13-Маъруза. Linux ОТ и.
Режа:
1. Linux ОТи.
2. FreeBSD ОТи.
3. Linux ва FreeBSD ОТларининг асосий хусусиятлари.
Linux бу замонавий UNIX га ўхшаш, POSIX стандартини қондирувчи
шахсий компьютерлар ва ишчи станциялар учун яратилган ОТ дир. Linux бу
эркин тарқатиладиган UNIX – тизими версиясидир. Бу тизимни Линус
Торвальд ишлаб чиқган бўлиб, у кодларни очиқ қилиб яратиш шартини
таклиф қилди. Ихтиёрий фойдаланувчи коддан фойдаланиши ва ўзгартириши
мумкин, аммо бу ҳолда албатта у тизимнинг модулларига киритган кодини
очиқ қолдириши шарт. Тизимнинг ҳамма компоненталари (ҳатто берилган
матнлар ҳам) эркин нусҳа олиш ва чегараланмаган сонли фойдаланувчиларга
ўрнатиш шарти билан, лицензияли тарқатилади.
Шундай қилиб, Linux тизими кўп сонли дастурчилар ва интернет
орқали бир-бири билан мулоқот қилувчи UNIX тизими фидойилари ёрдамида
яратилди.
Бошида Linux тизими, “қўлбола” UNIX га ўхшаш тизими сифатида
i80 386 процессорли IBM PC типидаги машиналарга мўлжалланган эди.
Аммо кейинчалик Linux – шу даражада оммавийлашиб кетдики, уларни шу
даражада кўп команиялар қўллаб-қувватладики, ҳозирги вақтда бу операцион
тизимнинг амалдаги версиялари деярли ҳамма типдаги процессор ва
компьютерлар учун ишлаб чиқилди. Linux асосида суперкомпьютерлар ҳам
яратилаяпти.
Тизим
кластерлаштириш,
замонавий
интерфейс
ва
техналогияларни қўллайди.
Linux – кўп масалали, кўп фойдаланувчили тўла қонли операцион
тизимдир (худди UNIX бошқа версиялари каби). Бу, бир вақтнинг ўзида,
144
битта машинада, кўп фойдаланувчилар, параллел ҳолда, кўпгина дастурларни
бажарган ҳолда ишлаши деган сўздир.
Linux тизими. UNIX учун қатор стандартлар билан берилган матнлар
даражасида мутаносибдир (совместим). UNIX учун интернет орқали эркин
тарқатиладиган датсурлар, Linux учун, амалда кам ўзгартиришларсиз
компиляция қилиниши мумкин. Бундан ташқари, Linux учун ҳамма берилган
матнлар, яъни ядро, қурилмалар драйверлари, кутубхоналар, фойдаланувчи
дастурлари ва инструментал воситалар эркин тарқатилади.
Linux, маълумотларни сақлаш учун турли типдаги файл тизимларини
қўллайди. EXT2FS каби файл тизими Linux учун махсус яратилган. М-н,
Minix-1 ва Xinix каби файл тизимлари ҳам қўлланилади. Бундан ташқари,
FAT асосидаги файлни бошқариш тизими амалга оширилган, бу эса бу файл
тизими бўлимларидаги файлларга бевосита мурожаатга имкон беради. HPFS,
NTFS ва FAT32 ларга мурожаат ва файлларни бошқариш тизими
вариантлари яратилган.
Анъанавий UNIX тизимларидаги каби, Linux бизга маълум 3 та
тизимни ўз ичига олган микроядрога эга.
Free BSD ОТ и. Linux ОТ дан ташқари эркин тарзда тарқатиладиган
операцион тизимлар оиласига кирувчи Free BSD ни ҳам айтиш мумкин. Бу
ОТ лар орасидаги принципиал ва энг муҳим фарқ шундаки, келишувга кўра,
Linux тизимига ҳар ким ўз ўзгартиришларини киритиши мумкин, аммо бу
ҳолда у ўзини кодини очиқ ҳолда колдириши керак. Аммо ҳамма
компаниялар бунга рози эмас. Кўпчилик, берилган матнлар ва тайёр
ечимлардан фойдаланишни ҳоҳлайдилар, аммо ўз дастурий таъминот
сирларини очкилари келмайди. Шунинг учун ҳам, бу ОТ учун
дистрибутивлар ишлаб чиқувчи компаниялар мавжуд. Ҳар бир компания ўз
ОТ дан ташқари унга ўз инсталляторини, утилиталарни, шу билан бирга
дастурлар пакетини, конфигураторларни ва ниҳоят амалий дастурлар
145
пакетининг катта тўпламини қўшади. Бунда у, ўз тизимига ўз ўзгаришларини
бошқалар билан келишмасдан киритиши мумкин.
Linux га қарама-қарши равишда, Free BSD ОТ и ўз координаторига
эгадир, бу колифорния Беркли университетидир. Ҳоҳлаган одам бу ОТ код
матнларини ўрганиши ва унга ўз ўзгартиришларини киритишни таклиф
этиши мумкин, аммо бу ўзгаришлар киритилади деган сўз эмас, ҳатто
ўзгаришлар фойдали бўлса ҳам. Бунга фақат кординатор ҳуқуқи бор.
Шундай қилиб, Free BSD – бу UNIX га ўхшаш ОТ, у ҳам очиқ кодли,
унинг ядроси микроядро принципида қурилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |