ЎзА Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси


маданий-гуманитар соҳаларни ривожлантириш бўйича қилинган ишлар ҳақида



Download 359,09 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/35
Sana24.06.2022
Hajmi359,09 Kb.
#699514
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
ЎзА - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2017

маданий-гуманитар соҳаларни ривожлантириш бўйича қилинган ишлар ҳақида
гапирганда, аввало, маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситалари соҳасига
тааллуқли 12 та муҳим ҳужжат қабул қилинганини қайд этиш лозим.
Юртимиздаги ижодий уюшмаларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, моддий-
техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом”
жамоат фонди, шунингдек, маданият ва санъат муассасалари ҳамда йирик компания ва банклар
ҳамкорлигида “Дўстлар клублари” ташкил этилди.
Яна бир муҳим янгилик – Тошкент шаҳридаги Миллий боғ ҳудудида муҳташам Адиблар хиёбони,
Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси, Қорақалпоғистонда ва бир қатор вилоятларимизда улуғ
адибларимизнинг номлари билан аталган ижод мактаблари барпо этилди. Шунингдек, Қўқон
шаҳри, Хоразм ва Жиззах вилоят драма театрлари қайта реконструкция қилинди, Ўзбекистон
давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ташкил этилди.
Маънавий ҳаётимизда муҳим воқеа бўлган ана шундай лойиҳалар ҳақида гапирганда,
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий номларидаги
халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ислом академияси каби илмий-маърифий муассасалар
фаолиятини йўлга қўйиш ишлари бошланганини алоҳида қайд этиш зарур. Шулар қаторида буюк
алломаларимизнинг ёдгорлик мажмуалари қошида ҳадисшунослик, ислом ҳуқуқшунослиги,
тасаввуф, калом ва ақида илми каби диний-маърифий йўналишларни ўрганиш бўйича махсус
мактаблар ташкил этилди. Албатта, бизнинг бу ишларимиз чуқур илмий ва амалий асосларга эга.
Маълумки, қадимий маданият ва цивилизациялар чорраҳаси бўлган юртимиз заминидан ўрта
асрларда минглаб олиму уламолар, буюк мутафаккир ва шоирлар, азиз-авлиёлар етишиб чиққан.
Уларнинг аниқ фанлар ва диний илмлар соҳасида қолдирган бебаҳо мероси, бутун инсониятнинг


09.01.2019
ЎзА - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-2017?ELEMENT_CODE=zbekiston-respublikasi-… 7/37
маънавий мулки ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонимизнинг китоб фондларида 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар
сақланмоқда. Афсуски, бу нодир китоблар ҳали тўлиқ ўрганилмаган, улар олимлар ва ўз
ўқувчиларини кутиб турибди. Ушбу ноёб асарларда бугунги давр ўртага қўяётган жуда кўп долзарб
муаммоларга жавоб топиш мумкин. Хусусан, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур
очиб берадиган, барча одамларни эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга
даъват этадиган теран маъноли фикр ва ғоялар бугун ҳам ўз қиммати ва аҳамиятини йўқотган
эмас. Лекин биз ана шундай ноёб мерос ворислари, шундай бойлик эгалари бўлатуриб, уларни
ҳар томонлама ўқиш-ўрганиш, халқимиз, аввало, униб-ўсиб келаётган ёшларимизга, жаҳон
ҳамжамиятига етказиш бўйича, етарли иш қилмаганимизни ҳам очиқ тан олиш керак.
Биз диний жаҳолатга, зарарли оқимларга қарши маърифат билан курашиш кераклиги ҳақида кўп
гапирамиз. Бу тўғри, албатта. Лекин маърифат, маърифий билимлар қаерда – аввало ота-
боболаримиз бизга қолдириб кетган мана шундай мўътабар китобларда эмасми?
Бизнинг ушбу йўналишдаги барча амалий ҳаракатларимиз айнан мана шундай эзгу мақсадга
қаратилган бўлиб, нафақат мамлакатимиз ва мусулмон дунёсида, балки жаҳон миқёсида ҳам
катта қизиқиш ва эътибор уйғотмоқда. Ана шундай бебаҳо бойликка, минглаб билимдон уламолар,
фаол зиёлиларга эга бўлган, бу соҳада катта ташаббуслар билан чиқаётган халқ ва давлат
сифатида юртимиздан қандайдир ақидапараст, диний оқимларга берилган кимсаларнинг чиқиши
албатта бизга ярашмайди.
Ҳурматли мажлис иштирокчилари!
2017 йил 

Download 359,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish