Таълим сифати таълим тизими ва таълим муассасаси
фаолиятининг шахсий, ижтимоий ва меъёрий талаблари
-
нинг реал эришиш мумкин бўлган натижалари билан тав
-
сифланади. Шунинг учун ҳам таълим муассасаларида сифат
менежментини ташкил этиш мураккаб жараёнлардан бири
ҳисобланиб, олий таълим муассасаларида ўтилаётган фан
-
ларнинг назарий ёки амалий хусусиятга эга бўлишидан
қатъи назар, доимо ўзгариш ва янгиланишда бўлади.
18
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ /
КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 7
Таълимда сифат менежменти қатъий назо-
ратга олинмаса, олий таълим муассасасининг
ўқув жараёнида маълум муаммолар келиб
чиқиши мумкин. Шунинг учун таълимда сифат
менежментини ташкил этишда ўқув жараёни
билан боғлиқ омилларни эътибордан четда
қолдирмаслик сифат менежментининг сама-
рали ишлашини таъминлайди.
Таълим муассасасида сифат менежментини
ташкил этиш мослашган бошқарув ва узлуксиз
ўқув тизимига эга бўлиш ҳамда бошқарувни
миқдордан сифат даражасига ўтишни талаб
этади.
Таълим муассасаси сифат менежмен-
ти таълимни ташкил қилиш, таъминлаш ва
бошқариш жараёнини қамраб олган комплекс
тизим бўлиб, асосан ўқув жараёнини назарда
тутади. Унинг ичига қуйидагилар киради:
- профессор-ўқитувчилар, талабалар, ўқув-
ёрдамчи персонал, маъмурий ходимлар тар-
киби;
- педагогик технологиялар, тарбиявий
жараёнлар, ахборот таъминоти, назорат;
- моддий-техник
таъминот:
бинолар,
дастгоҳлар, лаборатория жиҳозлари, канцто-
варлар, оргтехника;
- меъёрий-ҳуқуқий ва ўқув-методик таъ-
минот;
- мотивация.
Таълим сифати муаммоларини ҳал қилишда
тизимли йўналишдан фойдаланиб, бар-
ча омилларни биргаликда бошқариш зарур
бў лади. Бу занжирдан бирор-бир омилнинг
тушиб қолиши таълим сифатини бошқариш
тизимининг бузилишига олиб келади. Таълим
сифатини таҳлил қилиш ва олинган маълу-
мотлар асосида бошқарувни самарали йўлга
қўйиш таълимнинг бир қатор сифат тавсифла-
рини аниқлаб олишни тақозо этади.
Таълим сифатининг энг муҳим тавсифлари
қуйидагилардан иборат.
Билимлар ҳажми касбий фаолиятни амал-
га оширишга мувофиқ келиши лозим. Бунда
билимлар миқдори олинган ахборот миқдори
эмаслигини тушуниш керак.
Билимлар
тузилиши
турли
типдаги
билимлар билан фан ва фаолиятнинг турли
соҳаларига мансублик нисбатини ифодалай-
ди. Билимларнинг унумдорлиги ва амалий
қиммати уларнинг уйғунлигига боғлиқ бўлади.
Профессионал фикрлаш услуби билим-
ларни бошқариш қобилиятини акс эттира-
ди. Кўпинча талабалар ўз олган билимлари-
ни амалий фаолият вазифалари билан боғлай
олмайдилар. Бу ерда фикрлаш услуби ўз таъ-
сирини кўрсатади.
Вақт омили. Касбий муаммолар ва вази-
фаларни ечишда вақтни тақсимлаш ва ундан
фойдаланиш кўникмаси таълимда вақт оми-
лини белгилайди. Бунга маъруза ёки амалий
машғулотларни олиб боришнинг технологик
харитасини мисол сифатида кўрсатиш мум-
кин. Унга кўра, машғулот жараёнида ўқитувчи
ва талабаларга турли даражадаги роллар
бириктирилади. Айниқса, янги педагогик
технология ларга асосан талаба машғулот дав-
рида устун мавқега эга. Унинг машғулотдаги
фаол
иштироки
кўпроқ
ахборотларни
ўзлаштиришга имкон яратади.
Иш услубини белгилаш. Таълим жараёни-
да мутахассиснинг касбий фаолият ҳақидаги
тасаввурларини шакллантиришда устувор
омиллар мавжуд бўлиб, улар унинг тафакку-
ридан мустаҳкам ўрин олади ва кейинчалик
унинг иш услубини белгилайди.
Таълим сифатини таъминлаш масала-
си дунёнинг барча мамлакатларида долзарб
вазифалардан ҳисобланади ва кўплаб мута-
хассислар қизиқишини ўзига жалб этган.
Халқаро амалиётда таълим сифатининг
беш асосий йўналиши алоҳида ажратиб
кўрсатилади:
- таълимнинг сифатини таъминлаш олий
таълим муассасасининг нуфузини ошириш-
га хизмат қилади. Чунки бунда олий таълим
муассасасининг битирувчиси меҳнат бозорида
рақобатчиларга нисбатан қулайроқ мавқега
эга бўлади;
- таълим
стандартларига
мувофиқлик
йўналиши таълим муассасаларида тайёрла-
наётган кадрларнинг минимум талабаларга
жавоб беришини таъминлайди;
- мижозни қаноатлантирувчи таълимнинг
сифатини таъминлаш устувор масалалардан
ҳисобланади;
- истеъмолчи сифатни белгилайди ва унинг
ҳар қандай талаби бўйича мутахассисни тан-
лаб олади. Бу йўналиш олий таълим муассаса-
ларининг тижорат фаолиятини жонлантиради;
- олий таълим муассасаси жамиятга, ўзи
жойлашган минтақага фойда келтиради. Шу
19
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ /
КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ
Do'stlaringiz bilan baham: |