Зайлобитдинов дилмурод номонович



Download 1,59 Mb.
bet4/26
Sana20.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#825102
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
МАМЛАКАТ БАНК ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Курс иши таркиби. Курс иши кириш, 3 боб, 6 бўлим, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

1-БОБ. МАМЛАКАТИМИЗДА БАНК ХИЗМАТЛАРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

1.1. Мамлакатимиз молия бозорида банк хизматлари ривожланишининг назарий-услубий асослари


Шиддатли ўзгаришлар даврида жаҳон молия бозори шу билан бирга, ички молия бозорининг ривожланиши иқтисодчи олимлар олдига молия тизимининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни ва иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш бўйича бир қанча таклифларни шакллантириш вазифасини қўймоқда. Бунда долзарб вазифалардан бири - банк инфратузилмаси ривожланишининг молия бозорига таъсирини таҳлил қилишдир. Ушбу тизимни таҳлил қилишдан аввал молия тизими ва молия бозорини мамлакат иқтисодиётида тутган ўрнига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Иқтисодчи олимлар молия тизими бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борганлар, Г.Поляк: «Молия тизими молиявий муносабатлар соҳаларини белгиловчи, яъни молия ташкилотларидан иборатдир»,8 деб таъкидласа, яна бир иқтисодчи олим - Р. Левин: «Молия тизими бу ташкилот ва муассаса, шакл ва усуллар, молия муносабатлари мажмуаси, марказлашган ва марказлашмаган пул маблағлари фондидир», «давлат ва муниципал молия, суғурта молиявий ташкилотлар ва халқ хўжалиги ташкилотлари, уй хўжалиги молиясидан иборат»,9 деган илмий қарашларни илгари сурган.
Айрим иқтисодчи олимларнинг фикрига кўра, ривожланган молия тизими иқтисодий ўсишнинг муҳим омили ҳисобланади, яъни молия институтлари инвестицион йўналишларга жавобгардирлар. Шунинг учун молия институтлари инвестицияларни самарали йўналтириши ва ушбу инвестицияларнинг фойдалилиги иқтисодиётнинг ривожланишига олиб келади, деб қайд этадилар.
Хорижлик иқтисодчи Д.Шумпетернинг (Schumpeter, 1934) назарида, илғор банк сектори истиқболли соҳаларга молиявий ресурсларни йўналтириш ёки инновацион технологиялар билан таъминлаш хусусиятига эга. Шунингдек, Д. Хикс (Hicks 1969) ва У.Бейджо (Bagehot 1873) нинг фикрича, Буюк Британияда ишлаб чиқариш революцияси кўп жихатдан ривожланган молия тизимига боғлиқ бўлиб, бунда тизим молиявий маблағларни тежаш орқали инвестицияларга йўналтирган бу эса мамлакатда ишлаб чиқаришни ривожланишига олиб келган. Ушбу тушунчалар 90 - йилларда кенг фойдаланилган бўлса, сўнгги йилларда ривожланган мамлакатларда молия тизими қимматли қоғозлар бозорига асосланган деб келинмоқда.
Хорижий адабиётларда молия тизими икки гуруҳга ажратилиб, биринчиси, “банкка асосланган молия тизими ” (bank based financial system) ва “қимматли қоғозлар бозорига асосланган молия тизими” (market based financial system), яъни “банк” ва “бозор” га асосланган молия тизимига урғу берилган.
Қимматли қоғозлар бозорига асосланган молия тизимида хусусий секторни молиялаштириш ва инвестиция киритиш, асосан, қимматли қоғозлар бозори, инвестиция фондлари томонидан амалга оширилади. Банкларга асосланган молия тизимида инвестиция киритиш, кредит, лизинг, суғурта хизматларини кўрсатиш, молиявий маблағлар билан таъминлаш каби асосий вазифаларни банклар бажаради (1.1-расм).


Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish