Вертикал-пармалаш станоги майда ва ўрта массаси 25 кг гача бўлган заготовкаларни станокнинг столига ўрнатиб ишлаш учун мўлжалланган. Станокнинг конструкцияси жуда содда.
Радиал-пармалаш сганоги йирик габаритли ва оғир заготовкалардаги тешикларга ишлов беради. Заготовка столга ўрнатилади ёки фундамент плитасига қўйилиб, кесувчи асбоблар буршгувчи траверса ва шпиндел каллага воситасида ишлов ўтадиган жойга келтирилади.
Кўп шпинделли пармалаш станоклари серияли ишлаб чиқаришда қўлланилиб, уларда бир вақтда бир неча тешикларга ишлов берилади.
Пармалаш станокларида заготовка ва кесувчи асбобларни ўрнатиб маҳкамлаш учун куйидага мосламалардан фойдаланилади:
1) машина тискилари, планка, призма, қисқичлар;
2) ўтиш втулкалари, оправкалар;
3) уч кулачокли, сангали ва тез алмашинувчи пармалаш патронлари;
4) кўп шпинделли каллаклар;
5) чеклагичлар;
6) кондуктор плиталари.
Агрегат (ёки агрегат-пармалаш) станоклари бир вақтнинг ўзида бир неча асбоблар ёрдамвда ишлов бериш учун мўлжалланган бўлиб, улар нормаллашган узел ва деталлардан йиғилиб автоматик линиялар таркибига киритилиши мумкин. Бу станоклар заготовкаларга комплекс ишлов бериб юқори иш унумдорлигини таъминлайди.
Тешик кенгайтириш станокларида ўрта ва йирик габаритли корпус типидаги заготовкалардага ҳар хил текисликларда жойлашган тешиклар ва юзаларга ишлов берилади. Тешик кенгайтириш станоклари ўз навбатида горизонтал тешик кенгайтириш координат-тешик кенгайтириш ва олмосли тешик кенгайтириш турларига бўлинади. Олмосли тешик кенгайтириш жуда аниқ ўлчамли ва силлиқ, юзаларга ишлов бера олиб, автотрактор ва моторсозликда силиндр блоклари, галъза, шатун ва бошқа деталлардаги тешикларни маромига етказишда кенг қўлланилади. Станоксозликда йўниб кенгайтириш станоклари асосида рақамли дастур ёрдамида бошқариладиган ишлов бериш марказлар деб аталувчи станоклар, масалан, 2Д450АФ2 моделли координатли йўниб кенгайтириш станоги яратилган.
Тешик кенгайтириш станокларида универсал ва махсус мосламалардан фойдаланилади. Буларга консолли оправкалар, патронлар, поналар, кондуктор втулкалари, таянч люнетлари, борштанга ва бошқалар киради.
Ушбу мавзуни ўқиб ўрганишда қуйидагмларга амалга ошириш тавсия этилади:
1. Пармалаш ва тешик кенгайтириш станоклари асосий
типларининг тузилиши ва иш принципи, уларда бажариладиган
ишларнинг турларига эътибор бериш.
2. Ўкув дафтарига вертикал-пармалаш, радиал-пармалаш, горизонтал тешик кенгайтириш станокларининг схемаларини, шунингдек пармалаш, пармалаб кенгайтириш, зенкерлаш, развёрткалаш, тешик кенгайтириш станокларида тешикларни йўниб кенгайтириш ва фрезалаш схемаларини чизиб ўрганиш.
3. Кесувчи асбоблар (парма зенкер, развёртка, протяжка, йўниб кенгайтириш кескичи ва бошқалар) нинг конструктив тузилиши, уларнинг геометрик параметрларига эътибор бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |