З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Режалаштириш параметрлари



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/71
Sana24.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#213176
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   71
Bog'liq
operatsion tizimlar va laboratoriya fanidan maruzalar matni

Режалаштириш параметрлари 


80 
Қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун, яхши алгоритмлар, 
тизимдаги жараёнларнинг қандайдир характеристикаларига, юкламага 
навбатдаги топшириқларга хисоблаш тизими холатига, бошқача қилиб 
айтганда режалаштириш параметрларига таяниши зарур. 
Хамма режалаштириш параметрларини иккита катта гурухларга бўлиши 
мумкин: статик параметрлар ва динамик параметрлар. Статик параметрлар 
хисоблаш тизими иш вақтида ўзгармайди, динамиклари эса тескариси, доимо 
ўзгаришда бўлади. 
Тизимнинг статик параметрларига унинг ресурсларининг чегаравий 
қийматларини (оператив хотира хажми, свопинг учун дискдаги хотира 
максимал сони, уланган киритиш –чиқариш қурилмаларининг сони ва 
хоказолар). Тизимнинг динамик параметрлари айни вақтдаги бўш ресурслар 
сонини тавсифлайди. 
Жараён статик параметрларига, қоида бўйича юклаш вақтига хос 
характеристикалар киради. 

Жараён қайси фойдаланувчи томонидан ишга туширилган ва қайси 
фойдаланувчи топшириқни шакллантирган. 

Қўйилган масала бажарилиш приоритети қандай, яъни масала қай 
даражада мухим. 

Фойдаланувчи томонидан масалани ечиш учун қанча процессор вақти 
сўралган. 

Процессор ва киритиш –чиқариш амалини бажариш вақти нисбати 
қандай 

Топшириқ учун, хисоблаш тизимининг қайси русурслари(оператив 
хотира, киритиш –чиқариш қурилмалари, махсус кутубхоналар, тизимли 
дастурлар ва хоказолар) ва қанча миқдорда керак. 
Узоқ муддатга режалаштириш алгоритмлари ўз ишларида хисоблаш 
тизимининг динамик ва статик параметрларидан ва жараёнларнинг 


81 
параметрларидан (жараёнлар динамик параметрлари топшириқни юклаш 
этапида хали номаълум бўлади). 
Ўртача муддатли ва қисқа муддатли режалаштириш алгоритмлари, 
қўшимча 
равишда 
жараёнларнинг 
динамик 
характеристикаларидан 
фойдаланадилар. Ўртача муддатли режалаштиришда бундай характеристика 
сифатида қуйидаги маълумотлардан фойдаланилади: 
- Жараённи дискка ёки оператив хотирага юкланган моментдан қанча 
вақт ўтди; 
- Жараён қанча оператив хотира эгаллайди; 
- Жараёнга қанча процессор вақти ажратилди; 
Режалаштириш жараёни ОТнинг “режалаштирувчи” деб аталадиган қисми 
орқали бажарилади. Режалаштирувчи, бажаришга, тайёр холатдаги жараён 
ичидан янги жараённи қуйидаги тўртта холларда танлаш хақида ечим қабул 
қилади: 
1. Жараён бажарилиш холатидан, бажарилиш тугалланди холатига 
ўтишда 
2. Жараён бажарилиш холатидан кутиш холатига ўтишда 
3. Жараён бажарилиш холатидан, тайёрлик холатига ўтишида 
4. Жараён кутиш холатидан, тайёрлик холатига ўтишида. 
Режалаштиришнинг турли –туман алгоритмлари мавжуддир, улар хар 
турли масалалар учун самарали ва турли мақсадларга эришишга 
мўлжаллангандир. 
Масалан, 1.First –come, First –Served(FCFS) –биринчи келди, биринчи 
хизмат кўрсатилди. 
2. Round Robin(RR) –болалар корусели. Бу FCFS ни модефикация 
қилинган кўринишидир. 
3. Shortest – Job – First (SJF) –биринчининг энг қисқа вақти ва хоказолар. 


82 
Хисоблаш тизими N та фойдаланувчи интерактив режимда ишлаяпган 
бўлса, хар бир фойдаланувчи ўзида процессор вақтининг ~1/N қисмига эга 
деб хисобланиши кафолатлайдиган режалаштириш алгоритмини қўллаш 
мумкин. 
Хисоблаш тизимининг энг чегараланган ресурсларидан бири процессор 
вақтидир. Уларни кўп сонли жараёнлар орасида тақсимлаш учун тизимга 
жараёнларни режалаштириш процедурасини қўллашга тўғри келади. 
Режалаштиришнинг хисоблаш тизими холатига таъсирининг давомийлиги 
даражасига қараб, жараёнларни қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ 
муддатли режалаштиришларга бўлинади. Режалаштириш аниқ алгоритмлари 
қўйилган мақсадлардан, ечилаяпган масала синфларига боғлиқ бўлиб, 
жараёнларнинг статик ва динамик параметрларига ва компьютер 
тизимларига таянади. Режалаштиришнинг сиқиб чиқарадиган ва сиқиб 
чиқармайдиган режимлари ажратилади. 
Сиқиб чиқарилмайдиган режалаштириш режимида, бажариладиган 
жараён бошқа жараёнга процессорни фақат хохиши билан бериши мумкин, 
сиқиб чиқарадиган режимда эса, бажарилаяпган ўзига боғлиқ бўлмаган холда 
чиқарилади. 
Энг оддий сиқиб чиқармайдиган режалаштириш алгоритми –FCFSдир, у 
қисқа жараёнларни сезиларли даражада ушлаб қолиши мумкин(тайёрлик 
холатига вақтида ўтмаган жараёнларни). 
Вақтни ажратиш тизимларида кенг тарқалган алгоритм бу сиқиб 
чиқарадиган алгоритм –RRдир. 
Сиқиб чиқарадиган алгоритмлар ичида жараёнларнинг ўртача кутиш 
вақти жихатидан оптимал алгоритм -SJF алгоритмидир. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish