“Тез кунларда тарих саҳнасига янги ҳокимият кўтарилади. Куч, зўравонлик, бойлик, пулга асосланган ҳокимият интиҳосига етиб, унинг ўрнини билим ва ахборотга асосланган ҳокимият эгаллайди. Янги ҳокимиятда ақл устуворлик қилиб, бу ақл билимни, ахборотни, инсонларда шаклланган фундаментал қадриятларни синтез қилишга йўналтирилади”. Э.Тоффлер. - “Тез кунларда тарих саҳнасига янги ҳокимият кўтарилади. Куч, зўравонлик, бойлик, пулга асосланган ҳокимият интиҳосига етиб, унинг ўрнини билим ва ахборотга асосланган ҳокимият эгаллайди. Янги ҳокимиятда ақл устуворлик қилиб, бу ақл билимни, ахборотни, инсонларда шаклланган фундаментал қадриятларни синтез қилишга йўналтирилади”. Э.Тоффлер.
XXI аср ахборот алмашинувининг хилма-хиллиги, ғоявий-мафкуравий полигонларнинг кескинлашуви, бир сўз билан айтганда, инсон онгига ҳукмронлик учун кураш кечаётган давр сифатида тарихда қолмоқда. Бу даврда миллий хавфсизлик, маданият ва маънавиятни сақлаб қолиш ўз келажагини ўйлайдиган ҳар бир халқ учун бош омил даражасида қаралиши шарт. - XXI аср ахборот алмашинувининг хилма-хиллиги, ғоявий-мафкуравий полигонларнинг кескинлашуви, бир сўз билан айтганда, инсон онгига ҳукмронлик учун кураш кечаётган давр сифатида тарихда қолмоқда. Бу даврда миллий хавфсизлик, маданият ва маънавиятни сақлаб қолиш ўз келажагини ўйлайдиган ҳар бир халқ учун бош омил даражасида қаралиши шарт.
Айрим мутахассислар бугун инсоният узра ёпирилган ахборот оқимини Нуҳ тўфонига қиёслашмоқда. Башарият тарихидаги бу иккинчи “тўфон” аввалгисидан-да вайронкор оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Чунки бу – ҳеч қандай тўсиқни назар-писанд қилмайдиган кўз илғамас “тўфон”дир. - Айрим мутахассислар бугун инсоният узра ёпирилган ахборот оқимини Нуҳ тўфонига қиёслашмоқда. Башарият тарихидаги бу иккинчи “тўфон” аввалгисидан-да вайронкор оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Чунки бу – ҳеч қандай тўсиқни назар-писанд қилмайдиган кўз илғамас “тўфон”дир.
Ҳозирги кунда ахборот уруши асосан интернет тармоғи орқали шиддат билан авж олмоқда. Ахборот уруши (information war) – турли мақсадларга эришиш учун рақибга ғоявий таъсир кўрсатишдир. Ахборот хуружи рақибга таъсир кўрсатиш орқали жамоатчилик онгини ғаразли йўллар асосида шакллантиришга уринишдир. Манфаатдор кучлар ахборот хуружи кутилган натижани бериши учун ёлғон хабар тарқатиш босимини кучайтириб, интернетни ёлғон маълумотлар, сохта иддаоларга тўлдириш каби усуллардан фойдаланишмоқда. - Ҳозирги кунда ахборот уруши асосан интернет тармоғи орқали шиддат билан авж олмоқда. Ахборот уруши (information war) – турли мақсадларга эришиш учун рақибга ғоявий таъсир кўрсатишдир. Ахборот хуружи рақибга таъсир кўрсатиш орқали жамоатчилик онгини ғаразли йўллар асосида шакллантиришга уринишдир. Манфаатдор кучлар ахборот хуружи кутилган натижани бериши учун ёлғон хабар тарқатиш босимини кучайтириб, интернетни ёлғон маълумотлар, сохта иддаоларга тўлдириш каби усуллардан фойдаланишмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |