З. Ж. Шапулатова



Download 118 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi118 Kb.
#156985
Bog'liq
Parrandachilik sohasida inkubatoriya tizimi-2


УДК:
З.Ж.Шапулатова, доцент, СамВМИ, Б.Б.Жайнаров, ассистент, СамВМИ,
Ж.Х.Курбанов, ассистент, СамВМИ,


Паррандачилик соҳасида инкубатория тизимини
жадал ривожлантиришдаги зарур тавсиялар


Аннотация. В данной статъе описаны основные положения работы инкубаторов, птицеводческих хозяйств. А также указываются практические наставления по ведению инкубаторного дела с целью получения качественных цыплят и мер по предотврашению эканомического ущерба из за неправильной эксплуатации инкубаторных шкафов и нарушение техналогии выращивания цыплят.


Калит сўзлар: бройлер, брудер, транспортировка, инкубация, дезинфекция, брак, стеллаж, овоскоп, вентиляция, формалин, калий пермонганат, аммиак, эмбрион, гематома, жўжа, бомбёжка, дистилланган сув, спрей, инеъкция, желток, дизобареър.


Бугунги кунда паррандачилик жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Янги-янги паррандачилик хўжаликлари ва корхоналарининг ташкил топиши, аҳоли хонадонларида 50-100 ва ундан ортиқ миқдорда паррандаларнинг асралиши натижасида истеъмол бозорида паррандачилик маҳсулотларининг нарх-навосининг барқарор сақланиб туриши бунинг далилидир. Дарҳақиқат Паррандачилик етти хазинанинг биридир.
Аввало баҳор бошланиши билан инкубатория ва паррандачилик хўжаликларидан сараланган жўжалар олинади. Чунки паррандалар қиш мавсумига қадар тез ривожланади ва тухум бера бошлайди.
Бунинг учун ветеринария талабларига жавоб берадиган, барча шарт – шароитларга эга бўлган жўжаларни сақлаш жойи тайёрланади. Айрим ҳолларда жой тайёрланмасдан келтирилган жўжалар дастлабки кунларданоқ нобуд бўла бошлайди.
Бундай ҳолат содир бўлмаслиги учун кенг ва ёруғ хоналар танланади. Бинодаги барча мослама ва инвентарлар ташқарига чиқарилиб, хоналар аэрозол усулида дезинфекция қилинади.
Мамлакатимизда инкубацион бройлер тухумлари етиштирилади ва ундан ташқари чет давлатдандан импорт қилиб олиб келинади. Транспортировка вақтида инкубацион тухумларни махсус самолёт ва юк машиналарида ташилади. Бу жараёнда юкхона ҳарорати 15-170C, намлиги эса 40-70% бўлиши шарт. Самолёт қўниш жараёнидаги зарба, юк машинасидаги носозликлар ва йўллардаги носозликлар кузатилганда инкубацион тухумларнинг жўжа чиқиш фоизи тушиб кетади. Сабаби тухум сариғини ушлаб турувчи 2 дона спиралдан биттаси ёки иккаласи ҳам узилиши мумкин. Бундай тухумлардан жўжа очиб чиқмайди.

Тухум фоизини тушишини олдини олиш учун ота-она галасидаги (брудер) тухумларни бир кунда 5 маротаба териб чиқилади. Сабаби инкубацион тухумлар 250Cдан ривожланиш босқичига ўтади. Брудер цехидан чиқган тухумларни 170C ли 40-70% намликдаги совутгичда вақтинча сақлаш керак бўлади. Агар тухумларнинг пўстлоғи кир, ифлосланганлари бўлса (тўшама, ахлат, тухум ичидаги суюклиги), механик тозалаш зарур бўлади. Бунақа тухумларни тозалашда суюқ дезинфиктантлардан фойдаланмаслик керак. Сабаби суюқ дезинфектантлар тухум микротешикларини ёпиб қўяди. Натижада тухумдан жўжа чиқиш фоизи тушиб кетади.
Инкубаторияга траснпортда келтирилган инкубацион тухумларни ичидан брак тухумлар (пўчоғи юпқа, шакли ноаниқ, кичик, катта, синиқ, ёриқ, нотекис, кичик ёриқчалар, ифлосланган тухумлар) ажратилади ва инкубацион тухумлар махсус стеллажларга терилади. Стеллажларда ҳар бир соатда тухумлар чапга ва ўнгга ағдарилиб турилади. Овоскоп орқали тухумларни кўриб, микроёриқлари бор тухумлар ажратилади ва бракка чиқарилади. Инкубацион тухумларни вақтинча сақлашда яроқлилик муддатини узайтириш учун 130C да сақлаш мумкин, намлик меъёридан юқори бўлса, вентеляция тизимидан фойдаланилади, аксинча намлик паст бўлса, инкубацион хонага сув сепилади. Инкубацион тухумларни инкубаторга қўйишдан аввал қуруқ дезинфекция қилиш керак бўлади. Бунда формалинга калий перманганат (маргансовка KMnO4) қўшиб туташиш усулида ёки махсус ускуна билан аммиак ёрдамида дезинфекция қилинади. Сўнгра тухумлар инкубаторларга жойлаштирилади. Инкубаторларга қўйилган тухумлар етарли ҳароратни олгач 6 соатдан сўнг тухум ривожланиш босқичига ўтади. Инкубатор ва жўжаларни очиб чиқиш шкафида умумий 504 соат давомида сақланиши лозим, агарда ушбу вақтдан кам ёки кўп вақт давомида сақланса, тухумдан нимжон, яшаш ҳаётчанлиги паст бўлган жўжалар очилади.

Инкубаторда тухумлар ҳар бир соатда ағдарилиб турилади, сабаби эмбрион ўртада туриб ривожланиши керак. Тухум ағдарилиб турилмаса эмбрион тухумнинг бир тарафига ёпишиб ривожланади ва кўп қисми тухумлардан чиқмайди. Инкубаторда ҳарорат 37,50C, намлик 28,2-29,0 гача норма ҳисобланади. Ўртача ва катта тухумларда намлик 28,2, кичик бўлса 29,0 бўлади. Намликнинг ўзгартирилиш сабаби кичик тухумлар кўпроқ намлик талаб қилади, катта тухумлар эса камроқ намлик талаб қилади. Бунинг сабаби эса кичик тухумлардаги суюкликнинг камлиги, катта тухумларда эса тухум суюқлигининг кўплиги ҳисобланади. Ҳарорат меъёридан паст ёки баланд бўлса, тухумдаги жўжаларда патологоанатомик ўзгаришлар билан очиб чиқишига олиб келади. Ҳарорат баланд бўлса жўжанинг бош чаноғи қисмида қон (гематома) ҳосил бўлади. Намлик баланд бўлса нафас йўли тизими касалликка тез чалинувчан бўлиб қолади. Намлик паст бўлса бунда ҳам нафас йўли тизими касалликка чалинувчан бўлиб, оёқ тўпиқчасида қизил доғ пайдо бўлади. Сабаби тухумга намлик етишмаганда тухум пўстлоғи қотади ва жўжалар тухумдан чиқишга уринишганда оёғининг тўпиқ қисми билан ишқаланиши натижасида қон қуйилиш ҳолати кузатилади.
Инкубаторда тухумлар ўзидан карбонат ангидрид (CO2) гази ишлаб чиқаради, шу сабабли тухумлар бу газдан заҳарланмаслиги учун хонадаги вентеляция доимий ишлаб туриши лозим. Ҳарорат брудер цехида 250C дан баланд бўлганда эмбрион ривожланиш даврига ўтади, шундан сўнг инкубатор тухумлар тухум омборхонасига олиб борилганда, у ердаги ҳаво ҳарорати паст бўлганлиги сабабли эмбрионлар нобуд бўлади. Инкубаторга қўйилган бундай тухумлар маълум вақтдан сўнг портлай бошлайди (бомбёжка). Инкубатория хонасида ҳарорат 300C, намлик 40-70% бўлиши керак. Инкубаторда тухумлар 18-19 кун давомида сақланади, сўнгра жўжа очиб чиқарувчи шкафга 2-3 кунга ўтказилади. Инкубаторда турган тухумларни вақти-вақти билан оталанган тухумларни фоизини тахминан билиш учун овоскоп ёрдамида овоскопия қилинади. Жўжа очиб чиқарувчи шкафдаги ҳарорат 37,20C бўлади, намлик биринчи кун 29%, иккинчи ва учунчи кунлари 30% бўлишни талаб этади. Тайёр бўлган жўжаларни териш учун 4 соат олдин намлик беркитилади.

Инкубаторияларда албатта биринчи навбатта генератор бўлиши керак бўлади. Жўжа очиб чиқарувчи шкафда турган тухумдан чиқган жўжаларга 50%ли формалиннинг сувдаги эритмаси 2 маротаба 2 кун давомида қўйилади. Инкубатор ва жўжа очиб чиқарувчи шкафга намлик учун фойдаланиладиган сув дистилланган бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. Инкубатория хонаси ва жўжа очиб чиқарувчи шкаф хонаси алоҳида бўлиши шарт. Тухумдан чиқган жўжаларни жоиз бўлса вакцинатсия қилинади. Вакцинатсия усуллари спрей ва инеъксия орқали амалга оширилади. Инкубатордан чиқган жўжаларни кўрикдан ўтказиш лозим, ногиронлари бўлса ажратиб ташлаш зарур. Масалан: тумшуғи қийшиқ, чўлоқ, пати кам, қорин соҳаси катта, кўзи кўр, оёқ тўпиқчаси қизарган, киндиги қора ёки кўкимтир ва ҳакозо. Жўжаларни вақтинча сақлаш хонаси 240C, намлик 40-70% бўлиши лозим, вентеляция доим ишлаб туриши керак, қоронғи хонада сақлаш мақсадга мувофиқ. Сабаби жўжалар ташқи таъсуротлардан ҳоли бўлади ва ортиқча энергия сарфлашга ҳожат қолмайди. Жўжалар белгиланган меъёрда сақланса 3 кунгача ҳаётчанлигини сақлаб қолади, сабаби қорин бўшлиғидаги сариқлик (желток) озуқа ва сув сифатида фаолият кўрсатади. Инкубатор ва жўжа очиб чиқарувчи шкафларни формалин, калий пермонганат, уксус кислотаси билан дезинфекция қилиб туриш лозим. Инкубаторияга кириш учун махсус ювиниш ва кийим алмаштириш хоналаридан ўтиш лозим. Инкубаторияга тухум олиб келувчи юк машинаси дизобаръердан ўтиб, махсус ускуна ёрдамида юк машнаси қўшимча дезинфекцион суюқлик билан дезинфекцияланади. Агарда паррандасилик соҳасида ушбу кўрсатмаларга амал қилиб борилса, албатта кўзланган яхши натижаларга эришилади.
Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish