ичида уларнинг ҳаммаси тўғрисида гапириб бераман, деб овора бўлманг.
Бунинг иложи йўқ. Ҳикоя ҳаддан зиѐд умумий, ҳаддан зиѐд узуқ
-
юлуқ бўлиб
қолади. Мавзунгиздан битта, фақат битта соҳани олиб, уни чуқурлаштириш
ва муфассал баѐн этишга ҳаракат қилинг. Масалан, бу қандай рўй берганини
ѐки сиз муайян иш билан шуғулланганингиз, ѐки бу касбни қандай
эгаллаганингиз тўғрисида нега ҳикоя қилиб бериш мумкин эмас?
Бу
тўсатдан бўлганми ѐки онгли равишдами? Даставвал енгишга тўғри келган
қийинчиликлар тўғрисида, муваффақиятсизликлар, ўзингизнинг орзу
-
умидларингиз, ғалабаларингиз ҳақида гапириб беринг. Майли, ҳикоянгиз
инсоний эҳтиѐжларни ўзида қамраб олсин, майли, у ҳақиқий ҳаѐтнинг
шахсий тажрибага асосланган бир парчаси бўлсин, ҳар қандай ҳаѐтнинг асл
воқеаси,
агар у камтарлик билан, иззат
-
нафсни ҳақорат қилмай ҳикоя
қилинса, жуда катта қизиқиш билан тингланади. Деярли ишонч билан айтиш
керакки, бундай нутқ, албатта, муваффақиятли бўлади.
Ёки ишингизнинг бошқа жиҳатини олиб кўринг: унда қандай қийинчиликлар
бор? Бу соҳада фаолият бошлаган ѐшларга қандай маслаҳатлар беришингиз
мумкин?
Ёки сиз тўқнашадиган ҳалол ва виждонсиз одамлар тўғрисида гапириб
беринг. Зиммангизда турган вазифалар тўғрисида сўзланг. Инсон хулқ
-
атворини тушуниш каби энг қизиқарли соҳани англашда сизнинг ишингиз
нималарни ўргатди? Агар сиз ишингизнинг оддий томонлари,
яъни майда
-
чуйда тафсилотлари ҳақида гапирмоқчи бўлсангиз, бошқалар учун бу
ҳикоянгиз зерикарли туюлиши мумкин, аммо одамлар ҳақидаги, шахслар
хусусида
гап борса, бундай ҳикоя муваффақиятсиз бўлармикан?
Энг асосийси, сиз ўз маърузангизни қуруқ ваъзхонликка айлантирманг. Бу
одамларни зериктириб қўяди. Майли, ҳикоянгиз қандайдир бир неча
қатламли пирог каби аниқ мисоллар ҳамда умумий таснифдаги
мулоҳазалардан иборат бўлсин. Эсланг, сиз қандай аниқ воқеаларни
кузатгансиз ва,
фикрингизча, қай даражадаги умумий ҳақиқатларни бу ми
-
соллар ѐрдамида тасдиқлаш мумкин? Энди ишонч ҳосил қилдингизки, аниқ
мисолларни эсда сақлаш жуда осон, мавҳум нарсалар ѐдда турмайди, аниқ
воқеалар тўғрисида сўз юритиш анча енгил. Шу билан бирга улар сизнинг
баѐн этишингизни ниҳоятда жонли ва яққол кўрсатади.
Бир ажойиб муаллиф ишга қандай киришганини кўриб чиқайлик. Б.Е.Форбс
мақоласидан кўчирма келтираман. Унда фирма раҳбарлари ўз
шерикларининг жавобгарлигини ошириш учун вакил қилиб
юбориш
масъулиятини ошириши керак, деб тасдиқлайди. Келтирилган мисолларга
эътибор беринг —
улар турли одамлар ҳаѐтидан олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: