Замонавий таълим / современное образование 014, Шоумаров Ғ. Б


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana28.06.2022
Hajmi1,83 Mb.
#713747
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
shahslararo-munosabatlarda-me-r-ifodalanishining-izhtimoiy-psihologik-zhi-atlari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 5
Меҳрсизлик билан меҳрни ифодалашни 
билмасликнинг фарқига бормоқ лозим. Баъ-
зиларнинг қалбида меҳр меъёридан ортиқ 
бўлса-да, уни ифодалашни билмайдилар, чун-
ки уларда бу туйғуни ифодалаш малакалари 
шаклланмаган бўлади. Бу ҳам кўп ҳолларда 
қайси оилада, қандай ота-она томонидан 
қандай тарбия кўрганликка боғлиқдир. Агар 
ота-она ёшлигидан болаларига ва эр-хотин 
сифатида бир-бирларига ўзаро меҳрини ифо-
далаб келган бўлсалар, бола ҳам улардан ан-
даза олади ва унда меҳрни ифодалаш ма-
лакалари етарли шаклланади. Агар ота-она 
бир-бирига меҳрни ифодаламаса, бундай ои-
лалардаги болаларнинг аксариятида меҳрни 
намоён қилиш малакалари етарли шакллан-
майди.
Меҳрнинг ифодаланиши нафақат оилага, 
балки ота-онанинг маданий ва маълумот са-
виясига, миллатига, оила яшаётган ҳудудга 
ҳамда шахснинг жинсига ҳам боғлиқ бўлади. 
Шаҳар ва қишлоқ, Шарқ ва Fapб, аёллар 
(қизлар) ва эркаклар (ўғил болалар), зиёлилар 
ва ишчи-деҳқонлар орасида меҳрнинг ифода-
ланиш шакл ва хусусиятларида муайян фарқ 
бўлади. Шахс туғилиб ўсган оила, уни ўраб 
турган муҳитнинг маданий савияси қанчалик 
юқори бўлса, унда меҳр шунчалик кучлироқ 
ифодаланади.
Жуда ёшлигидан меҳрибонлик уйларида 
вояга етган болаларда меҳрнинг шаклланиши 
ва унинг ифодаланишида оилада ўсган бола-
ларга нисбатан сезиларли фарқ кузатилади. 
Бунинг бир неча сабаблари бор. Биринчидан, 
бола эрта ёшлигидан катталарнинг, яъни ота-
онанинг меҳрини кўрмаслиги оқибатида меҳр 
андазасидан маҳрум бўлади. Меҳрни ифода-
лашни ўргатадиган одами бўлмагани учун ҳам 
уларда бу хислат шаклланмайди.
Иккинчидан, меҳрибонлик уйида бола-
лар орасида мавжуд бўлган муҳит, уларнинг 
ўзлари мустақил – ота-оналарсиз яшаш-
лари болалар орасида ифодаланадиган 
меҳрни 
бирмунча 
қадрлансизлантиради. 
Меҳрибонлик уйларидаги болалар жамоасида 
айрим ҳолларда меҳр эмас, балки куч, зўрлик 
кўпроқ қийматга эга бўлиши меҳрибонликдан 
кўра аксинча, меҳрсизликнинг кўпроқ шакл-
ланишига ва ифодаланишига олиб келади.
Умуман, вафосизлик, никоҳдан ташқари му-
носабатлар шахснинг ҳаёт тарзи, унинг ҳаётий 
қадриятлари, индивидуал-психологик хусу-
сиятларидан келиб чиқади. Лекин шу билан 
бирга, оилада турмуш ўртоқларидан бирининг 
иккинчисига нисбатан меҳрсизлиги вафосиз-
ликка ундовчи омил вазифасини ўташи мум-
кин. Агар мазкур фикрни аниқлаштирадиган 
бўлсак, ўз турмуш ўртоғидан етарли меҳр, 
диққат-эътибор, ҳурмат, яхши ва маданият-
ли муомалани кўрмаган аёл ёки эркак ҳаёт 
тақозоси билан бошқа бир ўта меҳрибон ин-
сон билан муносабатда, оддий мулоқотда 
бўлиши ва оилада кўрмаган меҳрни ундан 
кўриши вафосизликка ундовчи омил бўлиши 
мумкин. Ёки оилада ўзига нисбатан бирмун-
ча қўпол муносабатда бўлишларидан бе зиб, 
ўзга бир эркак ёки аёл меҳрибонлигидан 
баҳраманд бўлиш бу инсонлар орасида бир-
бирига ёқиш ҳисларини пайдо қилиш ҳамда 
уларни никоҳдан ташқари муносабатларга ун-
довчи ўзига хос омил вазифасини ўташи мум-
кин.
Оилада бир нечта фарзанд бўлиши мум-
кин ва уларнинг ота-онасига, бир-бирига, 
қолаверса, ўзга кишиларга нисбатан меҳр 
ҳисларининг ифодаланиши турлича бўлади. 
Буни ҳар бир ота-она тасдиқлаши мумкин. 
Шунинг учун оилада болаларнинг ўсаётган, 
тарбия олаётган муҳити, ота-онаси, фарзанд-
ларга муносабати бир хил бўлса-да, меҳрнинг 
ифодаланиши турлича бўлади. Шундан ке-
либ чиқиб айтиш мумкинки, меҳр фақат 
ҳаёт давомида шаклланмайди, унинг асоси 
кўп жиҳатдан наслга боғлиқдир. Меҳр кўп 
жиҳатдан болага табиатан, яъни биологик, 
тyғмa берилади. Лекин шу туғма, биологик 
берилган меҳрнинг ҳаёт давомида шакллани-
ши ва ифодаланиши кўп жиҳатдан оиладаги 
муҳитга, яъни шу шахс шаклланаётган микро-
ижтимоий муҳитга боғлиқ бўлади. Шунинг 
учун бу саволга жавоб берар эканмиз, авва-
ламбор, меҳрнинг асосини биологик, туғма 
омил ташкил этадиган бўлса, бу туғма бе-
рилган меҳрнинг ифодаланиши ва унинг 
ташқи ифодаланиш малакаларининг шакл-
лантирилиши кўп жиҳатдан оилага, ота-онага, 
оиладаги муҳитга, улар ўртасидаги муносабат-
ларга, уларнинг маданий, ахлоқий, маънавий 
савиясига боғлиқлигини унутмаслигимиз ло-
зим.
“Ақлий етишмовчилик билан меҳрсизлик 
ўртасида боғлиқлик борми?” деган савол-
40
ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ



Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish