Тўртинчи босқич: МКМ - ўқитиш дастурларини тузиш.
Модулли - ўқитиш дастурлари жадвал кўриниши тузилади. Уларни тузиш учун асос бўлиб, «Модулли блок – ўргатувчи модул» маълумот жадвали хизмат қилади. Ушбу дастур мазкур ихтисослик доирасида бажариладиган барча модулли блокларни ва уларга тегишли ўргатувчи модулларни ўз ичига олади (4.7-жадвал). Ушбу модулли ўқитиш дастурининг афзалликлари - ўзгарувчанлик ва мосланувчанлик бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида муҳим аҳамиятга эгадир.
Мазкур дастурлар, кенг тармоқли касблар учун ҳам ва алоҳида ишлаб чиқариш топшириқларини бажариш учун ҳам тузилиши мумкин. Биринчи ҳолда дастурлар муайян ихтисосликка тегишли барча ўргатувчи модулларни ўз ичига олади. Иккинчи ҳолда эса фақат муайян фаолиятга тегишли модулли блок ва ўргатувчи модуллардан ташкил топади. Баъзи вазиятларда дастур фақат битта модулли блокдан тузилиши мумкин. Модулли ўқитиш дастури касбий фаолиятнинг турли соҳаларига тегишли модулли блоклардан иборат бўлиши мумкин, бу эса хизмат кўрсатиш соҳаси унча катта бўлмаган корхоналари учун муҳим аҳамият касб этади.
4.2-жадвал Ишнинг тафсилоти (намуна)
соғлиги, руҳий-физиологик фазилатлар минимумига жавоб бериш;
кузатувчанлик; диққатчанлик; қўл-оёқ харакати сенсомотор мувофиқлаштирилиши тўғрилиги; ҳар томонлама тез фикрлаш ва фараз қилиш; ёруғликни сезиш; фаол ва тез хотиралаш; ҳаракат хотираси; бежиримлик.