бўлиш, жонли табиатни парвариш қилиш ва
уни муҳофаза қилишга қаратилган тарбиявий
ишларни мунтазам олиб бориш лозим.
Экологик тарбия ва гўзаллик билан тар
биялашда табиат билан мағрурланиш ҳиссини
тарбиялаш зарур. Табиатдаги гуллар, ўтлар,
ҳашаротларнинг ҳаммаси болаларни ўзига
жалб этади. Болаларимизни табиат соқ
чилари қилиб тарбиялашимиз зарур. Тар
биячи болаларга илк ёшдан табиат билан
таажжубланиш, мағрурланиш ҳиссини синг
дириб бориши лозим. Илк ёш сенсор тарбия
бериш учун теваракатроф ҳақида тасаввур
ларни йиғиш учун энг қулай даврдир.
Илк ёшдаги болалар билан ишлашда биз нинг
вазифамиз: теваракатроф, табиат ҳақидаги
бирламчи тасаввурларни сингдириш, ўсимлик,
ҳайвонлар ҳам жонли эканлиги, уларнинг нафас
олиши, сув ичиши, овқатланиши, инсонлар
каби оғриқни ҳис этиши ҳақида тушунчалар
берилади.
Мактабгача таълим муассасаларида табиат
оламини ўрганиш учун гуруҳларда экотизимни
ўрганиш бўйича марказлар яратиш, яъни
ҳар бир гуруҳ табиат бурчагида жонзотлар,
доривор ва маданий ўсимликлар, идишларда
сув, қум, тошлар бўлиши керак. Болалар улар
нинг хусусиятларини ўйин фаолияти ёрдамида
ўрганиб борадилар, ўзларининг ижодий сифат
ларини намоён қиладилар, хаёлий ва сенсор
қобилиятларини ҳамда майда моторикани
ривожлантирадилар.
Экотизимни ўрганиш марказларида кичкин
тойлар турли тажрибалар ўтказадилар: идиш
ларга сув қуядилар, уни тиндирадилар, қандай
нарсалар сувда чўкиши ва чўкмаслигини билиб
оладилар, қумдан нималар ясаш мумкинлигини
кўрадилар ва тушунадилар. Тажриба ва куза
тишлар қайтарилиб ва мураккаблаштириб
бори лади.
Мактабгача таълим муассасаларида эко
логик тарбияда инсонлар билан табиат ўрта
сида узвийлик, инсонга бўлган таъсир бора
сида маълумотлар бериб, машғулот ўтиш жа
раёнида болалар табиат ҳақида билиши керак
бўлган тушунчалар сингдирилиши лозим.
Мактабгача таълим муассасаларида эко
логик тарбия бўйича қуйидаги тушунчаларни
бериш мақсадга мувофиқдир:
мактабгача таълим муассасаларида бола
лар табиатда ўзларини қандай тута билиши,
қоидаларга амал қилиб табиат ҳақидаги би
70
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |