II. ЎТКАЗИШ БОСҚИЧИ
2.1.
Топшириқ устида гуруҳ билан ишлаш
|
Манбалар билан ишлаш
|
Тренинг
|
Ақлий ҳужум
|
Ўйин техникаси билаш ишлаш
|
2.2.
Гуруҳлараро
мунозара
|
Гуруҳларнинг чиқиши
|
Натижаларни ҳимоя қилиш
|
Мунозара қоидаси
|
Тақризчилар (эксперт) иши
|
III. ТАҲЛИЛ БОСҚИЧИ
|
3.1.
|
Ўйиндан чиқариш
|
3.2.
|
Таҳлил
|
3.3.
|
Ишни баҳолаш ва ўзига баҳо бериш
|
3.4.
|
Хулоса ва умумлаштириш
|
3.5.
|
Тавсиялар
|
Ишбилармон ўйиннинг технологик схемаси
Ўйинни тайёрлаш босқичи. Бу босқич ўз навбатида икки қисмдан иборат: ўйинни ишлаб чиқиш, ўйинга киришиш. Ўйинни ишлаб чиқиш - ўйин сценарийсини ишлаб чиқиш, йўриқномалар тузиш ва моддий таъминотни таъминлашни ўз ичига олади.
Ишбилармонлик ўйини, сценарияси қуйидагилардан иборат: ўқув мақсади; ўйин вазифаси, ўрганиладиган муаммо тафсилоти; вазиятнинг тафсилоти ва иштирок этувчиларнинг тавсифи. Ўйинга киришиш қуйидагиларни англатади:
гуруҳни шакллантириш;
машғулотларнинг бош мақсадини ифодалаш;
муаммо ва вазиятни вужудга келтириш;
ролларни тақсимлаш,
ўйин регламентини ўрнатиш;
материаллар, йўриқномалар, қоидалар ва кўрсатмалар тўпламини тарқатиш;
маслаҳатлар бериш.
Роллар қуръа ташлаш йўли билан тақсимланади. Регламентга, мулоқот этикасига, фаолликни намойиш этишга ва ўйинни охиригача иштирок этилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Ўйинни утказиш босқичи. Бу босқич - гуруҳ билан вазиятни барпо этиш ишлари ва гуруҳлараро мунозарадан иборат. Иштирокчиларнинг роллари ҳолати, ишбилармонлар ўйинини шаклига боғлиқ ва қуйидагича бўлиши мумкин.
гуруҳдаги иш мазмунига кўра – ғояларни яратувчи ва узатувчи ишлаб чиқувчи, тақлидчи, ташхисчи, зукко, хулоса қилувчи.
иштирокчиларнинг ташкилий вазиятларига кўра – ташкилотчи, мувофиқлаштирувчи, йиғувчи, назоратчи, мураббий, бошқарувчи.
янгиликка нисбатан муносабатига кўра – ташаббускор, эҳтиёткор танқидчи, янгиликка қаршилик кўрсатувчи (консерватор).
услубшунослик ҳолатига кўра – услубшунос танқидчи, услубчи, муаммочи, дастурчи.
ижтимоий-психологик ҳолатига кўра – етакчи, ҳурмат қилинувчи, қабул қилинувчи, мустақил, қабул қилинадиган, рад этилувчи.
Ўйин жараёнида ҳеч ким ўйинга таъсир қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Фақат бошловчигина, зарурият туғилганида, ўйин иштирокчилари ҳаракатларига тузатишлар киритиши мумкин.
Ўйин натижаларини таҳлил этиш босқичи қуйидагиларни ўз ичига олади: тақризчиларни чиқишлари, фикрлар алмашинуви, иштирокчиларнинг ўз қарорлари ва хулосаларини ҳимоя қилиши, якун ясаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |