Ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлаш санъати


Марк Твен ёзмасдан гапиришни қандай ўрганган?



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/23
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#54831
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Deyl Karnegi notiqlik sanati

Марк Твен ёзмасдан гапиришни қандай ўрганган? 
Кўриш хотирасидан фойдаланишни ўрганган Марк Твен ѐзувлардан воз 
кечганди. Шу сабабли узоқ йиллар мобайни-да унинг маърузалари 
муваффақиятсизликка учраган эди. Бу ҳақда адибнинг ўзи "Харперс мэгэзин" 
саҳифаларида шундай ҳикоя қилади: "Саналарни эсда сақлаш жуда мушкул, 
чунки улар рақамлардан иборат; рақамлар ифодасиз кўрина-ди ва хотирада 
маҳкам сақланмайди. Улар суратлардан ибо-рат эмас, шу боис кўзга илашиб 
қолмайди. Суратлар рақам-ларни эслашга ѐрдам беради. Улар хотирада 
деярли ҳамма нарсани сақлаб олади — агар бу суратларни ўзингиз яратган 
бўлсангиз, янада яхши. Мен буни шахсий тажрибамдап яхши биламан. 
Бундан ўттиз йил муқаддам ҳар куни кечқурун маърузанинг ѐдланган 
матнипи ўқирдим, ҳар бир тун ѐзувли қоғозда адашиб қолмаслигим учун
ѐрдамга келар эди. Ёзувлар хат бо шининг биринчи сўзларидан иборат бўлиб, 
улар ўн учта — тахмипан қуйидагича эди:
 Марк Твен Бу туманда иқлим... 
Ўшанда шундай одат мавжуд эди... 
Аммо Калифорнияда ҳеч ким эшитмади... 
Бундай ѐзувлар ўн учта эди. Улар маъруза режасини эс-латар, бирор нарсани 
туширибқолдирмасликка менга ѐрдами тегарди. Аммо қоғозда бир-бирига 
ўхшаб кетар, сурат қиѐфасини ҳосил этмасди. Мен уларни ѐддан билардим, 
аммо кетма-кетлигини асло эслай олмасдим, шу боис доимо ол-димга бу 
ѐзувларни қўярдим-у, вақти-вақти билан уларга кўз ташлардим. Бир куни уни 
қаергадир кўйдим, ўша оқшом мени қуршаб олган даҳшатни мутлақо 
тасаввур ҳам қилол-майсиз. Шундан кейин эҳтиѐткорликнинг бошқача қан-
дайдир усулини топиш кераклигини англадим. Ушбу ибора-ларнинг биринчи 
ўнта ҳарфини эсладим-у уларни сиѐҳ билан тирноғимга ѐзиб, минбарга шу 
ҳолда чиқиб кетдим. Дас-таввал тирноқларимга тартиб билан қарадим, 
аммо кейин адашиб кетдим, қайси тирноғимга қарашни билмай қол-дим, 
ўзимга ишончсизлик ортиб кетди. Фойдаланиб бўлга-нимдан кейин 
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi


тирноғимдаги ҳарфларни тилим билан ялаб тозалай олмайман-ку, гарчи 
буишончли усул бўлса-да, тинг-ловчиларнинг ҳаддан зиѐд қизиқишларига 
муяссар бўлар-дим. Аслида шусиз ҳам тингловчиларнинг синчковлигини 
оширган эдим, уларга мен маъруза мавзусидан кўра ўз тир-ноқларимга маҳлиѐ 
бўлгандай туюлибди. Бир неча киши қўлларимга нима бўлганини сўрабқолди. 
Ана шунда миямга суратлар асосида фикр юзага келди. Менингруҳий 
қийноқларим тамом бўлди. Икки дақиқа ичида мен олтита расм чиздим, улар 
менинг ўн учта бошланғич ибораларим ўрнини ажойиб тарзда алмаштирди. 
Расмларни ишлаганим заҳоти бир чеккага ташладим, чунки ишо-нардимки
кўзимни юмиб, уни рўпарамда истаган пайтда кўра оламан. Шундай буѐн 
чорак аср вакт ўтди, ўша маъ-руза матни ѐдимдан кўтарилиб кетганига ҳам 
йигирма йил бўлибди, аммо уни яна ўша расмлар асосида ѐзишим мумкин — 
улар хотирамда қолган". 
Бир куни менга хотира тўғрисида маъруза ўқишга тўғри келди ва кўпроқ шу 
бобда келтирилган маълумотлардан фойдаланишга ҳаракат қилдим. Расмлар 
кўринишида ало-ҳида ҳолатларни эсладим, кўз олдимда Рузвельтни тасав-вур 
этдим, у деразаси тагида оломон қичқириғи ва оркестр мусиқаси остида 
тарихни ўқиб ѐтарди. Кейин кўз ўнгимда овоз чиқариб ўқиѐтган Томас 
Эдисонни гавдалантирдим. Тингловчилар иштирокида тирноғидан сиѐҳ билан 
ѐзил-ганларни ўчираѐтган Марк Твенни ҳам тасаввур этдим. 
Мен ушбу суратларнинг тартибини қандай эсладим? Ра-қамларига биринчиси, 
иккинчиси, учинчиси, тўртинчиси дебми? Йўқ, бу ҳаддан ташқари қийин иш 
бўларди. Рақам-ларни ҳам расмларга айлантирдим ва уларни расмлар би-лан 
биргаликда қўшиб олиб бордим. Масалан, «уан» (бир) сўзи «ран» (сакрамоқ) 
сўзи билан оҳангдош, шунинг учун мен ўз хонасида отга миниб, отда 
сапчиѐтган Рузвельтни кўз олдимга келтирдим. "Ту" (икки) сўзи "зу" (йиртқич 
бо-ласи) каби жаранглайди ва мен ҳайвонот боғида айиқ қафаси ичида туриб, 
гилос дарахтига қараб турган Эдисонни та-саввур этдим. "Зум" (уч) дарахтга 
ўхшайди ва мен дарахт-нинг ичида туриб, шеригига овоз чиқариб ўқиб 
бераѐтган Линкольнни кўз ўнгимда гавдалантирдим. "Фор" (тўрт) "дор" 
(эшик) сўзига жуда монанд: Марк Твен очиқ эшикка суя-ниб тингловчилар 
қаршисида тирноғидан сиѐҳни ўчираѐт-ган эди. 
Ушбу сатрларни ўқиѐтганларнинг аксарияти мазкур ус-луб тутуруқсизлиқдан 
иборат экан-ку, деб ўйлайди. Бу тўғри, ана шунинг ўзи унинг мувафаққияти 
сабабларидан бири ҳисобланади. Айнан шу ҳолати ва тутуруқсиз нарсалар 
осон эсга тушади. Агар мен мисолларимнинг тартибини рақам-ларга кўра 
эслашга уринсам, уларни тезгина чалкаштириб юборар эдим, аммо ҳозирги 
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi


баѐн этганим мутлақо бундай бўлмасди. Мен қачон учинчи бандни эсламоқчи 
бўлсам, ўзимдан дарахт тепасида ким турганди, деб сўрар ва кўз олдимда 
Линкольн гавдаланар эди. 
Ўзимга қулайлик туғдириш мақсадида рақамларни бир-дан йигирмагача кўзга 
кўринадиган образларга, суратлар-нинг номини танлаб, жарангдор рақамларга 
айлантирдим. Агар сиз ярим соат вақт сарфласангиз, бундай рақамли 
суратларни эсга туширишда йигирмата фан рўйхатига эга бўласиз, фақат санаб 
кўрсатилганлардан бирини аниқ тар-тиб билан такрорлаш, шу билан бирга 
беихтиѐр равишда, масалан, қайси фан саккизинчи, қайси бири ўн тўртинчи, 
қайсиси учинчи ва ҳоказо дейиш эсга келади. 
Буларни ўзингизда синаб кўришга ҳаракат қилинг. Бал-ки, ҳеч нарса 
чиқмайди, деб ўйлашингиз мумкиндир, бари-бир бир уриниб кўринг. Кўп 
ўтмай одамларни ноѐб хоти-рангиз билан қойил қолдирасиз ва ҳар ҳолда буни 
қизи-қарли, деб топасиз. 

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish