Замонавий психология муаммолари



Download 0,7 Mb.
bet21/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Очлик эълон қилиш. Электоратга, ҳокимиятга ҳиссий босим ўтказишнинг, фуқароларда ачиниш, ҳамдардлик ҳиссини уйғотишнинг энг самарали усули “жабрдийданинг” очлик эълон қилиш орқали норозилигини намойиш қилиши бўлиб ҳисобланади. Бунинг учун бақувват, соғлом, яхши хақ тўланадиган одамлар танланиб, улар кўзга кўринарли жойда “очлик билан даволаниш терапияси”ни амалга оширишади. Бу ходиса атрофида оммавий ахборот воситалари катта шов-шув кўтаришади, алохида ташкилот ёки мансабдор шахснинг бағритошлиги, рахмсизлиги хақида айбловлар эълон қилинади. Бундай ходисага эътибор бермаслик амалда мумкин эмас. Хозирда турли “ҳуқуқ ҳимоячилари” ҳам диққатни жалаб қилиш, нархини ошириш учун бу синалган усулдан фойдаланишади ва у албатта ўз самарасини беради.
Ўғрини ушла. Ўғрини таъқибчилардан қутулишининг энг ишончли йўли, уларга қўшилиб “ўғрини ушла”, деб бақириши, бу азалий хақиқат. Бу усулдан яқин орада сири фош бўлишини тушунган давлатлар ҳам, алохида қурилмалар ҳам, шунингдек алохида шахслар, “инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари”, турли қурилмалар билан “курашчилар” фойдаланишади.
Мияни чалғитиш (миясини қоқиб қўлига бериш). Бу усулдан бирон бир сиёсий ёки долзарб ходисадан чалғитиш, унинг аҳамиятини пасайтириш керак бўлганда фойдаланилади. Унинг асосоий шарти рақибдан қутулиш керак бўлса тўғри келган жойда уни мақташ, кўкларга кўтариш, унинг фазилатларини бўрттириш ҳисобланади. Охири бу ҳаммани жонига тегади, шу одамни номини эшитиши биланоқ одамларда ғижиниш, бош оғриғи пайдо бўла бошлайди. Бундан ташқари бу усул ёрдамида “ахборот шовқини” хосил қилиниб, муҳим ходиса ёки бош муаммо иккинчи даражали маълумотлар ичига беркитилади.
Стереотиплардан фойдаланиш. Ҳар бир одамда бошқаларни маълум бир типларга тааллуқлаштириш одати хос бўлиб, ёш ўтиши билан онгдаги бу тушунча, стереотиплар мустаҳкамланиб бораверади. Шунинг учун “яхши одам”, “ёмон одам”, “ақлли ёки ақлсиз одам”, “яхши ёки ёмон давлат”, “яхши ёки ёмон миллат” каби ижтимоий психологик стереотиплар индивидларнинг стереотип терминига мос ҳаракатини англатади. Бу усулдан фойдаланишда бирон бир одам, миллат, ташкилот ёки давлат хақида керакли стереотип, афсоналар яратилиб ижтимоий онгга жойланади ёки мавжудларидан фойдаланилади.
Ахборот қамали. Ушбу усул давлатлар томонидан турли ҳарбий операциялар, интервенциялар, террористик актлар, ички тўс-тўполонлар пайтида фойдаланилади. Бу усулнинг вазифаси амалга оширилаётган тадбирларнинг хақиқий мақсад, вазифалари, мазмун ва моҳиятини яширишдан иборат. Бунда аксарият журналистлар воқеа-ходиса жойига қўйилмайди ёки уларнинг сони хайрихоҳ журналистлар сони билан чекланади, шунда ҳам улар керакли маълумотни фильтрланган ҳолда, брифинглар пайтида олишади. Оммавий ахборот воситаларига тақдим қилинаётган ахборот-маълумотлар одатда олдиндан ёзилган сценарий бўйича, воқеа содир бўлмасидан анча илгари тайёрлаб қўйилади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish