Захлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавлзимига номзод Бойматов Лутфидин Бековичнинг



Download 23,33 Kb.
Sana23.06.2022
Hajmi23,33 Kb.
#695822
Bog'liq
Дастур


БОЙМАТОВ ЛУТФИДИН БЕКОВИЧ

Захлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)


лавлзимига номзод Бойматов Лутфидин Бековичнинг
таржимаи ҳоли

Бойматов Лутфидин Бекович 1964 йилда туғилган, миллати - узбек, маълумоти - олий, мутахасислиги тактик ҳарбий қўмондонлик.


Оилали, уч нафар фарзанди бор. 1986 йилдан 2012 йилгача муофаа вазирлиги ҳарбий қисмларида турли лавозимларда хизмат қилган. Унвони подполковник. Ҳозирги кунда нафақада. “Заҳлик” маҳалла фуқаролар йиғинида 2015 йилдан буён доимий яшайди.


Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг
НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ
Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғини раиси сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ҳамда катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.
Агар ушбу йиғин раислиги лавозимига сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора тадбирларини амалга ошираман.
Аввало маҳаллада ижтимоий - маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий – сиёсий, маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар олиб боришга асосий эътибор қаратаман.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила – турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.
Аҳоли, айниқса ёшларнинг маънавий – ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, ижодий кечалар ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш ҳам диққат марказимда бўлади.
Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга хомийлар бириктириб,моддий қўллаб – қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини юқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.
Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликни олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстримизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламда тушунтириш ишларини олиб бориш, ёш ўсмирларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.
Алькоголь, тамаки ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли ўртасида кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот – ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.
Умумтаълим мактаби, лицей ва коллеж ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота – оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила – маҳалла – таълим - муассаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам бераман.
Маҳалла йўллари ва уйлар атрофида тозалик ҳамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари доимо назоратим остида бўлади.
Маҳалладаги асосий йўллар четида пиёдалар учун юриш йўлакларини ташкиллаштиришни ҳамда маҳалладан шаҳарга умумий транспорт воситаси қатновини юқори ташкилотлардан талаб қилиб йўлга қўяман.
Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан боғлиқ бўлган муаммоларни ечимини топиб мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўсатаман.
Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, парандачилик, ҳунармандлик, чорвачилик, деҳқончилик, шахсий томарқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот – ташвиқот ишларини амалга ошираман.
Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини катъий назоратга оламан.
Азиз маҳалладошлар, албатта дастуримда кўрсатилган барча вазифаларни амалга ошириш учун мени қанотим сифатида қўллаб – қувватлаб турсангиз биз сиз билан биргаликда маҳалламизни барча йўналишларда юқори планкага кўтаришга қодирмиз.
Download 23,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish