Таълим муассасалари рахбарларининг маънавий қиёфаси,
маданияти ва унга қўйилган талаблар
Дунёда касбий меҳнатнинг кўп турлари мавжуд ва улар муайян соҳалар ва тармоқларга ажратилган ҳолда бошқарилади, назорат қилинади. Айтиш жоизки, ҳар бир касб ва у бириктирилган бошқарув тармоғи ёки соҳасининг ўзига хос маданий-ахлоқий анъаналари мавжуд. Лекин бугунги ҳаёт тажрибаси ҳанузга қадар кўплаб соҳалар қаторида бошқарувда ҳам ахлоқнинг меъёрий ёки қонуний талаблари ишлаб чиқилмаганлигини кўрсатади. Чунки ҳеч бир луғатда «бошқарув ахлоқи» кодекси ёки меъёри тушунчасига дуч келинмайди, ваҳоланки шифокорлар ахлоқи, педагогик ахлоқи, ҳуқуқшунос ахлоқи, ҳарбийлар, сиёсатчилар ва бошқалар ахлоқи ҳақида фикрлар жуда кўп билдирилади.
Ҳозирги шароитда бошқарув тизимида ишлаётган ҳар қандай раҳбар учун, у бирон бир корхона, ташкилот, жамоа раҳбари бўладими ёки сиёсий арбоб бўладими, одамлар билан мулоқот маданиятини ўзлаштириш, жонли сўз воситасида кишиларга Ўзбекистон ҳукумати сиёсатини тўғри тушунтира олиш, мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш ва фуқаролик бурчларини чуқур англаб етишларига ёрдам бериш муҳим аҳамиятга эга.
Раҳбар ходим мураккаб, баҳсли ва тортишувлар шароитида оқиллик ҳолатида бўлиши керак. Ақлга суяниш ортиқча ҳатти-ҳаракатлардан сақлайди. Раҳбар ходим ўзини тута билишида жамоага ўрнак бўлиши керак. Акс ҳолда, раҳбар ходимнинг ўзни тута олмаслиги жамоада ноқулай кайфиятни келтириб чиқаради ва раҳбар обрўсига зиён етказади. Зеро, бу маданий фазилатлар раҳбар ходим томонидан тажриба воситасида изчил ўзлаштирилиб борилиши керак.
Шунинг учун ахлоқ инсоннинг шахсий қадриятига айланганда, унинг аниқ фаолияти ва хатти-ҳаракатларига кўчиб ўтганда реал йўналтирувчи кучга, бурчга айланади. Мазкур муносабатларсиз ахлоқнинг мавжудлигини таъминлаб бўлмайди. Айнан шу хусусиятлар ахлоқнинг жамиятда бир хил қоидалар асосида яшаётган турли манфаатли муносабатларни тартибга соладиган ижтимоий функциясини ифода қилади.
Абу али Ибн Сино «Ахлоқ ҳақида» ги рисоласида инсон тўғрисида гапириб, одамдаги яхши ва ёмон ҳулқнинг ҳаммаси ижтимоий шароит, тарбия ва адолат натижасида вужудга келиши таъкидлайди. Яхши ахлоқли кишида инсоннинг энг яхши фазилатлари мужассамлашганини айтади. Шундай фазилатлар жумласига инсонпарварлик, ҳақиқий дўстлик, садоқатлик, келажакка ишонч билан қараш, меҳнатсеварлиик, мустаҳкам ироди, тадбиркорлик ва шу кабиларни кўрсатиб, у кишиларни шундай фазилат эгаси бўлишига чақиради. У кишилардаги қўрқоқлик, икки юзламачилик, алдамчилик, мунофиқлик, дангасалик ва очкўзлик каби салбий ҳислатларни қоралайди ва одамларни бундай иллатдан қочишга ундайди.
Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев асрлари, нутқ ва маърузаларидан келиб чиққан ҳолда раҳбарнинг жамоага нисбатан қўйидаги хусусиятлари келтирилади:
кишиларга хайрихоҳ ва илтифотли бўлиш;
олижаноблик ва беғаразлик, холислик;
кишиларнинг қадр – қимматига етиш;
фуқаролик ва касбий бурчини бажариш;
одамларга ишонч кишиларнинг ўз кучига қобилиятига бўлган ишончини қўллаб – қувватлай олиш уни шахсий камчиликларини бартараф қилишга йўналтира билиш;
юқори нутқ маданиятига эга бўлиш ва ташқи кўринишдаги озодалиги;
ҳушмуомалалик, сиполик;
камсуқумлик, вазминлик;
андишалилик, масъулиятлилик;
меҳнат ва дўстликдаги шерикчиликда ўзаро ёрдам ва қўллаб - қувватлаш;
принсипиаллик ва ишонч;
талабчанлик, қатъий тартиб-интизомни сақлаш;
танқидий таҳлил, шахсий жавобгарлик, масъулиятлилик;
юқори даражадаги фуқаролик ватанпарварлик ва байналминаллик.
Жамият бахт – саодати йўлида ҳалол меҳнат қилиш жамият бойлигини кўпайтириш ҳақида ғамхўрлик қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |